I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
880. Энергетика тизимининг, электр станцияларнинг, қозонхоналарнинг, иссиқлик ва электр тармоқларининг режимларини қисқа муддатли режалаштириш 1 суткадан 1 ҳафтагача олдиндан белгиланган ҳолда бажарилиши шарт. Қисқа муддатли режалаштиришда қуйидагилар назарда тутилиши шарт: 110 энергетика тизимининг суткалик электр юкламаси прогнози (башорати); электростанцияларининг ва қозонхоналарнинг суткалик иссиқлик юкламаси прогнози ҳамда иссиқлик тармоқларида иссиқлик ўзатишлар сарфларининг суткалик прогнозлари; энергетика тизимлариаро, электр станциялараро ва айрим энергетик қурилмалараро юкламаларнинг мақбул (оптимал) тақсимланиши, тизимлараро қувват оқимининг суткалик жадваллари топшириқлари ҳамда электр станциялари ва энергетика тизимининг суткалик юклама жадваллари топшириқлари; режимни олиб бориш, аварияга қарши ва режим автоматикасининг ростлаш параметрларини ўзгартириш бўйича чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда буюртманомалар бўйича қурилмаларни таъмирга чиқаришни ёки ишга қўшишни ҳал қилиш. 881. Энергетика тизимининг ва электростанцияларнинг актив ва заҳира юкламаларининг суткалик жадваллари ҳамда тизимлараро қувват оқими жадваллари мувофиқ диспетчерга берилади. Гидроэлектростанцияларнинг юкламалари жадвалларида халқ хўжалигининг аралаш соҳаларининг (сувда сузиш, сўғориш, балиқ хўжалиги, сув таъминоти ва ш. у.) ҳаракатдаги вазирликлараро ҳужжатларида мувофиқ истеъмоллари ҳисобга олинади. Ҳар бир ИЭМ ва бошқа иссиқлик манбалари учун иссиқлик юкламалари жадвалларини иссиқлик тармоғи диспетчерлик хизмати тузади. 882. Электр станцияларнинг асосий қурилмалари ва иншоатларини (мўрикон, градирен ва б.) келгуси йил учун тўлиқ, ўрта ва жорий таъмирлаш жадваллари норматив ва йилнинг ойлари бўйича таъмирлаш қувватлари миқдорларига асосан тузилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling