I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
875. 
Тезкор-диспетчерлик бошқарув диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ва назорат 
қилиш тизимлари билан жиҳозланган ҳамда тезкор схемалар билан комплектлаштирилган диспетчерлик 
пунктларидан ва бошқарув шитларидан амалга оширилиши шарт.
 
876. 
Энергетика тизимида тизимнинг спецификасини ва таркибий хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда тезкор-диспетчерлик бошқарув, тезкор сўзлашувларни ва ёзувларни олиб бориш, авариявий 
режимларни бартараф этиш ва қўшиб-ажратишлар бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилиши шарт. 
109 


Диспетчерлик бошқарувнинг барча даражаларида ҳамма тезкор сўзлашувлар, тезкор-диспетчерлик 
ҳужжатлари ягона умумий қабул қилинган атамаларни, намунавий фармойишларни, хабар қилишларни 
ва ёзувларни қўллаган ҳолда олиб борилиши шарт.
§2. Иш режимини режалаштириш 
 
877. 
Режимни режалаштиришда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
энергоресурсларни, қурилмаларнинг ҳолатини, электр ва иссиқлик боғланишларнинг ўтказиш 
қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда электр станцияларнинг, иссиқлик манбаларининг, энергетика 
тизимининг истеъмоллари ва юкламалари жадвалларини тенглаштириш; 
режим устидан тезкор бошқарув принципларининг ҳамда аварияга қарши ва режим автоматикаси тизими 
фаолият кўрсатишининг самарадорлиги; 
электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилишининг ҳамда ўзатилишининг ишончлилиги ва 
тежамкорлиги; 
энергетик объектдаги асосий қурилмаларнинг йиллик таъмирлаш жадвалларини бажариш.
 
878. 
Режимни режалаштириш узоқ муддатли ва қисқа муддатли даврларда бажарилиши шарт ҳамда 
қуйидагилар асосида амалга оширилади: 
энергетика тизимининг олдинги кунлари ва даврлари учун статистика маълумотларига ва кунлик 
ведомостлари маълумотларига; 
режалаштирилаётган йилга энергетика тизими ва БЭТ юкламалари прогнозига; 
энергетика тизимининг электр тармоқларида оқим тақсимланишини, юкламалар ва кучланиш 
миқдорларини, назорат ўлчови натижаларини, улар йида 2 марта июн ва декабр ойлари иш кунларида 
бажарилиши шарт; 
янги қувват ишлаб чиқарувчи, иссиқлик манбалари ва тармоқ объектлари ишга киритилиши ҳақидаги 
маълумотларга, курилма ва электр ўзатиш линияларининг рухсат этилган юкламалари миқдори ҳақидаги 
маълумотларга;
иссиқлик тармоқларининг гидравлик ҳисоб-китоби маълумотларига.
879. 
Энергетика тизимида ва энергетика объектларида режимларни узоқ муддатли режалаштириш 
йилнинг характерли даврлари учун (йиллик максимум юкламада, ёзги минимум юклама, ёғингарчилик 
даври, иситиш даври ва ш.у.) амалга оширилиши шарт. 
Узоқ муддатли режалаштиришда қуйидагилар назарда тутилиши шарт: 
максимум юклама соатлари учун энергия ва қувватнинг йиллик, чораклик, ойлик баланслари тузилиши;
йилнинг ойлари бўйича мавжуд энергоресурслардан ва ўрнатилган қувватдан самарали фойдаланиш 
коэффициентини ҳисобга олган ҳолда электр станцияларининг ва иссиқлик манбаларининг ишлаб 
чиқараётган қувватларини, электр ва иссиқлик энергияси истеъмол қилишини ва максимум электр 
юклама миқдорларини аниқлаш ва тарқатиш; 
гидростанцияларнинг гидроресурсларидан фойдаланиш режимларини ишлаб чиқиш; 
электр станцияларнинг, иссиқлик тармоқларининг ва қозонхоналарнинг, нимстанциялар ва электр ўзатиш 
линияларининг, релели ҳимоя ва автоматика ускуналарининг асосий қурилмаларининг йиллик ва ойлик 
таъмирлаш режаларини тузиш ҳамда электр станциялар, электр ва иссиқлик тармоқларининг меъёрий ва 
таъмирлаш режимлари учун уланиш схемаларини ишлаб чиқиш; 
энергетика тизимидаги янги қувват ишлаб чиқарувчи ва тармоқ объектларининг ишга киритилишини 
ҳамда аварияга қарши ва режим автоматикаси воситаларининг рослаш параметрларини танлашни ҳисобга 
олган ҳолда меъёрий таъмирлаш ва аварияга қарши режимларни ҳисоблаш; 
тармоқлар схемаларининг меъёрий ва таъмирлаш учун электр ўзатиш линиялари (кўндаланг кесимлари) 
бўйича турғунлигининг меъёрий заҳираларини ҳисобга олган ҳолда қувват оқимининг максимал ва 
авариявий рухсат этилган миқдорларини ҳисоблаш ва аниқлаш; 
қисқа туташув токларини ҳисоблаш, қурилмалар ва выключателлар ўчириш қобилиятларининг 
электродинамик ва термик чидамлилиги режимларини ва схемаларга мослигини текшириш ҳамда 
аварияга қарши ва режим автоматикаси параметрларини танлаш; 
мақбул (оптимал) режимни олиб бориш учун электр станцияларининг, иссиқлик манбаларининг, электр 
ва иссиқлик тармоқларининг техник-иқтисодий характеристикаларини ҳисоблаш; 
режимни олиб бориш ҳамда аварияга қарши ва режим автоматикаси воситаларидан фойдаланиш бўйича 
тезкор ходимлар учун йўриқномаларни аниқлаш; 
автоматиканинг янги қурилмаларига бўлган талабларни аниқлаш. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling