V-
боб. Тезкор – диспетчерлик бошқарув
§1. Бошқарувни ташкиллаштириш ва вазифалари
866.
Энергетика тизимида электр станциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари ишлаши билан келиш-
илган ҳар кунлик диспетчерлик бошқаруви ташкиллаштирилиши шарт ва унинг вазифалари қуйидагича:
истеъмолчиларни энергия билан таъминлашнинг берилган шартларини таъминловчи электро-
станцияларнинг, тармоқларнинг ва энергетика тизимининг иш режимини ишлаб чиқиш ва олиб бориш;
таъмирлаш ишларини режалаштириш ва тайёрлаш;
энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш;
электр ва иссиқлик энергиялари сифатига қуйилган талабларни бажариш;
энергетика тизимининг тежамли ишлашини таъминлаш ва энергия ресурсларидан рационал фойдаланиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, ўзгартиришда, узатишда ва тақсимлашда авария ва
технологик бузилишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш.
867.
Ҳар бир энергетика объектида (электр станцияларда, электр тармоқларида, иссиқлик
тармоқларида) қурилмаларни доимий равишда тезкор бошқариш ташкиллаштирилиши шарт ва унинг
вазифалари қуйидагилардан иборат:
талаб қилинган иш режимини олиб бориш;
қўшиб-ажратишларни, қўшиш ва тўхтатишларни бажариш;
аварияларни бартараф этиш ва иш режимини тиклаш;
таъмирлаш ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш.
868.
Тезкор-диспетчерлик бошқарув тезкор назорат қилиш ва айрим даражалараро бошқарув
функцияларининг тақсимланишини ҳамда қўйи даражадаги ходимларнинг юқори даражадаги ходимларга
бўйсинишини ўз ичига олувчи иерархик таркиб бўйича ташкиллаштирилиши шарт.
869.
Диспетчерлик бошқарув функциялари қуйидагиларни бажариши шарт:
бирлашган энергетика тизимида (БЭТ) – бирлашган диспетчерлик маркази (БДМ);
энергетика тизимида – Ўзбек энергетика тизими Миллий диспетчерлик маркази (Ўзбекэнерго МДМ);
электр тармоқларида – ушбу тармоқларнинг тезкор-диспетчерлик хизматлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |