I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
854. 
Кислота сони бўйича эксплуатация қилиш меъёрлари чегарасига етган (тугаган) оловбардошли 
турбина мойларининг сифатини тиклаш учун ишлаб чиқарувчи-заводга жўнатилиши шарт. 
Оловбардошли турбина мойларини эксплуатация қилиш махсус йўриқнома талабларига мувофиқ олиб 
борилиши шарт. 
 
855. 
Гидротурбиналардаги Тп-30 русумли эксплуатацион мойлар қуйидаги меъёрларни 
қаноатлантириши шарт:
кислота сони – 1 г мойда 0,6 мг КОН дан кўп бўлмаслиги; 
сув, шлам, механик аралашмалар йўқ бўлиши шарт (визуал аниқланади); 
эриган шламларнинг масса миқдори – 0,01% дан кўп бўлмаслиги. 
 
856. 
Эксплуатацион турбина мойларини сақлаш жараёнида даврий равишда визуал назорат қилиш ва 
қисқартирилган таҳлил ўтказилиши шарт. 
Нефт мойларини қисқартирилган таҳлили ҳажмига кислота сонини, механик аралашмалар, шламлар, ва 
сувнинг борлигини аниқлаш; 
оловбардошли мойларда – кислоталар сонини, сувда эрувчи кислоталар миқдорини, сувнинг борлигини 
анқлаш, экспресс усулда механик аралашмалар таркибини миқдорий аниқлаш киради.
Мойни визуал назорат қилиш уни тозалаш зарурияти ҳақида қарор қабул қилиш учун сув, шлам ва 
механик аралашмаларнинг ташқи кўриниши бўйича текширишдан иборат. 
 
857. 
Турбина мойининг қисқартирилган таҳлилини ўтказиш даврийлиги қуйидагича: 
Тп-22С мойи – мой тизимига қуюлгандан кейин 1 ойдан кеч бўлмаган муддатда ва кейинчалик 
эксплуатация қилиш жараёнида кислота сони 1 г мойда 0,1 мг КОН гача бўлганда 2 ойда 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда ҳамда кислота сони 1 г мойда 0,1 мг КОН дан кўп бўлганда 1 ойда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда ; 
оловбардошли мой – эксплуатация қилиш бошлангандан кейин 1 ҳафтадан кеч бўлмаган муддатда ва 
кейинчалик кислота сони 1 г мойда 0,5 мг КОН дан юқори бўлмаганда 2 ойда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда ҳамда кислота сони 1 г мойда 0,5 мг КОН дан юқори бўлганда 3 ҳафтада 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда; 
синхрон компенсаторларнинг ёғлаш тизимига қуюлган турбина мойи – 6 ойда 1 мартадан кам бўлмаган 
муддатда; 
гидротурбиналарда қўлланиладиган Тп-30 мойи – мой тизимига қуюлгандан кейин 1 ойдан кеч бўлмаган 
муддатда ва кейинчалик 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда мой тўлиқ тиниқ бўлганда ва эриган 
шламнинг масса миқдори 0,005% кўп бўлмаганда; эриган шламнинг масса миқдори 0,005 % дан катта 
бўлганда – 6 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда. Мой лойқаланганда навбатдан ташқари 
қисқартирилган таҳлил ўтказилиши шарт. 
107 


Визуал назорат қилиш вақтида мойда шлам ёки механик аралашмалар аниқланганда навбатдан ташқари 
қисқартирилган таҳлил ўтказилиши шарт. 
Заҳирада турган нефт турбина мойи 6 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ва қурилмага қуюшдан 
олдин қисқартирилган таҳлилга жалб қилиниши, оловбардошли мой эса – 1 йилда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда ва қурилмага қуюшдан олдин қисқартирилган таҳлилга жалб қилиниши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling