I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
847. Янги трансформатор мойи русуми қурилманинг турига ва кучланиш синфига боғлиқ ҳолда танланиши шарт. Зарурият пайдо бўлганда қўлланиш соҳаси бир хил ёки яқин бўлган янги мойларни аралаштиришга рухсат этилади. Кучланиш синфлари ҳар хил бўлган қурилмалар учун мўлжалланган аралашма мойлар фақат паст кучланиш синфли қурилмаларга қуюлиши шарт. 848. Қуввати 630 кВА дан юқори бўлган трансформаторларнинг термосифонли ва адсорбционли фильтрларидаги сорбентларда кислота сони миқдори 1 г мойда 0,1 мг КОН миқдорга етганда, ҳамда мойда эксплуатацион меъёрлардан юқори шламлар эритмаси, сувда эрувчи кислоталар ва диэлектрик исрофининг тангенс бурчаги миқдори ошганда алмаштирилиши шарт. Қуввати 630 кВА гача бўлган трансформаторларнинг фильтрларидаги сорбентларни алмаштириш таъмирлаш вақтида ёки эксплуатация қилишда қаттиқ изоляцияларнинг характеристикалари ёмонлашганда бажарилиши шарт. Фильтрларга юкланадиган сорбентларда сув миқдори массасидан 0,5% дан кўп бўлмаслиги шарт. 849. Трансформатор мойлари қуйидаги лаборатория синовларига жалб қилиниши шарт: темирйўл цистерналаридан тукишда – қисқартирилган таҳлилга (тешиб ўтиш кучланишини аниқламасдан). Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган трансформаторларга ва киришларга (ввод) қуюш учун мўлжалланган мойлар бир зайлликка (стабильност) ва tg δ га қўшимча текширилиши шарт. Темирйўл цестерналаридан олинган мой намуналарини бир зайлликка ва tg δ га синаш ўзоқ вақт давом этиши сабабли мойни қабул қилгандан кейин ўтказишга рухсат этилади; мой хужалиги бакларига қуюлган мойлар – қисқартирилган таҳлилга; заҳирада турган мойлар – қисқартирилган таҳлилга (3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда) ва тешиб ўтиш кучланишига текшириш (1 йилда 1 марта). Трансформатор мойларининг қисқартирилган таҳлили ҳажмига тешиб ўтиш кучланишини, чақнаш ҳароратини, кислота сонини, сувни чиқариш реакциясини, механик аралашмаларни ва эримайдиган сувни ташқи (визуал) аниқлаш киради. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling