I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
870. 
Ҳар бир диспетчерлик даражаси учун қурилмалар ва иншоатларни бошқаришнинг иккита 
категорияси, яъни тезкор бошқарув ва тезкор тасарруф белгиланиши шарт. 
 
871. 
Диспетчернинг тезкор бошқарувида қурилмалар, иссиқлик қувурлари, электр узатиш линиялари, 
релели ҳимоя қурилмалари, аварияга қарши тизим ва режим автоматикаси аппаратуралари, диспетчерлик 
ва технологик бошқарув воситалари бўлиши шарт, улар билан керакли операциялар бажаришда қўл 
остидаги тезкор ходимларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш ва ҳар хил тезкор бўйсинишдаги бир нечта 
объектларда келишилган ўзгаришлар қилишни талаб этади. 
Кўрсатилган қурилма ва ускуналар билан бажариладиган операциялар диспетчер раҳбарлигида 
бажарилиши шарт.
 
872. 
Диспетчернинг тезкор тасарруфида қурилмалар, иссиқлик қувурлари, электр узатиш линиялари, 
релели ҳимоя қурилмалари, аварияга қарши тизим ва режим автоматикаси аппаратуралари, диспетчерлик 
ва технологик бошқарув воситалари, тезкор-ахборот машиналари бўлиши шарт уларнинг ҳолати ва 
режими электростанциялардаги ва умуман энергетика тизимидаги мавжуд қувватга ва заҳирасига, 
тармоқларнинг режими ва ишончлилигига ҳамда аварияга қарши автоматика ростланишига таъсир этади 
Кўрсатилган қурилма ва ускуналар билан бажариладиган операциялар диспетчер рухсати билан 
бажарилиши шарт.
 
873. 
Электростанцияларнинг ва тармоқларнинг барча электр ўзатиш линиялари, иссиқлик қувурлари, 
қурилма ва ускуналари диспетчерлик бошқаруви даражаси бўйича тақсимланиши шарт. 
Энергетик объектлар диспетчерларининг тезкор бошқарувидаги ёки тезкор тасарруфидаги электр ўзатиш 
линиялари, иссиқлик қувурлари, қурилма ва ускуналарининг рўйхати тезкор-диспетчерлик бошқарувнинг 
юқори органи қарори ҳисобга олиниб тузилиши ва ушбу энегетик объектнинг бош муҳандиси 
тасдиқлаши шарт. 
 
874. 
Тезкор-диспетчерлик бошқарувнинг турли даражадаги ходимларининг ўзаро мулоқотлари 
мувофиқ намунавий низомларда ва маҳаллий йўриқномаларда белгиланиши ҳамда белгиланган тартибда 
келишилиши ва тасдиқланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling