I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
858. 
Буғ турбиналарида ва турбонасосларда қўлланадиган мойни визуал назорат қилиш 1 суткада 1 
марта ўтказтлтши шарт. 
Доимий навбатчилари бор электростанцияларда гидротурбинада қўлланадиган мойларни визуал назорат 
қилиш 1 ҳафтада 1 марта, автоматлаштирилган электростанцияларда эса – қурилмаларни ҳар бир 
навбатдаги кўрикдан ўтказишда, лекин 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. 
 
859. 
Электр станцияларда мой тизимининг энг йирик агрегати сиғимига тенг (ёки кўпроқ) миқ-дорда 
нефт турбина мойининг доимий заҳираси ва 45 кунлик истеъмол қилиш миқдоридан кам бўлмаган қуюш 
заҳираси сақланиши шарт; Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилот-ларда доимий мой 
заҳираси битта синхрон компенсаторнинг мой тизими сиғимига тенг (ёки кўпроқ) миқдорда ва 45 кунлик 
истеъмол қилиш миқдоридан кам бўлмаган қуюш заҳираси бўлиши шарт. 
Оловбардошли турбина мойининг доимий заҳираси битта турбоагрегат учун қуюшнинг йиллик истеъмол 
қилиш миқдоридан кам бўлмаслиги шарт. 
 
860. 
Олинадиган индустриал мойлар ва пластик ёғлар таркибидаги механик аралашмаларни ва сувни 
аниқлаш мақсадида визуал назорат қилишга жалб этилиши шарт. Бундан ташқари индустриал мой 
ёпишқоқлигининг давлат стандартига ёки техник шароитларга мувофиқ келишини назорат қилиш учун 
ёпишқоқлиги қўшимча равишда синовдан ўтказилиши шарт. 
 
861. 
Электр станцияларда ва электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда ёрдамчи 
қурилмалар ва механизмлар учун ёғловчи материаларининг сарфлаш меъёрларини, сифатини назорат 
қилиш ва алмаштириш даврийлиги ўрнатилиши шарт. Ушбу мақсад учун фойдаланилаётган ёғловчи 
материалларнинг русуми берилган қурилмага рухсат этилган ёғ ассортиментини эксплуатация қилиш 
бўйича завод йўриқномалари талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Ёғловчи материалларни алмаштириш 
мумкинлиги қурилмаларни ишлаб чиқарувчи-корхона билан келишилган бўлиши шарт. 
Мой мажбурий циркуляцияли ёрдамчи қурилмаларнинг ёғлаш тизимларидаги мой 1 ойда 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда механик аралашмалар, шламлар ва сувларнинг миқдорини визуал назорат 
қилишга жалб этилиши шарт. Мой ифлосланиши аниқланганда тозаланиши ёки алмаштирилиши шарт. 
Ҳар бир электростанцияларда ва ҳар бир электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда 
ёрдамчи қурилмалар учун ёғлаш материалларининг 45 кунлик истеъмол қилиш миқдорида доимий 
заҳираси сақланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling