I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
776. 
РҲА ускуналари ва иккиламчи занжирлари ҳаракатдаги қоидаларда ва йўриқномаларда 
кўрсатилган ҳажмларда ва муддатларда текширилиши ва ишлатиб кўрилиши шарт. 
Ёлғон ишлагандан кейин ёки ишлашида бузилиш содир бўлгандан кейин бу ускуналар қўшимча равишда 
(авариядан кейинги) текширишдан ўтказилиши шарт. 
 
777. 
Зажимлар жамланмаларига уланган симларда схемаларига мувофиқ маркировкалари бўлиши 
шарт. Назорат кабелларининг адоқларида, кабелларнинг кесишган ва тармоқланган жойларида, девор, 
шифт ва бошқалар орқали ўтган жойларида маркировкалари бўлиши шарт. Назорат кабелининг 
уланмаган толасининг охири изоляция қилиниши шарт. 
 
778. 
Метал қобиқли назорат кабелларидаги шикастланишларни бартараф этишда ёки уларни 
узайтиришда толаларни улаш зич ёпилган муфта ўрнатиш билан ёки ушбу учун мўлжалланган коробка 
ёрдами билан амалга оширилиши шарт. Кўрсатилган муфталар ва коробкалар қайд қилиниши ва монтаж 
қилиш схемаларига киритилиши шарт. 
Поливинилхлорид ва резина қобиқли кабеллар қоида бўйича эпоксидли уланиш муфталари ёки ўтказувчи 
қисқичлар (зажим) қатори ёрдамида уланиши шарт. 
Битта кабелнинг ўртача ҳар 50 метрида юқорида кўрсатилган уланишлар биттадан кўп бўлмаслиги шарт. 
 
779. 
Ҳаво, ёруғлик ва мой таъсири остидаги участкаларда толалари изоляцияси шикастланган назорат 
кабелларини қўллашда қисқичлардан охирги арчилишгача (разделка) ушбу шикастланишларнинг олдини 
олиш мақсадида қўшимча қопламалаш бажарилиши шарт. 
 
780. 
Ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамлари ҳар доим релега, асбобларга туташган 
бўлиши ёки қисқа туташтирилган бўлиши шарт. Ток, кучланиш трансформаторларининг иккиламчи 
занжирлари ва юқори частотали (ЮЧ) каналлари уланиш фильтрларининг иккиламчи чўлғамлари 
заминланиши шарт.
781. 
Электростанцияларда ва нимстанцияларда ўрнатилган авариявий режимларда ёзиши автоматик 
тезланишли ўзи ёзар асбоблар, автоматик осциллографлар, уларнинг қўшиш ускуналари ҳам, сақлагич 
(фиксирующие приборы) асбоблари ва электр қурилмаларидаги ва электр узатиш линияларидаги 
шикасланган жойларни аниқлаш ва РҲА ускуналари ишлашини таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган 
бошқа ускуналар ҳар доим ҳаракат қилишга тайёр туриши шарт. Кўрсатилган ускуналарни ишга киритиш 
ва ишлашдан чиқариш буюртманома бўйича амалга оширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling