I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
770. 
Релеларни, аппаратларни ва РҲА ёрдамчи ускуналарини, тезкор ходимлар томонидан 
уставкалари ўзгартириладиганларидан ташқари, фақат электростанциянинг ушбу ускуналарини 
эксплуатация қилувчи электр цехи электротехник лабораторияси (ЭТЛ) ва РҲА хизмати ишчилари 
томонидан очишга рухсат этилади.
РҲА ускуналаридаги ишларни ўқитилган ва мувофиқ ускуналарни мустақил текширишга рухсат этилган 
ходим бажариши шарт. 
 
771. 
Пультларнинг, шкафларнинг ва бошқарув панелларининг зажимлари (қискичлари) 
жамланмаларида тусатдан уланиши натижасида боғланишларнинг қўшилишига ёки ўчишига, тезкор ток 
занжирларида ёки генераторнинг (синхрон компенсаторнинг) қўзғотиш занжирида қисқа туташув содир 
бўлишига олиб келиши мумкин бўлган зажимларнинг (қискичларнинг) бевосита яқинида бўлиши мумкин 
эмас. 
 
772. 
РҲА ва бошқарув занжирлари панелларида, пультларида ва шкафларида иш олиб борилаётганда 
қурилмаларни янгилишиб ўчириб қуйишга қарши чоралар қўлланилиши шарт. Ишлар фақат 
изоляцияланган асбобларда бажарилиши шарт. 
Бу ишларни бажариш схемасиз, белгиланган ҳажмларсиз ва ишларни бажариш кетма-кетлигисиз 
(намунавий, махсус дастурсиз) бажариш таъқиқланади. 
Кучланиш ва ток трансформаторларининг (синов блокларининг ҳам) иккиламчи занжир-ларидаги 
операциялар РҲА ускуналарини (ёки уларнинг айрим босқичларини), уларнинг ҳаракат принципи ва 
ростлаш (уставка) параметрлари бўйича кўрсатилган операцияларни бажариш жараёнида ёлғондан 
ишлаши мумкин бўлганда, ҳаракат қилишдан чиқариб қуйиш орқали бажарилиши шарт. Иш тугагандан 
кейин боғланишнинг ток, кучланиш ва тезкор занжирларининг тўғрилиги ва созлиги текширилиши шарт. 
РҲА тезкор занжирларининг ва бошқариш занжирларининг, қоида бўйича, ҳаракат қилиши ишлатиб 
кўриш йўли билан текширилиши шарт.
 
773. 
Ҳимоя қилаётган ёки бошқа боғланишнинг нотўғри ўчишига, ҳамда қурилмаларга ёки 
ҳаракатдаги РҲА ускуналарига кўзда тутилмаган бошқа таъсир этишга олиб келиши мумкин бўлган РҲА 
ускуналарида иш олиб борилаётганда, ушбу имкониятлар ҳисобга олинган ҳолда рухсат этилган 
буюртманома бўйича бажарилиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling