I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 9. Релели ҳимоя ва электроавтоматика 759.
755. Кучланиши 20-35 кВли қоғоз изоляцияли кабелларнинг тик участкаларида изоляция-нинг қуриб қолиши натижасида содир бўладиган электр шикастланишларининг олдини олиш учун уларни даврий равишда алмаштириш ёки тўхтатувчи (стопорных) муфталар ўрнатилиши шарт. Кучланиши 20-35 кВли шимдирилган массалари оқиб кетмайдиган ёки пластмасса изоляцияли кабелларнинг ёки газ тўлдирилган кабелларнинг тик участкаларидаги изоляциялари ҳолати устидан қўшимча кузатув ўтказиш ва уларни даврий алмаштириш талаб этилмайди. 756. Зирҳланмаган, шлангли қобиқли кабелларнинг ётқизилиши устидан назорат олиб боришда ва эксплуатация қилишда асосий эътибор шланглар ҳолатига қаратилиши шарт. Йиртилган, тирналган ва ёрилган шлангли кабеллар таъмирланиши ёки янгисига алмаштирилиши шарт. 757. Кабел тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналарда шикастланган жойларни аниқлаш учун аппаратлар, ўлчов асбоблари ва кўчма ўлчов синовдан ўтказиш ускуналари билан жиҳозланган лаборатория бўлиши шарт. 758. Шикастланган кабелларнинг ва шикастланган кабел муфталарининг намуналари шикастланиш сабабларини аниқлаш учун ва уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш учун лаборатория синовидан ўтказилиши шарт. § 9. Релели ҳимоя ва электроавтоматика 759. Электростанцияларнинг, нимстанцияларнинг ва электр иссиқлик таъминлашнинг қуйидаги тизимлар учун электр ускуналари очиқ ҳолатдаги 0,3 ёпиқ ҳолатдаги 1 қисқа туташувдан ва меъёрий режимларнинг бузилишларидан, релели ҳимоя ускуналари ва автоматик выключателлар билан ҳимояланган бўлиши ва электр автоматикаси ва сигнализацияси ускуналари ҳамда аварияга қарши автоматика ускуналари ва автоматик ростлаш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак. Релели ҳимоя ва электр автоматика ускуналари (РҲА) ҳамда аварияга қарши автоматика ускуналари ҳаракат принциплари, уставкалари, ростланишлари ва чиқиш таъсирлари бўйича энергетика тизимининг иш режимларига ва схемаларига мувофиқ келиши ва тайинланишларига, ҳаракат принципларига қараб, энергетика тизимининг иш режимларига ва селективлик шартларига мувофиқ равишда ишдан чиқариб қуйилиши шарт бўлган ускуналардан ташқари, бошқа ускуналари ишда бўлиши шарт. Авариявий ва огоҳлантирувчи сигнализация ускуналари ҳар доим ҳаракат қилишга тайёр туриши шарт. 760. Эксплуатация қилишда РҲА ва иккиламчи занжирлари аппаратураларининг меъёрий ишлаш шароитлари (рухсат этилган температура, намлик, тебраниш, меъёрий параметрлардан ишчи параметрларнинг оғиши, ҳалақит бериш (помех) миқдори ва б.) таъминланиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling