I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
761. РҲА ускуналари ишлаганда ва ишлашида бузилишлар содир бўлганда, ҳамда уларни эксплуатация қилиш жараёнида аниқланган нуқсонлар РҲА хизмати томонидан синчиковлик билан таҳлил қилиниши ва белгиланган тартибда ҳисобга олиниши шарт. Аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши шарт. РҲА ускуналари нотўғри ишлаганда ёки ишлашида бузилишлар содир бўлганда ҳар бир ҳолат ҳақида, ҳамда схемаларда ва аппаратларда аниқланган нуқсонлар ҳақида, ушбу ускуналар уларнинг бошқарувида ёки тасарруфида бўлган юқори ташкилотларга ахборот берилиши шарт. 762. РҲА панелларида ва икки томонлама хизмат кўрсатилувчи шкафларида, ҳамда бошқарув панелларининг ва пультларининг олд ва орқа томонларида диспетчерлик номланишлари билан мувофиқ келувчи ёзувлар бўлиши шарт. Панелларда, пультларда ва айланувчи панелли шкафларда ўрнатилган аппаратураларда схемаларига мувофиқ ҳар иикала томонида ёзувлари ёки маркировкалари бўлиши шарт. Ёзувлар-нинг ёки маркировкаларнинг жойлашиши мувофиқ аппарат эканлигини якдиллик билан аниқлаши шарт. Ҳар хил боғланишнинг (присоединения) ёки бир боғланишнинг ҳар хил РҲА ускуналарига тегишли апаратуралари жойлашган панелларда, улар алоҳида текширилиши мумкин бўлса, аниқ чегаралаш 96 линиялари чизилган бўлиши шарт ва айрим РҲА ускуналарини текширишда тўсиқ ўрнатиш имконияти таъминланиши шарт. Тезкор ходимлар томонидан бошқариладиган ускуналардаги ёзувлар ушбу ускуналарнинг тайинланишларини аниқ кўрсатишлари шарт. 763. Куч электр қурилмалари ва электр узатиш линиялари, фақат барча турдаги шикастланиш-лардан релели ҳимоялаш киритилиши билан кучланиш остида бўлиши мумкин. Айрим турдаги ҳимояларни ишдан чиқаришда ёки унинг носозлигида ишда қолган ускуналар электр қурилмаларини ва электр узатиш линияларини барча турдаги шикастланишлардан тўлақонли ҳимоялашни таъминлашлари шарт. Агар бу талаб бажарилмаса вақтинчалик тез ҳаракатланувчи ҳимоя бажарилиши ёки заҳира ҳимоя тезланиши (ускорения) киритилиши шарт, ёки боғланиш ўчирилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling