I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
788. Заминловчи ўтказгичларни заминлагичларга ва заминланаётган конструкцияларга улаш пайвандлаш орқали, аппаратларнинг, машиналарнинг ва ҳаво электр ўзатиш линиялари таянчларининг корпусларига эса – пайвандлаш ёки болтлар билан қотириш орқали бажарилиши шарт. 789. Заминловчи ўтказгичлар занглашдан сақланиши шарт. Очиқ ҳолатда ётқизилган заминловчи ўтказгичлар қора бўёқ билан бўялган бўлиши шарт. 790. Заминлаш ускуналарини назорат қилиш учун қуйидагилар ўтказилиши шарт: заминлаш ускунасининг қаршилигини ўлчаш ва 10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ерда жойлашган заминлагич элементларининг коррозия ҳолатини баҳолаш учун танлов асосида тўпроқни очиб кўриш билан текшириш; замнлагичлар ва заминланувчи элементлар орасидаги занжирнинг борлигини ва ҳолатини, табиий заминлагичлар билан заминлаш ускуналари уланишини - 10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда текшириш; заминлаш ускуналари кучланиш тегиши меъёрлари бўйича бажарилган электр ускуналарида тегиш кучланишини ўлчаш; заминлаш ускуналари монтаж қилингандан, қайта ўрнатигандан ва капитал таъмирдан сўнг, лекин 10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда заминлаш ускуналаридаги кучланишнинг ЭУЎҚ (электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари) талабларига мувофиқлигини (ҳисоблаганлигини) текшириш; 1000 В гача ускуналарда – 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ва янги истеъмолчилар уланганда сақлагичларнинг тешиб ўтувчи (пробивной) токини, фаза-нул ҳалқасининг тўлиқ қаршилигини текшириш. 791. Заминлаш ускуналарининг қаршилигини ўлчаш қуйидагича бажарилиши шарт: электростанцияда, нимстанцияда ва электр ўзатиш линияларида, ушбу ускуналар монтаж қилингандан, қайта ўрнатигандан ва капитал таъмирлангандан кейин; кучланиши 110 кВ ва ундан юқори ҲЛ нинг тросли таянчларида электр ёйи таъсирида қоплаш излари ёки изоляторларнинг шикастланганлиги аниқланганда; кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган ҳаво тармоқларининг тақсимлаш нимстанцияларида – 10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда; кучланиши 35 кВ ва ундан паст бўлган тармоқлардаги разъединителли, ҳимоя оралиқли, қувурсимон ва вентилли разрядникли таянчларда ҳамда нул симлари такрорий заминлагичли таянчларда – 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда; ҲЛ нинг агрессивли, кўчадиган, кўпчийдиган ёки ёмон ўтказадиган тўпроқли участкаларда, аҳоли яшайдиган жойлардаги темир-бетон ва метал таянчларнинг 2% танлов асосида –10 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling