I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
731. 
Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ҲЛ да сурункали муз қоплаш содир бўлганда музни эритиш 
электр токи ёрдамида амалга оширилиши шарт. 
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар ҲЛ да муз қоплаш жараёнини назорат 
қилишлари ва музни эритиш схемаларининг ўз вақтида қўшилишини таъминлашлари шарт. Музни 
эритиш бажариладиган ҲЛ да, қоида бўйича, муз қоплаш пайдо бўлишини ва эритиш жараёнини 
автоматик назорат қилиш ва сигнал бериш ускуналари билан ҳамда қисқа туташтирувчи коммутацион 
аппарат билан жиҳозланиши шарт. 
 
732. 
Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган ҲЛ да шикастланган жойни масофадан аниқлаш учун, 
ҳамда 6-35 кВли ҲЛда фазалараро туташув жойини масофадан аниқлаш учун махсус асбоблар 
ўрнатилиши шарт. Кучланиши 6-35 кВ ли отпайкали ҲЛ да шикастланган участкаларни кўрсатувчи 
кўрсатгичлар бўлиши шарт.
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар 6-35 кВ ли ҲЛ да туташув жойини аниқлаш 
учун кўчма асбоблар билан жиҳозланиши шарт. 
733. 
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда ҲЛ даги авариявий 
шикастланишларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида белгиланган меъёрга мувофиқ материал-ларнинг 
ва деталларнинг авариявий заҳираси сақланиши шарт. 
§ 8. Куч кабел линиялари 
 
734. 
Куч кабел линияларини (КЛ) эксплуатация қилишда, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаши 
учун техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ўтказилиши шарт. 
92 


 
735. 
Ҳар бир кабел линиялари учун эксплуатация қилишга киритишда энг юқори рухсат этилган ток 
юкламаси ўрнатилиши шарт. Юклама, агар кабел линиясининг узунлиги 10 м дан кам бўлмаса, 
трассанинг иссиқлик шароити энг ёмон участкаси бўйича аниқланиши шарт.
Ушбу юкламани ошириш иссиқлик синовларига асосан техник шароитларда ва давлат стандартларида 
рухсат этилган қизишдан кабел толаларининг қизиши ошиб кетмаган ҳолатда рухсат этилади. Бундай 
кабелларнинг қизиши трассанинг совитилиши энг ёмон шароитли участкаларида текширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling