I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
740. 1000 В дан юқори кучланишли кабел линияларини эксплуатация қилишга топширишда соҳанинг қабул қилиш қоидаларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилиши (тузилиши) ва энергетик корхонага топширилиши шарт: трассаларнинг бажарилган чизмаси, бирлаштирувчи муфталарнинг жойлашиши кўрсатилиши билан ҳамда берилган районда трассанинг коммуникацион ривожланишига қараб 1:200 ва 1:500 масштабдаги трассаларнинг бажарилган чизмаси; кабел линияларининг ўзгартиришлар киритилган лойиҳалари, бунда 110 кВ ва ундан юқори кучланишли кабел линиялари ётқизилишидан олдин эксплуатация қилувчи ташкилот билан ва кабелларнинг русумлари ўзгартирилган ҳолатда эса, ишлаб чиқарувчи-завод ва эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилган бўлиши шарт; кучланиши 35 кВ ва 6-10 кВ кучланишли ўта қийин трассали кабел линиялари учун йўл ва бошқа коммуникацион қурилмалар билан кесишув жойлари кўрсатилган кабел линияларининг чизмаси; кабелларнинг барабанлардаги ҳолати ҳақидаги далолатномалар ва зарур бўлганда кабел намуналарининг кўздан кечирилганлиги ва разделка қилиниб текширилганлиги ҳақидаги баённомалар, (чет элдан келтирилган кабеллар разделка қилиниб текширилиши мажбурий); кабеллар журнали; кабел линияларининг барча элементларининг инвентар ёзуви; кабелларнинг барча ерости коммуникациялар билан яқинлашиши ва кесишуви кўрсатилган қурилиши ва кўмиш ишлари далолатномалари; кабел муфталарини монтаж қилиш далолатномалари; траншеяларнинг, бакларнинг, қувурларнинг, каналларнинг монтаж қилиш учун қабул қилиш далолатномалари; кабел линияларининг электрокимёвий занглашдан ҳимоя қилувчи қурилмаларининг монтаж қилинганлиги тўғрисида ҳамда занглаш синовлари хулосалари лойиҳага мувофиқ эканлиги тўғрисидаги далолатномалар; кабел линиялари изоляцияларининг ётқизилгандан кейин юқори кучланишли синовлар баённомаси; изоляция қаршиликларини ўлчаш хулосалари; траншея ва каналларда ётқизилган кабелларнинг ёпилиши олдидан кўрикдан ўтказиш далолатномалари; 93 паст температурада барабандаги кабелларни қиздириш баённомалари; ёнғиндан хабар бериш ва ёнғинни автоматик ўчириш тизимларининг муқим қурилмаларини синаш ва текшириш далолатномалари. Санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари кучланиши 110 кВ ва ундан юқори кабел линия-ларини эксплуатация қилишга қабул қилишда монтаж қилувчи ташкилот томонидан энергетик объектга қўшимча равишда қуйидагилар топширилиши шарт: кабелларнинг ва тўлдириб турувчи аппаратларнинг (паст босимли 110-220 кВ КЛ учун) бажарилган баландлик белгилари; линиялардаги барча элементлар мойининг синовлари хулосалари; шимдирилганлик синовлари хулосалари; босим сигнализациялари тизимиларини текшириш хулосалари; ётқизишда куч билан тортиш ҳақида далолатномалар; ҳимоя қобиқларининг ётқизилгандан кейинги юқори кучланиш билан синалганлиги тўғрисидаги далолатномалари; кабелларнинг, муфталарнинг ва тўлдириб турувчи аппаратларнинг завод синовлари баённомалари; муфталарни автоматик қиздириш ускуналарининг синов хулосалари; изоляциянинг актив қаршилигини ўлчаш хулосалари; қудуқларнинг ва охирги муфталарнинг заминлаш қаршиликларини ўлчаш хулосалари. 1000 В гача кучланишли КЛ ни эксплуатация қилишга топширишда қуйидагилар расмийлаштирилиши ва буюртмачига берилиши шарт: кабеллар журнали, линияларнинг ўзгартириш киритилган лойиҳалари, далолатномалар, синов ва ўлчов баённомалари. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling