I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
716. 
ҲЛ ларини эксплуатация қилишда электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларига қатъий 
амал қилиниши ва уларнинг бажарилиши назорат қилиниши шарт. 
 
717. 
Руҳланмаган метал таянчларнинг, темир-бетон ва ёғоч таянчлар метал деталларининг, ҳамда 
таянчлардаги пўлат тросларининг ва тортиб турувчи мосламаларининг (оттяжек) занглашига қарши қоп-
ламалари заруриятга қараб энергетик объектнинг бош муҳандиси фармойиши бўйича тикланиши шарт. 
 
718. 
ҲЛ нинг трассалари даврий равишда буталардан ва дарахтлардан тозаланиши ва улар-нинг 
ҳолатлари ёнғин хавфсизлиги бўйича хавфсиз сақланиши шарт, лойиҳалаш ва электр ускуна-ларининг 
тузилиши қоидаларида ўрнатилган ўтиш кенглиги ушланиши ва дарахтларни кесиш ишлари бажарилиши 
шарт. 
Дарахтларни кесишни ҲЛ ни эксплуатация қилувчи ташкилотлар бажаради. 
Ўтиш кенглигидан ташқарида ўсувчи айрим дарахтларнинг йиқилиши ХЛ симларига ёки таянчларига 
хавф солса, ушбу ўсимликлар қайси ташкилотга тегишли бўлса, уларга кейинчалик хабар берилиши 
билан кесилиши шарт. 
 
719. 
ҲЛ сининг сурункали ифлосланиш участкаларида махсус ёки кучайтирилган изоляция-лар 
қўлланилиши шарт ва заруриятга қараб изоляцияни тозалаш (ювиш), ифлосланган изолятор-ларни 
алмаштириш бажарилади. 
Қўшлар ва уларнинг оммавий ин қуриш жойларидаги изоляциянинг сурункали ифлосланиш зоналарида 
қоплаш (перекрытия) имконини бермайдиган ҳамда қўшларни қурқитадиган ва уларнинг ҳаётига хавф 
солмайдиган махсус ускуналар ўрнатилиши шарт.
 
720. 
Ҳаракатдаги бошқа ҲЛ ва алоқа линиялари билан пролетлари кесишган ҲЛ ни эксплуатация 
қилишда кесишувчи ҲЛ нинг ҳар бир симида ёки тросида 2 тадан кўп бўлмаган боғлагичлар бўлишига 
рухсат этилади, кесишаётган ҲЛ нинг симларида ва тросларида боғланишлар сони чегараланмайди. 
 
721. 
Электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхона қуйидагиларни соз ҳолатда сақлаши шарт: 
ҲЛ нинг дарё, кул, сув омбори, канал билан кесишган жойларида қирғоқлардаги сув йўли (каналлар 
бошқармаси) бошқармаси билан келишган ҳолда ўрнатилган сигнал берувчи белгиларни; 
ҳаракатдаги баланд тўсиқларни ёритишли тўсиқлаш ва маркировкалаш қоидалари талаб-ларига мувофиқ 
ҲЛ таянчларида ўрнатилган ёритишли тўсиқлаш ускуналарини; 
90 


ҲЛ сининг лойиҳасига ва меъёрий техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ таянчларда ўрнатилган 
доимий белгиларни. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling