I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
613. 
Агрегатларни марказлаштиришни (цетровка) ва балансировка қилишни; уланиш муфталарини 
(электродвигател ва механизмларнинг ярим муфталарини) ва чиқарилган подшипникларни ечишни, 
тамирлашни ва ўрнатишни; электродвигателларнинг сирпанувчи подшипникларининг вкладышларини, 
пойдеворини ва рамаларини, мой тизимини (подшипникларнинг мажбурий мойланишида); 
электродвигателларнинг чўлғамларига ва бошқа элементларига, ҳавосовитгичларга ҳаво ҳамда сув 
ўзатиш ускуналарини; электродвигателлар статорига ростланган совитгичларни тамирлашни юритилувчи 
механизмларга хизмат кўрсатувчи цех ходимлари ёки электростанциядаги қурилмаларда тамирлаш 
ишларини олиб борувчи пудратчи ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши шарт.
 
614. 
Электродвигателларда профилактик синовлар ва ўлчовлар “Электр қурилмаларини синаш 
қоидалари ва меъёрлари” техник ҳужжатига мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 
§ 
3. Куч трансформаторлари ва мойли реакторлар 
 
615. 
Трансформаторлар (автотрансформаторлар) ва мойли реакторлар эксплуатация қилинаётганда 
уларнинг ишончли ишлаши шароитлари бажарилиши шарт. Трансформаторларнинг (реакторларнинг) 
юкламаси, кучланиш миқдори, айрим элементларининг температураси, мой характеристикаси ва 
изоляция параметрлари ўрнатилган меъёрлар чегарасида бўлиши шарт, совитиш ускуналари, кучланишни 
ростлаш ва бошқа элементлари соз ҳолатда ушланиши шарт. 
 
616. 
Газ ҳимояси ускуналари билан жиҳозланган трансформаторлар (реакторлар) бунда, агар завод 
йўриқномаларида бошқа кўрсатмалар йўқ бўлса, унинг қопқоғи кенгайтиргичга (расширитель) нисбатан 
газ релеси йўналиши бўйича 1% дан кичик бўлмаган миқдорда, мой қувури эса 2% дан кичик бўлмаган 
миқдордан юқорида бўлиши шарт. Чиқариш (выхлопной) қувурининг оғзи кенгайтиргичнинг 
(расширитель) оғзи билан уланиши шарт. Зарур бўлганда чиқариш қувуридаги мембрана (диафрагма) 
ишлаб чиқарувчи завод томонидан етказиладиган айнан ўзига ўхшаш мембранага алмаштирилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling