I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
595. 
Генераторларда ва синхрон компенсаторларда профилактик синовлар ва ўлчовлар “Электр 
қурилмаларини синаш қоидалари ва меъёрлари” техник ҳужжатига мувофиқ ўтказилиши шарт. 
 
596. 
Генераторларни тармоқдан режали ўириш машинанинг чиқишида мусбат қувват мавжуд 
бўлганда таъқиқланади. 
 
597. 
Генераторларни режали ва авариявий ўчиришларда (генератор-трансформатор блок-ларини) 
тўхтатилаётган генераторга ўз-ўзидан ёки янгилиш оқибатида кучланиш берилишининг олдини олиш 
учун электр уланмаларининг бош схемаси кечиктирилмасдан ажратилишини таминлаш зарур. 
 
598. 
Генераторларнинг, ёрдамчм генераторларнинг контакт ҳалқаларида ҳамда қўзғатгич-ларнинг 
коллекторларида айланма олов пайдо бўлишига рухсат этилмайди. 
Айланма олов пайдо бўлгани аниқланганда ходимлар зудлик билан турбинани ўчириши, қўзғатишни 
олиши ва генераторни тармоқдан ўчириши шарт.
§ 2. Электродвигателлар 
 
599. 
Электродвигателлар, уларнинг қўшиб ростлагич ускуналари ва ҳимоялари эксплуатация 
қилинаётганда уларни қўшишда ва иш режимларида ишончли ишлаши таъминланиши шарт. 
 
600. 
Электростанция ўз эҳтиёжи шиналарида кучланиш номинал миқдорнинг 100-105 % чегарасида 
ушланиши шарт. Зарур бўлганда кучланишнинг номинал миқдори 90-110% миқдорда бўлганда 
электродвигателларнинг номинал қувватини сақлаш билан уларни ишлатишга рухсат этилади. 
Манба берувчи тармоқнинг частотаси номинал миқдорининг ±2,5 % чегарада ўзгарганда 
электродвигателларнинг номинал қувват билан ишлашига рухсат этилади. 
Электродвигателларнинг номинал қуввати кучланиш ±10 % гача ва частота ±2,5 % гача номинал 
миқдорларидан бир вақтда оғишида, бунда кучланишнинг ошиши ва частотанинг пасайиши билан ёки 
кучланишнинг пасайиши ва частотанинг ошиши билан ишлаганда, кучланиш ва частота оғишининг 
абсолют миқдори йиғиндиси 10% дан ошмаган шароитда сақланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling