I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
589. 
Генератор ва синхрон компенсаторлар монтаж қилингандан кейин ва капитал таъмирдан кейин, 
қоида бўйича, қўритилмасдан ишга қўшилиши мумкин. Қўритишнинг зарурлиги, “Электр қурилмаларини 
синаш қоидалари ва меъёрлари” техник ҳужжатига биноан ўрнатилади. 
 
593. 
Газ билан совитилувчи тизимларга (газ қувурлари, арматуралари, газсовитгичлар) чўлғамларни 
бевосита суюқлик билан совитиш тизими элементларига ва генератор корпусининг бошқа ички актив ва 
конструктив қисмларига хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни, ҳамда барча сувли ва газ-мойли 
тизимларнинг электр ускуналарини, турбогенераторни ҳаво билан совитишдан водородли совитишга 
ўтказишни ва аксинча ўтказишни, мойли зичланишларни таъмирдан қабул қилишда қатнашишни, 
берилган частотани ушлашни, генератордаги водороднинг намлигини ва босимини ўлчашни 
электростанциянинг электр цехи бажариши шарт.
Вал зичланиши мой таъминоти тизимининг (мой босими ростлагичлари ва лабиринтли мой тутгич-лари 
ҳам қўшилган ҳолда), валнинг барча турдаги мой зичланишларининг, газ совитгич-ларгача бўлган 
совитиш суви қурилмалари ва тақсимлаш тармоқларининг, ҳамда генератор ташқарисида жойлашган 
совитувчи дистиллятни ўзатиш қурилмаларидаги ўзатиш ва тукиш тизимларининг ишла-ши ва 
таъмирланиши устидан назорат олиб боришни турбина ёки қозон-турбина цехи бажариши шарт. 
Электростанцияларда махсус таъмирлаш цехи мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган қурилмаларни 
таъмирлашни ушбу цех бажариши шарт. 
 
594. 
Генераторни капитал ва жорий таъмирлаш турбинанинг капитал ва жорий таъмирланиши билан 
биргаликда олиб борилиши шарт. 
Синхрон компенсаторни капитал таъмирлаш 4-5 йилда 1 марта бажарилиши шарт. 
Турбогенераторларда ва синхрон компенсаторларда олд қисм қотирилишини кучайтириш, статор 
пазаларини қайта маҳкамлаш, шина ва кронштейнларнинг қотирилганлигини текшириш, статор ўзаги 
зичланишининг қотирилганлигини ва зичлигини текширишлар ҳам қўшилган ҳолда роторни чиқариш 
билан биринчи таъмирлаш ишларини бажариш эксплуатацияга киритилгандан сўнг 8000 соат ишлагандан 
78 


кейин бажарилиши шарт. Гидрогенераторларда биринчи таъмирлаш ишлари 6000 соатдан кейин 
бажарилиши шарт. 
Кейинги таъмирларда генератор ва синхрон компенсаторларнинг роторини чиқариш зарурлигига қараб 
ёки меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ олиб борилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling