I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
438. 
Совимаган буғ ўзатиш қувурларини муҳит билан тўлдиришда қувур деворлари ва ишчи муҳит 
температуралари фарқи назорат қилиниши шарт, бунда ишчи муҳит ҳисобланган миқдор чегарасида 
ушланиши шарт. 
 
439. 
Дренаж тизимлари қувурлар қиздирилаётганда, совутилаётганда ва бушатилаётганда намликнинг 
тўлиқ ҳайдалишини таъминлашлари шарт, бунинг учун эса қувурларнинг ётиқ участкаларида муҳитнинг 
ишчи босимида мувофиқ тўйиниш температурасигача сақланувчи 0,004 дан кичик бўлмаган (муҳит 
ҳаракати йўналиши бўйича) нишабликка эга бўлиши шарт. 
Қувурларнинг деталлари ва элементлари алмаштирилаётганда қувур ўқларининг лойиҳа ҳолати 
сақланиши зарур. 
Дренаж линияларини ётқизишда қувурларни ёрилишдан сақлаш мақсадида иссиқлик кенгайиши 
йўналишлари ҳисобга олиниши шарт. 
Бир нечта қувурларнинг дренаж линиялари бирлаштирилаётганда уларнинг ҳар бирига ёпувчи арматура 
ўрнатилиши шарт. 
 
440. 
Қувурлар ва арматуралар ўрнатилаётганда арматураларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 
имкониятлари таъминланиши шарт. Буғ ўтказувчи қувурларнинг арматуралари ва иссиқлик кенгайиши 
индикаторлари ўрнатилган жойларда хизмат кўрсатиш майдончалари ўрнатилиши шарт. 
 
441. 
Арматураларда қувурларнинг технологик схемаларига биноан номланиши ва рақами ёзилиши 
шарт, ҳамда штурвалнинг буралиш йўналиши кўрсатилиши шарт. Ростловчи клапанлар ростловчи 
органнинг очилиш босқичлари кўрсатгичи билан, ёпувчи арматуралар эса “Очиқ” ва “Ёпиқ” 
кўрсаткичлари билан таъминланиши шарт. 
 
442. 
Қувурларни, арматураларни ва масофавий бошқариш арматураларини таъмирлаш, қувурларнинг 
таъмирланувчи участкаларини ажратиб қўювчи ёпгичларни (заглушка) ўрнатиш ва ечиб олиш фақат 
наряд-ижозат орқали бажарилиши шарт. 
 
443. 
Устахона шароитида таъмирланган арматуралар, ишчи босимнинг 1,25 миқдорига тенг бўлган 
босимда затвори, сальникли, сильфонли ва фланцли зичланишларининг маҳкамлиги синовдан 
ўтказилиши шарт. Қувурлардан кесиб олинмасдан таъмирланган арматуралар қурилмалар ишга 
қўшилаётганда муҳитнинг ишчи босими билан синовдан ўтказилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling