I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
318. Энергоблокни ростлаш диапазонининг қуйи чегараси, ишлаётган қурилмаларнинг ўзгармас таркибини сақлашнинг ва нагрузканинг барча диапазонларида ходимларнинг иштирокисиз автоматик ростлаш тизимининг ишлаши шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши шарт. Энергоблокларни эксплуатация қилишда уларнинг техник минимум нагрузкада ишлаш имконияти таъминланиши шарт, бунга эришиш учун ишлаётган қурилмаларнинг таркибини ўзгартиришга ва айрим автоматик ростлагичларни ўчиришга рухсат этилади. Ростлаш диапазони қуйи чегараси ва техник минимум нагрузкаси маҳаллий йўриқномада кўрсатилиши ва диспетчерлик хизмати эътиборига етказилиши шарт. 319. Энергоблокнинг нагрузкаси, ростлаш диапазони қуйи чегараси ва техник минимум нагрузкасига мувофиқ бўлганда, ўткир буғ ва оралиқ қиздиришдан кейинги буғ температураларининг тушиши, қурилмаларга ишлаб чиқарувчи-завод томонидан берилган миқдордан катта бўлмаслиги шарт. 320. Энергоблокнинг ростлаш диапазонида нагрузкани ўзгартириш тезлиги чегараси 160÷800 МВт ли энергоблоклар ростлаш диапазонида ишлаганда нагрузкаларини ўзгартириш тезликларининг рухсат этилган чегаралари меъёрларига асосан белгиланиши шарт. 321. Ўткир буғнинг ўзгармас босими билан ишлаши учун лойиҳалаштирилган энергоблокларни, махсус синовлар ўтказилгандан кейин ва қозонларни ишлаб чиқарувчи-заводлар билан келишилгандан кейин, турбинанинг юқори босимли цилиндрларининг (ЦВД) ростловчи клапанларининг қисмларини тўлиқ очиш билан ўзгарувчан босим режимида эксплуатация қилишга рухсат этилади. Бунда маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ қўшимчалар киритилиши лозим. 322. Тузсизлантирувчи қурилмалар блоги (БОУ) билан жиҳозланган иссиқлик энергоблок-ларида тармоқ қиздиргичларининг иситувчи буғ конденсати, фақат ушбу қиздиргичларнинг қувур тизимлари зичлиги бузилган ҳолатдагина, БОУ орқали юборилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling