I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
307. 
Турбинанинг ички қисми ҳолати ва унда туз йиғилиши устидан назорат олиб бориш учун 1 ойда 
1 мартадан кам бўлмаган муддатда, турбинанинг назорат босқичларида, назорат қилинувчи от-секлари 
орқали номинал буғ сарфига яқин бўлган миқдордаги буғ босими билан текширилиши шарт.
Назорат босқичларида, берилган номинал буғ сарфи билан таққослаганда босимнинг кўтарилиши 10% 
дан кўп бўлмаслиги шарт. Бунда босим ишлаб чиқарувчи-завод белгилаган чегараланган миқдордан ошиб 
кетмаслиги шарт. 
Туз қоплами ҳосил бўлиши сабабли назорат босқичларидаги босимнинг чегараланган миқдорига 
етганида, турбинанинг ички қисми ювилиши ёки тозаланиши шарт. Ювиш ёки тозалаш усули ҳосил 
бўлган қопламнинг таркиби ва характеридан, ҳамда маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда 
танланиши керак. 
 
308. 
Эксплуатация жараёнида турбинанинг тежамли ишлаши, қурилманинг ишлашини характерловчи 
кўрсаткичларини доимий таҳлил қилиш йўли билан мунтазам назорат қилиниши шарт. 
Турбинанинг тежамли ишлашининг пасайишини аниқлаш, ўтказилган таъмирлаш ишларининг 
самарадорлигини баҳолаш учун қурилмалар эксплуатацион (экспресс) синовдан ўтказилиши шарт. 
Турбина қурилмаларининг ишлаш кўрсаткичлари меъёрий кўрсаткичларидан оғганда қурилмаларнинг 
нуқсонлари ва эксплуатация қилишдаги камчиликлар бартараф этилиши шарт. 
Турбина ва турбиналарнинг бош намуналари, уларда реконструкция ишлари бажарилган бўлса ёки 
такомиллаштириш ишлари ўтказилган бўлса, равонлаштирувчи синовлар ўтказилиши шарт. 
 
309. 
Турбина, қўйидаги ҳолатларда, мувофиқ ҳимоя мавжуд бўлмаса ёки ишламай қолганда ходимлар 
томонидан выключателга (авариявий ўчириш кнопкасига) таъсир этиш йўли орқали зудлик билан 
ўчирилиши шарт: 
а) роторнинг айланишлар сони хавфсизлик автомати ишлаши уставкасидан юқори кўтарилганда; 
б) роторнинг ўз ўқи бўйича рухсат этилмаган силжишида; 
в) роторлар ҳолатининг цилиндрларга нисбатан рухсат этилмаган ўзгаришида; 
г) ёғлаш тизимида мой (оловбардошли суюқлик) босимининг рухсат этилмаган пасайишида
д) мой бакида мой сатҳининг рухсат этилмаган пасайишида;
е) бирон-бир подшипникдан, генератор валининг зичловчи подшипникларидан, турбоагрегатнинг тиргак 
подшипнигининг бирон-бир колодкасидан мой қўйилишида, мой температурасининг рухсат этилмаган 
кўтарилишида; 
ж) турбоагрегатда мой алангаланганда; 
з) турбогенератор валини зичлаш тизимида “мой-водород” оралиқ босими фарқининг рухсат этилмаган 
пасайишида; 
и) турбогенератор валини зичлашнинг мой таъминоти тизимидаги демпфер бакида мой сатҳининг рухсат 
этилмаган пасайишида; 
к) турбогенераторнинг водородли совитиш тизимидаги барча мой насослари ўчиб қолганда (зичлашни 
мой билан таъминлашнинг инжекторсиз схемалари учун); 
л) турбогенератор ички шикастланиши сабабли ўчиб қолганда; 
м) конденсаторда босимнинг рухсат этилмаган кўтарилишида; 
н) қарама-қарши босимли турбиналарнинг охирги босқичларида рухсат этилмаган босим фарқи ҳосил 
бўлганда; 
о) турбоагрегатнинг тебраниши тусатдан ошганда; 
п) турбинанинг ёки турбоагрегатнинг ичида металл товуши ва ғайриодатий шовқин пайдо бўлганда; 
р) турбинанинг ёки турбогенераторнинг охирги зичланишларида ва подшипникларида тутун ёки ўчқун 
пайдо бўлганда; 
с) ўткир буғнинг ёки оралиқ қиздиришдан кейинги буғнинг температуралари рухсат этилмаган 
пасайишида; 
т) турбинада ёки оралиқ қиздириш ва ўткир буғ қувурларида гидравлик зарбалар пайдо бўлганда; 
50 


у) буғ тақсимлаш тизимида, буғ-сув тракти қувурларининг ва мой қувурларининг ўчириб бўлмайдиган 
участкаларида тешилган ёриқлар ёки йиртилишлар аниқланганда; 
ф) турбогенератор статоридан ўтувчи совитиш суви оқими тўхтаб қолганда; 
х) газсовитгичларида совитиш суви сарфининг рухсат этилмаган пасайишида; 
ц) масофавий ва автоматик бошқарув қурилмаларида ёки барча назорат-ўлчов асбобларида кучланиш 
йўқолганда. 
Турбинани ўчиришда вакуумни бузишнинг кераклилиги ишлаб чиқарувчи-завод кўрсатмаларига мувофиқ 
маҳаллий йўриқномаларда аниқланиши шарт. 
Маҳаллий йўриқномаларда агрегат бўйича назорат қилинувчи катталикларнинг рухсат этилмаган оғиши 
миқдорлари ҳақида аниқ кўрсатмалар берилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling