I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
292. 
Ростлаш ва ҳимояларнинг ҳақиқий характеристикалари меъёрий кўрсаткичларидан оғиши, 
клапанларнинг ёпилиш вақти ишлаб чиқарувчи-завод ёки маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилганидан 
юқори кўрсаткичга кўтарилиши ёки уларнинг зичлиги ёмонлашганлиги аниқланганда ушбу оғишларнинг 
сабаблари аниқланиши ва бартараф этилиши шарт. 
 
293. 
Қувватни чегаралаш ускунасини ишга киритиш билан турбинани эксплуатация қилиш 
вақтинчалик чора бўлиб, фақат турбинанинг механик ҳолати шароитлари бўйича энергетика соҳаси 
47 


бошқарув органлари ижозати билан рухсат этилади. Бунда турбина юкламасини чегаралаш ускунасининг 
уставкасидан 5% дан кам бўлмаган миқдордан паст бўлиши шарт. 
 
294. 
Турбинанинг мой таъминоти тизимини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
агрегатларнинг барча режимларда ишончли ишлаши; 
ёнғин хавфсизлиги; 
мойнинг меъёрий сифатини ва температура режимини ушлаш; 
мой оқиши ва унинг совитиш тизимига ўтиб кетишининг ва атроф муҳитга тарқалишининг олди 
олиниши. 
 
295. 
Турбоагрегат ишлаганда, заҳира ва авариявий мой насослари ва уларнинг автоматик тарзда ишга 
қўшиш ускуналари, ишда бир ойда 2 марта, ҳамда турбоагрегатнинг ҳар бир ишга қўшилиши ва 
тўхтатилиши олдидан текширилиши шарт. 
Ёғлаш тизими ишчи мой насосининг индивидуал электроприводи мавжуд бўлган турбина-ларда
турбинани тўхтатишдан олдин заҳира насосини автоматик тарзда ишга қўшилишини текшириш 
ўтказилмайди. 
 
296. 
Турбоагрегатда мой ёниши кенгайишининг олдини олиш тизими билан жиҳозланган 
турбиналарда, ўша тизимнинг электр схемаларини текшириш, турбинани совуқ ҳолатдан қўшиш олдидан 
ўтказилиши шарт. 
 
297. 
Генераторларнинг зичлаш, ростлаш ва ёғлаш тизимлари линияларида ўрнатилган ёпувчи 
арматураларининг янглишиб очиб-ёпилиши оқибатида қурилмаларнинг бузилиши ёки ишлашдан 
тўхташига олиб келиши мумкин бўлса, бундай ёпувчи арматуралар ишчи ҳолатида пломбаланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling