I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
285. 
Турбина роторининг айланиш частотаси номинал кўрсаткичдан 10-12% юқори кўтарилганда ёки 
ишлаб чиқарувчи-завод томонидан кўрсатилган кўрсаткичгача кўтарилганда хавфсизлик автомати 
ишлаши шарт. Хавфсизлик автомати ишлаганда қуйидагилар ёпилиши керак: 
ўткир буғни ва оралиқ қиздириш буғини тўхтатувчи, ростловчи (тўхтатувчи-ростловчи) клапанлар; 
буғ отборларининг тўхтатувчи (ёпувчи), ростловчи ва қайтувчи оқим клапанлари ҳамда ростланувчи 
диафрагмалар ва заслонкалар; 
бошқа манбалар билан боғловчи буғ қувурларининг ёпувчи клапанлари. 
Илова: *Р русумли турбиналар учун ростлашнинг нотекислик даражаси 4,5-6,5% га рухсат этилади. 
** 1950 йилгача ишлаб чиқарилган турбиналар учун сезмазлик даражаси 0,5% гача рухсат этилади. 
 
286. 
Агар ишлаб чиқарувчи-заводнинг махсус кўрсатмаси йўқ бўлса, турбинани айланиш частотаси 
ошишидан ҳимоялаш тизими қуйидаги ҳолатларда айланиш частотасини ошириш йўли билан синовдан 
ўтказилиши шарт: 
а) турбина монтаж қилингандан сўнг; 
б) турбина капитал таъмирлангандан сўнг; 
в) ростлаш тизимини синовдан ўтказиш олдидан юкламани тушириш ва генераторни тармоқдан узиш 
йўли билан; 
г) хавфсизлик автомати ечиб олиниб қайта ўрнатилгандан сўнг; 
д) турбина ўзоқ вақт (30 суткадан кўп) ишламай туриб қолгандан сўнг; 
е) ростлаш тизими ёки унинг айрим қисмлари ечиб олиниб қайта ўрнатилгандан сўнг; 
ж) режали текшириш ўтказилганда (4 ойда бир мартадан кам бўлмаган); 
“е” ва “ж” ҳолатларида айланиш частотасини оширмасдан, лекин албатта барча ҳимоя занжирларини 
(бажарувчи органларни ҳаракатлантириш билан) текшириш йўли билан ҳимояларни синовдан ўтказишга 
рухсат этилади. 
з) турбогенератор роторининг контакт ҳалқасида ёки ўйғотиш коллекторида ҳалқаланган олов пайдо 
бўлганда. 
Турбинанинг айланиш частотасини ошириш йўли билан ҳимоясини синаш цех бошлиғи ёки унинг 
ўринбосари раҳбарлигида бажарилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling