I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
287. Ўткир буғни ва оралиқ қиздиришдан кейинги буғни тўхтатувчи ва ростловчи клапанлар зич ёпилиши шарт. Ўткир буғни ҳамда оралиқ қиздириш буғини тўхтатувчи ва ростловчи клапанларнинг зичлиги ҳар бир гуруҳни алоҳида синаш йўли билан текширилиши шарт. Текширилувчи клапанларнинг олдида тўлиқ (номинал) ёки қисман буғ босимини ўрнатиб тўлиқ ёпилганидан сўнг аниқланадиган турбина ротори айланиш частотаси зичликнинг критерияси бўлиб хизмат қилади. Айланиш частотасининг рухсат этилган кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи-завод 46 йўриқномаси ёки соҳанинг ҳаракатдаги “Буғ турбиналарининг ҳимояларини ва автоматик ростлаш тизимларини текшириш ва синовдан ўтказиш бўйича услубий қўлланма”сига асосан аниқланади, ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаларида ёки Услубий қўлланмаларда текшириш критериялари кўрсатилмаган турбиналар учун эса текшириладиган клапанлар олдида, номинал кўрсаткичларда ва ишлаб бўлган буғнинг номинал босимида, айланиш частотаси номинал миқдорнинг 50 % дан ошмаслиги зарур. Барча тўхтатувчи ва ростловчи клапанларнинг бир вақтда ёпилганида, ўткир буғнинг номинал параметрларида ва қарама-қарши босимда (вакуумда) уларнинг буғ ўтказиши турбина роторининг айланишига олиб келмаслиги лозим. Клапанларнинг зичлигини текшириш турбина монтаж қилингандан сўнг, хавфсизлик автоматини, айла- ниш частотасини ошириб синовдан ўтказиш олдидан, турбинани капитал таъмирлашга тўхтатиш олди- дан ва ундан кейин ишга қўшишда, лекин 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. Турбинани экслуатация қилиш жараёнида клапанларнинг зичлиги пасайиши (турбинани ишга қўшишда ёки тўхтатишда) белгилари аниқланганда уларнинг зичлиги навбатдан ташқари текширишдан ўтказилиши шарт. 288. Ўткир буғни ва оралиқ қиздириш буғини тўхтатувчи ва ростловчи клапанлари, буғ отборлари- нинг тўхтатувчи (ёпувчи) ва ростловчи клапанлари (диафрагмалари), бошқа манбалар билан боғловчи буғ қувурларининг ёпувчи клапанлари очиб-ёпиб юргизилиши шарт: тўлиқ юргизиш билан – маҳал-лий йўриқномаларда ёки ишлаб-чиқарувчи-завод йўриқномаларида кўрсатилган ҳолатларда турби-нани ишга қўшишдан олдин, қисман юргизиш билан – турбина ишлаб турган вақтда, ҳар суткада. Клапанларни тўлиқ юргизиш билан очиб-ёпишда уларнинг бир текисда равон ҳаракатланиши ва тўлиқ ёпилиши назорат қилиниши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling