I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
298. Конденсацион ускуналарни эксплуатация қилишда, эксплуатация қилишнинг барча режимларида конденсатордаги оқимнинг температура меъёрлари ва конденсатнинг сифат меъёри талабларига риоя қилган ҳолда турбинанинг тежамли ва ишончли ишлаши таъминланиши шарт. 299. Конденсацион ускуналарни эксплуатация қилишда қуйидагилар ўтказилиши шарт: конденсатор ифлосланишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари (совитиш сувини ким- ёвий ва физикавий усуллар билан қайта тозалаш, шарик билан тозалаш ускуналарини қўллаш ва ҳ); конденсаторларни даврий тозалаш, совитиш юзаларининг ифлосланиши сабабли ишлатилган буғнинг меъёрий миқдорлари билан таққослаганда 0,005 кгк/см 2 (0,5 кПа) га ошганда; конденсаторнинг совитиш юзаси ва қувурлар боғламлари тозалиги устидан назорат олиб бориш; совитиш суви сарфи устидан назорат олиб бориш (конденсатордаги сув сарфини бевосита ўлчаш ёки иссиқлик тенглиги бўйича), конденсаторнинг буғ юкламаси ва совитиш суви сарфи температурасига мувофиқ совитиш суви сарфини оптималлаштириш (мақбуллаштириш); вакуум тизими зичлиги ва маҳкамлигини текшириш, бунда ҳаво сўриши (кг/соат) конденсаторнинг буғ юкламаси 40÷100% гача оралиқда ўзгарганда қўйидаги формула бўйича аниқланган қийматдан ошмаслиги шарт GB=8 х0,065 N, бунда, N – турбинанинг конденсацион режимдаги номинал электр қуввати, МВт; конденсатнинг туз миқдорини доимий равишда назорат қилиш йўли билан конденсаторнинг сув ўтказмай ишлашини текшириш; конденсат насосларидан кейинги конденсатнинг кислород миқдорини текшириш. Конденсацион ускуналарнинг ишлаши устидан назорат олиб бориш ва назоратнинг даврийлиги, эксплуатация қилишнинг аниқ шароитларидан келиб чиққан ҳолда тузилган йўриқнома бўйича аниқланади. 300. Регенерация қурилмаларини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: таъминловчи сувнинг (конденсатнинг) ҳар бир қиздирувчилардан кейин ва унинг охирги қиздирилишидан кейин температуранинг меъёрий миқдорларини; турбинанинг барча иш режимларида иссиқлик алмашинуви аппаратларининг ишончли ишлашини. Регенерация тизимининг иситувчиларидаги иситувчи буғнинг конденсат билан қайта совитилиши, оқим температураси, таъминловчи сувни қиздириш босқичлари турбина капитал таъмирга чиқарилгунча ва капитал таъмирдан кейин, иситувчилар таъмирлангандан кейин ва жадвал бўйича (1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда) даврий текширилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling