I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
301. Юқори босимли иситувчиларни (ПВД) қуйидаги ҳолатларда эксплуатация қилиш таъқиқланади: унинг ҳимоя элементлари мавжуд бўлмаса ёки носоз бўлса; ҳар қандай ПВДнинг сатҳни ростловчи клапани носоз бўлса; ҳар қандай ПВД буғ бўйича ўчган бўлса. ПВДга ҳимояни қўшмасдан таъминловчи сув ҳайдаш таъқиқланади. 48 ПВД ёки ПВД гуруҳи ҳимояларида ёки сатҳни ростловчи клапанларида (КРУда) носозлик пайдо бўлганида зудлик билан ўчирилиши шарт. КРУдан бошқа сатҳни автоматик тарзда ростловчи тизимнинг бирон-бир бошқа элементларида носозлик пайдо бўлганида ва ишлаб турган қурилмаларда нуқсонни тезлик билан бартараф этишнинг имкони бўлмаса ПВД (ПВД гуруҳи) энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан аниқланган муддатга ишлашдан тўхтатилиши зарур. 302. Заҳира таъминловчи сув насослари ҳамда агрегатларнинг автоматик заҳирада турган бошқа насослари соз ҳолатда бўлиши, қувурларнинг кирувчи ва чиқувчи зулфинлари очиқ ҳолатда бўлиб – ишга қўшишга доимий равишда тайёр бўлиши шарт. Уларнинг ишга қўшилишини текшириш ва ишлаб турган насосдан заҳирадаги насосга режали ўтказиш жадвал бўйича, лекин 1 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда амалга оширилиши шарт. 303. Турбинани ўрта ва капитал таъмирдан кейин ёки совуқ ҳолатидан ишга туширишдан олдин асо- сий ва ёрдамчи қурилмаларнинг, блокировкаларнинг, технологик ҳимоялар, масофавий ва автоматик бошқарув воситаларининг, назорат-ўлчов асбобларининг, ахборот ва тезкор алоқа воситаларининг ишга қўшишга тайёрлиги ва созлиги текширилиши шарт. Бунда аниқланган носозликлар бартараф этилиши шарт. Агрегатларни бошқа иссиқлик ҳолатларидан ишга қўшишда ҳимоя ва блокировка воситалари маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ текширилиши шарт. Турбинани ишга туширишда цех навбатчилар бошлиғи ёки катта машинист, капитал ёки ўрта таъмирдан кейин эса – цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари раҳбарлик қилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling