I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
278. 
Қозонхона чегарасида мазут қувури ёки газ қувури ёрилганда ёки мазутнинг (газнинг) кучли 
чиқиши содир бўлганда, шикастланган участкалар орқали ёқилғи оқишини тўхтатиш учун мазут 
насосларини ўчириш ва ГРП ёпувчи арматураларини ёпиш учун ҳамда ёнғин ёки портлашдан 
огоҳлантириш учун чоралар кўрилиши шарт.
 
279. 
Қозон қуйидаги ҳолатларда цех раҳбарияти билан келишилмасдан зудлик билан тўхтатилиши ва 
ўчирилиши шарт:
а) барабандаги сув сатҳининг рухсат этилмаган кўтарилишида ёки пасайишида ёки барабандаги сув 
сатҳини назорат қилувчи барча асбоблар ишдан чиққанда; 
б) қозонни сув билан таъминлаш кучайтирилишига қарамасдан барабанда сув сатҳининг тезда 
пасайишида; 
в) тўғри оқимли буғ ва сув иситиш қозонлари таъминловчи сувининг сарфўлчагичлари (расходомер) 
ишдан чиққанда (агар бунда манбани ростлашни талаб этувчи режим бузилиши пайдо бўлса) ёки тўғри 
оқимли қозоннинг ҳар қандай оқимида таъминловчи сув манбаси30 секунддан ортиқ тўхтаганда; 
г) барча таъминловчи ускуналар (насослар) ҳаракатдан тўхтаганда; 
д) буғ-сув трактида босимнинг рухсат этилмаган кўтарилишида; 
е) сақловчи клапанларнинг ёки уларни алмаштирувчи сақловчи ускуналарнинг 50 % дан кўпроғи 
ҳаракатдан тўхтаганда; 
ж) тўғри оқимли қозон трактида ростланган зулфингача бўлган босимнинг рухсат этилмаган 
кўтарилишида ёки пасайишида; 
44 


з) буғ-сув тракти қувури йиртилганда ёки қозоннинг асосий элементларида (барабанда, коллекторларда, 
чиқарувчи циклонларда, буғ ва сувни қайта қўшгичларда ҳамда сувни тушириш қувурларида), буғ 
қувурларида, таъминловчи қувурларда ва буғ-сув арматураларида шишиш ва ёриқлар аниқланганда; 
и) ўтхона машъаласи ўчиб қолганда; 
к) ростловчи клапанлардан кейин газ ёки мазут босимининг рухсат этилмаган пасайишида (қозон ушбу 
ёқилғи турларидан бирида ишлаганда); 
л) ростловчи клапанлардан кейин газ ва мазут босимининг (улар биргаликда ёқилганда) маҳаллий 
йўриқномаларда белгиланган қуйи чегарасидан бир вақтда пасайишида; 
м) барча тутун сўргичлар (пуфланиши тенглаштирилган қозонлар учун) ёки пуфловчи вентиляторлар ёки 
барча регенератив ҳаво қиздиргичлар ўчиб қолганда; 
н) ўтхонада портлаш содир бўлганда, газ йўлларида ва кулни тутиб қолувчи ускуналарда портлаш содир 
бўлганда ёки ёнувчи қатламлар ёнганда, қозоннинг клапанлари ёки кўтариб турувчи балкаларнинг 
каркаслари чўғдек қизариб қизиганда, изоляцион қобиқ упирилганда ҳамда ходимларга ёки қурилмаларга 
хавф солувчи шикастланишлар содир бўлганда; 
о) оралиқ буғ қиздиргич орқали буғ сарфи тўхтаганда; 
п) сув иситиш қозони орқали ўтувчи сув сарфи минимал рухсат этилган миқдордан паст миқдорга 
пасайиши 10 секунддан кўпроқ вақт давом этганда; 
р) сув иситиш қозонидан чиқишда сув температурасининг рухсат этилган миқдордан юқори 
кўтарилишида; 
с) ходимларга, қурилмаларга ёки қозон ҳимояси схемасига кирган ўчирувчи арматураларнинг масофадан 
бошқариш занжирларига хавф солувчи ёнғин чиққанда; 
т) масофавий ва автоматик бошқариш ускуналарида ёки барча назорат-ўлчов асбобларида кучланиш 
йўқолганда;
у) қозон чегарасида мазут қувури ёки газ қувури йиртилганда. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling