I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
273. Қозон заҳирага тўхтатилгандан сўнг ўтхона ва газ йўллари 15 минутдан кўп бўлмаган муддатда шамоллатилгандан кейин пуфловчи-сўрувчи машиналар (ТДМ) тўхтатилиши шарт; газ-ҳаво йўлларининг барча ёпувчи шиберлари, лазлар, люкчалар ҳамда пуфловчи-сўрувчи машина-ларнинг йўналтирувчи аппаратлари (Н/А) маҳкам ёпилиши шарт. 274. Қиш даврида заҳирада ёки таъмирда бўлган қозонларда ҳаво температураси устидан кўзатув ўрнатилиши зарур. Ташқи ёки очиқ ҳолатда қўрилган қозонхоналарда ҳаво температураси 0˚С дан паст бўлганда ўтхона ва газ йўлларида, барабаннинг панагоҳларида, дренаж қурилмаларининг, калориферларнинг, назорат-ўлчов воситалари ва импульс линияларининг пуфланувчи районларида мусбат ҳаво температурасини ушлаш учун чоралар кўрилиши шарт, ҳамда қозонлардаги сувнинг қиздирилиши ёки сувнинг экран тизимлари орқали циркуляцияси таъминланиши шарт. 275. Қозонлар тўхтатилгандан сўнг уларни таъмирга чиқараётганда совитиш режими эксплуатация қилиш йўриқномалари бўйича аниқланиши зарур. Табиий циркуляцияли қозонларни пуфловчи-сўрувчи машиналар билан совитишга барабаннинг юқори ва қуйи қимслари орасидаги рухсат этилган металл температураси таъминлангандагина рухсат этилади. Барабандаги сув миқдорини ушлаш билан ёки ушламасдан бажариладиган режимларга рухсат этилади. Тўғри оқимли қозонларни совитиш бевосита тўхтатилгандан сўнг бажариш мумкин. 276. Тўхтатилган қозон устидан навбатчи ходимларнинг назорат қилиши қозонда босимнинг тўлиқ пасайиши ва электродвигателлардан кучланиш олингунча ташкиллаштирилиши шарт; ҳавоқиздиргичлар ва учиб чиқиб кетувчи газлар жойлашган районларда газ ва ҳаво температурасини назорат қилиш қозон тўхтатилгандан сўнг 24 соат ўтгандан кейин тўхтатилиши мумкин. 277. Қозонлар қаттиқ ёки газсимон ёқилғида ишлаганда, мазут заҳира ёки ёқилувчи ёқилғи бўлганда мазут хўжалиги ва мазут қувурлари қозонга мазут ўзатишни зудлик билан таъминлаш ҳолатида бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling