I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
252. 
Қозонга ўт ёқишда ва тўхтатишда барабаннинг температура режимини назорат қилиш 
ташкиллаштирилиши шарт. Барабаннинг қуйи қисмини қиздириш ва совитиш тезлиги ва барабаннинг 
юқори ва қуйи қисмлари ўртасидаги оралиқ температура (перепад) қуйидаги рухсат этилган 
миқдорлардан ошиб кетмаслиги шарт: 
Қозонга ўт ёқишда қиздириш тезлиги, ˚С/10 мин 
30 
қозонни тўхтатишда совитиш тезлиги, ˚С/10 мин 
20 
қозонга ўт ёқишда температуранинг оралиқ фарқи (перепад), ˚С 
60 
42 


қозонни тўхтатишда температуранинг оралиқ фарқи (перепад), ˚С 80 
 
253. 
Қозонни умумий буғ қувурига қўшиш, уланган буғ қувурларидаги сув тукилгандан кейин ва улар 
қиздирилгандан кейин бажарилиши шарт. Қозон қўшилаётганда қозондан кейинги буғ босими умумий 
буғ қувуридаги босимга тенг бўлиши шарт.
 
255. 
Қозоннинг иш режими қурилмани синаш ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқномага асосан 
тузилган режим карталарига қатъий мувофиқ келиши шарт. 
Қозон реконструкция қилинганда ва русуми ёки ёқилғи сифати ўзгартирилган ҳолатларда режим картаси 
қайта кўриб чиқилиши шарт. 
 
256. 
Қозон ишлаётганда, ҳар бир босқичидаги ҳамда бирламчи ва оралиқ буғ қиздиргичларининг ҳар 
бир оқимидаги рухсат этилган температурани ушлашни таъминловчи иссиқлик режимларига амал 
қилиниши шарт. 
 
257. 
Қозон ишлаётганда барабандаги сув юқори сатҳ чегарасидан юқори бўлмаслиги, сатҳнинг қуйи 
чегараси эса қурилмани синаш ва ишлаб чиқарувчи-завод маълумотлари асосида белгиланган миқдордан 
кам бўлмаслиги шарт. 
 
258. 
Қозон ускуналарининг газ келаётган томонидаги қиздириш юзалари мақбул режимларни ушлаш 
ва комплекс тозалашнинг механизациялаштирилган (буғ, ҳаво ёки сув аппаратлари, импульсли тозалаш 
ускуналари, тебранматозалагич, майдалаб тозалагич ва б.) тизимларини қўллаш йўли билан 
эксплуатацион тоза ҳолатда сақланиши шарт. Ушбу ишларни бажариш учун мўлжалланган қурилмалар 
ҳамда уларни масофадан ва автоматик бошқариш воситалари доимий ҳаракатга келтириш учун шай 
ҳолатда бўлиши шарт. 
Қиздириш юзаларини тозалашнинг даврийлиги жадвал ёки маҳаллий йўриқномаларда регламент қилиб 
белгиланган бўлиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling