I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
242. Тўғри оқимли қозонни сув билан тўлдириш, ундан ҳавони чиқариш ҳамда ифлосликларни ювиш операцияларини бажариш, қиздиришнинг сепаратор режимида қозон трактидаги ростланган зулфинларгача бўлган участкаларида ёки қиздиришнинг тўғри оқимли режимида барча трактлари бўйича бажарилиши шарт. Ўт ёқишда сувнинг сарфи номинал миқдорининг 30 % га тенг бўлиши шарт. Ўт ёқишда сув сарфининг бошқа миқдори ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаси ёки синов натижалари асосида кўриб чиқилган эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда белгиланиши мумкин. 243. Сув иситиш қозонларига ўт ёқишдан олдин тармоқ (сетевой) суви сарфи, ҳар бир қозон тури учун ишлаб чиқарувчи-завод томонидан аниқланган рухсат этилган минимал сарфи белгиланиши ва кейинги ишлашида ушбу миқдордан кичик бўлмаган миқдорда ушланиши шарт. 244. Блок қурилмаларининг тўғри оқимли қозонларига ўт ёқишда қозон тракти билан ростланган зулфинлар олдидаги босим миқдори 140 кгк/см 2 (13,8 МПа), ишчи босимли қозонлар учун 120-130 кгк/см 2 (12- 13 МПа) миқдорида ва критик босимдан юқори қозонлар учун 240-250 кгк/см 2 (24- 25 МПа) миқдорида ушланиши шарт. Ушбу миқдорларни ўзгартириш ёки ўзгарувчан босимда қозонга ўт ёқишга махсус синовлар асосида ишлаб чиқарувчи-завод билан келишилган ҳолда рухсат этилади. 245. Қозонга ўт ёқилишидан олдин ва тўхтатилгандан кейин ўтхона ва газ йўллари, ҳамда рецеркуляцион газ йўллари ҳам тутун сўргич (ДС), пуфловчи вентиляторлар (ДВ) ва рецеркуляцион газ тутун сўргичлар (ДРГ) орқали газ-ҳаво тракти шиберлари очилган ҳолда, 10 минутдан кам бўлмаган вақтда, номинал ҳавонинг 25 % дан кичик бўлмаган ҳаво сарфи билан шамоллатилиши зарур. Доимий пуфлаш остида ишловчи сув иситиш қозонини шамоллатиш учун тутун сўргичи (ДС) бўлмаса, пуфловчи вентиляторлари (ДВ) ва рецеркуляцион газ тутун сўргичлари орқали амалга оширилиши шарт. Қозонларнинг совимаган ҳолатидан қозонга ўт ёқишдан олдин буғ-сув трактида ортиқча (избыточном) босим сақланиб турганда шамоллатиш горелкаларни ёқишдан 15 минут олдин бажарилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling