I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
210. 
Ертулаларда, коллекторларда, шахталарда, қудуқларда ва бошқа ерости иншоатларида газ 
мавжудлигини портлашдан ҳимояланган газоанализатор билан текшириш шарт.
Бино ертулаларидаги ҳаво намунасини таҳлил қилиш, бевосита ертулаларда портлашдан ҳимояланган 
газоанализаторлар билан, улар йўқ бўлганда эса – ертула ҳавосидан таҳлил учун намуна олиниб, бино 
ташқарисида таҳлил қилиш йўли билан бажарилиши мумкин. 
Ертулаларда, қудуқларда, шахталарда, коллекторларда ва бошқа ерости иншоатларида юрганда 
ходимларнинг чекиши ва очиқ оловдан фойдаланиши таъқиқланади. 
 
211. 
Трассаларда газланганлик аниқланганда, қўшимча равишда газоанализаторлар билан текшириш 
ва газ чиқиши аниқланган жойдан 50 м радиусда жойлашган газланган ертулаларни, биноларнинг 
биринчи қаватларини, камераларнинг қудуқларини шамоллатиш чоралари кўрилиши шарт. Ертулаларда 
газланганлик аниқланганда, қўшимча равишда бинода бўлган одамларни чекиш, очиқ олов ва электр 
асбоблардан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш зарур. 
Бир вақтнинг ўзида газ чиққан жойни аниқлаш ва бартараф этиш учун қолдириб бўлмайдиган чоралар 
кўрилиши зарур. 
212. 
Газ қувурларининг уланган жойидаги зичлигини текшириш, газ қувурларининг, қудуқларнинг ва 
хоналарнинг газ чиққан жойларини излаб топиш совун кўпигидан фойдаланган ҳолда бажарилиши шарт.
 
213. 
Газ қувурлари арматураларини кўрикдан ўтказиш жадвал бўйича, лекин 1 йилда 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда ташкиллаштирилиши шарт. Кўрик натижалари бўйича арматураларни 
таъмирлашнинг тури ва муддати аниқланиши шарт. 
40 


 
214. 
ГРП хонасининг полидан 0,25 м юқори ва шифтидан 0,4 – 0,7 м пастки қисмидаги ҳаводан 
газланганликни таҳлил қилиш учун намуна олиниб ва таҳлил қилиниб, ташқи ва ички кўрикдан ўтказиш 
ҳар суткада бажарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling