I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

Газсимон ёқилғи 
 
201. 
Газ хўжалигини эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
қиздирувчи горелкаларга бегона аралашмалардан ва конденсатдан тозаланган, қозон нагрузкасига 
мувофиқ миқдорда талаб этилган босимдаги газни узлуксиз узатиш; 
келаётган газнинг миқдорини ва сифатини назорат қилиш; 
қурилмаларнинг хавфсиз ишлашини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни хавфсиз 
ўтказиш; 
техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни ўз вақтида ва сифатли бажариш; 
қурилмаларнинг техник ҳолати ва уларни хавфсиз эксплуатация қилиш устидан назорат олиб бориш. 
 
202. 
Энергетика объектларининг газ хўжалигини эксплуатация қилиш “Саноатгеоконтехназорат” 
томонидан тасдиқланган “Газ хўжалиги хавфсизлиги қоидалари”га, “Халқ хўжалигида газдан 
фойдаланиш қоидалари”га, соҳанинг “Табиий газ билан ишловчи ИЭСда газ хўжалигини эксплуатация 
қилиш бўйича намунавий йўриқнома”сига ва “Иссиқлик электр станцияларидаги газ хўжалиги ҳолати 
устидан назорат олиб бориш ҳақида Низом”га мувофиқ ташкиллаштирилиши шарт. 
 
203. 
Газ тақсимлаш пунктининг (ГРП) ҳар бир қурилмасига ва газ қувурларига газ қувурларини, ГРП 
биносини, қурилма ва назорат-ўлчов асбобларини характерловчи асосий маълумотлардан ҳамда 
бажариладиган таъмирлар ҳақида маълумотлардан иборат паспортлар тузилиши шарт. 
 
204. 
Энергетика объектида газга хавфли ишлар рўйхати ва газга хавфли ишларга тайёргарлик кўриш 
тартиби ҳамда уларни хавфсиз бажаришда қўлланиладиган аниқ ишлаб чиқариш шарт-шароитлари 
кўрсатилган йўриқнома тузилиши ва бош муҳандис томонидан тасдиқланиши шарт. Газга хавфли ишлар 
39 


наряд бўйича бажарилиши шарт. Газга хавфли ишларга наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс 
энергетика объекти бўйруғи бўйича тайинланиши шарт. Газга хавфли ишлар рўйхати 1 йилда 1 мартадан 
кам бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилиши ва қайта тасдиқланиши шарт. 
Ўта хавфли ишлар (эксплуатация қилишга киритиш, газни қўшиш, газ қувурлари бирикмаларини ишга 
қўшиш, “газ остидаги” газ қувурларини ва қурилмаларини таъмирлаш, ГРПда пайвандлаш ва газ билан 
кесиш ишларини олиб бориш) наряд ва энергетика объектининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган 
махсус режа бўйича ўтказилиши шарт. 
Иш режасида ишни бажаришнинг қатъий кетма-кетлиги, одамларнинг жойлаштирилиши, жавобгар 
шахслар, механизм ва мосламаларга бўлган эҳтиёжлар кўрсатилиши; белгиланган ишнинг максимал 
даражада хавфсизлигини таъминловчи тадбирлар кўриб чиқилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling