I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
215. 
Газ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жадвал бўйича, лекин 1 ойда 1 мартадан кам 
бўлмаган муддатда ташкиллаштирилиши шарт. Босим ростлагичларини, сақловчи клапанларини, 
фильтрларини режали таъмирлаш, агар ишлаб чиқарувчи-завод паспортларида бошқа муддатлар 
кўрсатилмаган бўлса, 1 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. 
Фильтр корпуси, фильтрловчи кассеталар чиқарилгандан кейин ўта эътибор билан тозаланиши шарт. 
Кассеталарни тозалаш ва янгилаш хонадан ташқарида бажарилиши зарур. 
Фильтрларни тозалаш, маҳаллий йўриқномаларда кўрсатилган оралиқ босими фарқининг (перепад) 
рухсат этилган қийматига эришиш бўйича ҳам бажарилиши шарт. 
 
216. 
Сақловчи ускуналарнинг (ёпувчи ва чиқариб юборувчи) ҳамда автоматик ростлагичларнинг 
настройкасини ва ҳаракатини текшириш газ қўшилиши олдидан, қурилмаларнинг ўзоқ вақт (2 ойдан кўп) 
тўхташидан кейин ҳамда эксплуатация қилинаётганда, агар ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномасида 
бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, 2 ойда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. 
 
217. 
Газ қувурларидаги конденсат муттасил (жадвал бўйича), газ қувурининг қуйи нўқталарида 
ўрнатилган махсус штуцер орқали чиқарилиши шарт. Конденсат кўчма идишга йиғилиши ва йўқ
қилиниши зарур. 
 
218. 
Табиий газнинг қайта ишлангани ва таркибида намлик ва олтингугурт (меркаптанлар ёки 
олтингугурт водородидан иборат) миқдори кўп бўлган технологик-чиқинди газларни ҳайдашда ва ёқишда 
эксплуатация қилиш хусусиятлари лойиҳа ва маҳаллий йўриқномада аниқланиши шарт.
§3. Буғ ва сув иситиш қозонлари қурилмалари 
 
236. 
Қозонларни эксплуатация қилишда қуйидагилар таъминланиши шарт: 
барча асосий ва ёрдамчи қурилмаларнинг ишончли ва хавфсиз ишлашини; 
қозонларнинг ишлаб чиқариш параметрлари, ҳамда буғ ва сув сифати бўйича номинал қийматларига 
эришиш имкониятини; 
синовлар ва завод йўриқномалари асосида ўрнатилган тежамли иш режимини; 
ҳар бир қозон русуми ва ёқиладиган ёқилғи тури учун белгиланган ростлаш нагрузкаси дипазонини; 
минимал рухсат этилган нагрузкаларни; 
зарарли моддаларнинг атмосферага рухсат этилган миқдорда чиқарилишини. 
“Саноатгеоконтехназорат” назорати остида турган қозонлар учун ҳаракатдаги “Буғ ва сув иситиш 
қозонларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари” талабларининг бажарилиши 
таъминланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling