I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
246. 
Газ билан ишловчи қозонларда қозонга ўт ёқишдан олдин, қозон газ қувурлари соҳанинг “Табиий 
газ билан ишловчи ИЭСда газ хўжалигини эксплуатация қилиш бўйича намунавий йўриқнома”га 
мувофиқ ҳаво билан назорат опрессовкаси бажарилиши ва горелкалар олдидаги ёпувчи арматураларнинг 
зич (маҳкам) ёпилиши текширилиши шарт. 
 
247. 
Қозонларга ўт ёқишда тутун сўргич (ДС) ва пуфловчи вентиляторлар (ДВ) ишга қўшилган 
бўлиши, тутун сўргичсиз (ДС) ишлатиш учун мўлжалланган қозонларда эса – пуфловчи вентилятор ишга 
қўшилган бўлиши шарт. 
 
248. 
Қозонга ўт ёқиш бошланиши моментидан барабандаги сув сатҳини назорат қилиш 
ташкиллаштирилиши шарт. 
Юқори сув сатҳини кўрсатувчи асбобларни пуфлаш қуйидаги ҳолатларда бажарилади: 
босими 40 кгк/см
2
(3,9 МПа) ва ундан кичик бўлган қозонлар учун – қозондаги ортиқча (избыточном) 
босим 1 кгк/см
2
(0,1 МПа) атрофида бўлганда ва бош буғ қувурига қўшиш олдидан; 
босими 40 кгк/см
2
(3,9 МПа) ва ундан юқори бўлган қозонлар учун – қозондаги ортиқча (избыточном) 
босим 3 кгк/см
2
(0,3 МПа) бўлганда ва босим 15÷30 кгк/см
2
(1,5÷3 МПа) бўлганда. 
Сув сатҳи кўрсаткичининг пасайиши қиздириш жараёнида сув сатҳини кўрсатувчи асбоблар кўрсаткичи 
билан (тўғрилашни ҳисобга олиш билан) таққосланиши шарт. 
 
249. 
Ҳар хил иссиқлик ҳолатларидан қозонга ўт ёқиш, ишлаб чиқарувчи-завод ва ишга қўшиш 
режимларини синаш натижалари асосида тузилган ишга қўшиш жадвалига мувофиқ равишда 
бажарилиши шарт. 
 
250. 
Капитал ва ўрта таъмирдан сўнг совуқ ҳолатдан қозонга ўт ёқиш жараёнида, лекин 1 йилда 1 
мартадан кам бўлмаган муддатда экранларнинг, барабанларнинг ва коллекторларнинг реперлар бўйича 
иссиқлик силжиши текширилиши шарт. 
 
251. 
Агар қозонни ишга қўшгунча ундаги фланцли бирикмаларнинг ва люкчаларнинг ёпилиши билан 
боғлиқ ишлар бажарилган бўлса, бунда ортиқча (избыточном) босим 3÷5 кгк/см

(0,3÷0,5 МПа) бўлганда 
болтли бирикмалари қотирилиши шарт. 
Болтли бирикмаларни юқори босим остида қотириш таъқиқланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling