I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
371. 
Атроф муҳит об-ҳаво температураси, намлиги, тебраниш, радиация, ташқи электр ва магнит 
майдонлари кучланганлиги, импульсли кучланиш ошиши, электростатик разрядларнинг радио ва 
импульсли халақит бериши (помехи) ва интенсивлиги, ҳамда ТЖАБТ бошқарув тизимларининг техник 
воситалари ўрнатилган жойлардаги чанг кўтарилиши стандартларда ва техник шароитларда рухсат 
этилган миқдорлардан ошиши мумкин эмас. 
Техник воситалар жойлашган технологик цехларнинг хоналарида температура меъёрий шароитларда 
+10÷50 
0
С чегарасида, нисбий намлик 90 % дан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши шарт. Технологик 
қурилмалардан томчилашлар пайдо бўлиши билан характерланувчи авариявий ҳолатларда температура ва 
нисбий намлик мувофиқ тарзда 75 
0
С ва 100 % бўлишига рухсат этилади. 
ТЖАБТ бошқарув ва назорат қилиш тизимларининг техник воситалари жойлашган бошқарув щитлари 
хоналарида температура ва нисбий намлик мувофиқ тарзда 25 
0
С ва 40÷80 % дан юқори бўлмаслиги шарт. 
Ҳавони муътадилловчи (конденционерования) тизимларнинг носозлиги билан изоҳланувчи ава-риявий 
режимларда юқорида кўрсатилган параметрлар мувофиқ тарзда 35 
0
С ва 90 % бўлиши мумкин.
Ҳавони муътадиллаш (конденционерования) тизими бошқарув тизимлари техник воситаларининг 
ишончли фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳолатида сақланиши шарт. 
54 


 
372.
Шкаф типидаги щитлар заминланган, зичланган бўлиши доимий ёритиш билан, 12 ва 220 В ли 
штепселли розеткалар билан таъминланган бўлиши шарт. Щитларнинг эшиклари ёпиладиган бўлиши 
шарт. Штепселли розеткалар хонанинг ёритиш тармоғига уланган бўлиши шарт. 
Маҳаллий асбоблар, зулфинлар жамланмалари, блок щитларининг тезкор бўлмаган контурлари 
панеллари, ҳимоя аппаратлари панеллари ўртасидаги телефон алоқалари ҳамда бирламчи ўзгартиргичлар 
(преобразователей) жамланмалари ва улардаги тезкор бошқарув щитлари билан алоқа воситалари соз 
ҳолатда бўлиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling