I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
373. 
Панелларда, пультларда ва жойларда ўрнатилган аппаратураларда, бирламчи ўзгартир-гичларда, 
ёпувчи арматураларда ва қисқичлар (зажим) жамланмаларида тайинланиши бўйича аниқ ёзувлар бўлиши 
шарт. 
Щитларнинг, ўтиш коробкаларининг, бажарувчи механизмларнинг, барча зажимларнинг ва уларга 
келувчи кабелларнинг, симларнинг ва кабеллар толаларининг ҳамда уланувчи (импульсли) линиялар 
қувурларининг маркировкалари бўлиши шарт. 
 
374. 
Тўсувчи (заборных) ускуналарда, бирламчи ўзгартиргичларда ва бажарувчи механизмларда 
хизмат кўрсатиш учун майдончалар бўлиши шарт. 
 
375. 
Бошқарув воситаларига уланувчи куч ва ўлчов кабел линияларининг ётқизилиши ЭЎҚ ва ёнғинга 
қарши талабларга мувофиқ бўлиши шарт. 
Куч ва ўлчов кабел линияларининг изоляцияларини текшириш ҳажми ва даврийлиги ушбу Қоидага (II-
бўлим, IV-боб, § 8 ва 9) мувофиқ бўлиши шарт. 
Битта кабелда ўлчов занжирлари билан куч ва бошқарув занжирларини биргаликда ўтказиш ЭЎҚ да 
келтирилган ҳолатлардан ташқари ҳолатларда таъқиқланади. 
 
376. 
Хоналарни бўлувчи деворлар орқали кабел ва импульс линияларининг ўтиш жойларини 
зичлашда щит ва панелларга кабел ва импульс линияларининг кириш жойларини зичлашда ёнғин 
хавфсизлиги талабларига мувофиқ зичлик ёки маҳкамлик таъминланиши шарт. Зичланганлик ҳолатини 
текшириш капитал таъмирдан сўнг ва зарурият пайдо бўлганда бажарилиши шарт. 
 
377. 
Импульс линиялари зич ёпиладиган бўлиши шарт. Қурилмалар капитал таъмирлангандан сўнг 
барча импульс линиялари пуфланиши шарт. Бундан ташқари ҳаво ёки қуйқа (шлам) кириши мумкин 
булган линиялар маҳаллий йўриқномаларда ўрнатилган даврийликда пуфланиши шарт. 
Эксплуатация қилишда тортиб олувчи (отборных) ускуналаридаги бирламчи ёпувчи органлар қурилма 
ишлаётганда импульс линияларини ўчириш имкониятини таъминлаши шарт. Бирламчи ёпувчи 
органларни таъмирлаш ва улар билан бажариладиган барча операцияларни (очиш, ёпиш) технологик 
қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходим амалга ошириши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling