I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
385. 
Қурилмаларни ўчиришга таъсир қилувчи технологик ҳимоялар ишлашининг илк сабабини сақ-
ловчи (фиксирующые) воситалар билан жиҳозланиши шарт.
Ҳимоялар ишлашининг илк сабабини сақловчи воситалари, воқеаларни қайд этувчи воситаларни ҳам 
қўшган ҳолда, ҳимоялаётган қурилманинг бутун ишлаши вақти мобайнида, эксплуатацияда бўлиши шарт. 
Ҳимоялар ишлашининг барча ҳолатлари ҳамда уларнинг ишламай қолиши (отказов) ҳисобга олиниши, 
носозликнинг сабаблари ва турлари таҳлил қилиниши шарт.
 
386. 
Эксплуатация қилишга киритилган ростлагичлар (регуляторы) меъёрий-техник ҳужжатларда 
белгиланган технологик параметрларни ушлашни таъминлаш ҳолатида бўлиши шарт. 
Соз ҳолатдаги автоматик ростлагичларни ўчиришга фақат эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда 
кўрсатилган ҳолатлардагина рухсат этилади. 
 
387. 
Технологик қурилмалар ушбу Қоиданинг ва ишлаб чиқарувчи-завод техник шароитларининг 
автоматлаштирилган қурилмаларга қўйилган талабларига мувофиқ келиши шарт. 
 
388.
Электростанцияларда эксплуатация қилишга киритилган ҳар бир ростлаш контури бўйича 
таъмирлангандан кейин ёки ишдан чиққан аппаратураларни алмаштиргандан сўнг уларнинг 
настройкасини тиклаш учун зарур бўлган маълумотлар бўлиши шарт. 
 
389. 
Наладка қилингандан ёки бошқарув технологик алгоритмлари ўзгартирилгандан кейин мантиқий 
бошқарув воситаларини эксплуатация қилишга киритиш энергетик объектнинг бош муҳандиси 
фармойиши бўйича бажарилиши шарт. 
 
390. 
Эксплуатация қилишга киритилган мантиқий бошқарув воситалари мувофиқ технологик 
дастурларни (алгоритмларни) бажаришни таъминлаш ҳолатида бўлиши шарт. Мантиқий бошқарув 
воситаларининг ишга лаёқатлилигини текшириш ташқи занжирларда ҳамда шкафларда таъмирлаш 
ишлари ўтказилгандан сўнг бажарилади. Текшириш технологик цех ва бошқарув тизимларига хизмат 
кўрсатувчи цех ходимлари томонидан бажарувчи органларга таъсир этиш йўли билан бажарилиши шарт. 
Бажариш операцияларини текширишга рухсат этиш мумкин бўлмаганда мантиқий бошқарув 
воситаларининг ишга лаёқатлилигини текширишни бошқарув воситаларига хизмат кўрсатувчи ходим 
қурилма 3 суткадан ортиқ тўхтагандан кейин уни ишга қўшишдан олдин бажариши шарт. 
Агар технологик қурилма 3 суткадан кам муддатга тўхтаган вақтда мантиқий бошқарув воситалари 
занжирларида таъмирлаш ва наладка қилиш ишлари бажарилса ва агар бундай ишлар марказий қисм 
56 


шкафларида аввал ҳам бажарилган бўлса, унда мантиқий бошқарув воситаларининг ишга лаёқатлилигини 
текшириш технологик цех ходими ва бошқарув воситаларига хизмат кўрсатувчи ходим томонидан, қоида 
бўйича, тўхтатилган қурилманинг бажариш органларига таъсир этиш йўли билан бажарилиши шарт. 
Қурилмаларнинг иссиқлик ҳолати билан боғлиқ ҳолда бажариш операцияларини текширишга рухсат 
этиш мумкин бўлмаганда мантиқий бошқарув воситаларини текширишни бажариш органларига таъсир 
этмасдан амалга оширилиши шарт. 
Ишга лаёқатлилигини текширишдан ўтказишнинг ҳажми ва тартиби энергетик объектнинг бош 
муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномада белгиланиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling