I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
378. 
Бошқарув тизимларида қўлланилаётган ва серводвигателлар билан жиҳозланган ростловчи ва 
ёпувчи органларни эксплуатация қилиш жараёнида зичликлари, сарфлаш характеристикалари ва люфт-
лари бўйича ўрнатилган техник талабларни қаноатлантириши шарт. Ёпишда, зичлик, қўлда “охиригача 
ёпиш”сиз масофавий ёки автоматик бошқариш тизимлари ҳаракати билан таъминланиши шарт.
Ростловчи ва ёпувчи органларни таъмирлаш, уларни бажарувчи механизмлардан бўлаклаш, электр 
ўзатмаларини (привод) таъмирлаш ва уларни жойига ўрнатиш технологик қурилмаларни таъмирловчи 
ходимлар, қабул қилишни эса – бошқарув тизимларига хизмат кўрсатувчи ходимлар бажариши шарт. 
 
379. 
Бошқарув воситаларига техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлаш завод 
йўриқномаларига ёки ҳаракатдаги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш таркиби ва муддати 
меъёрномаларига асосан тузилган ҳамда энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган 
жадвал бўйича ташкиллаштирилиши шарт. ЭҲМ ли ахборот ва ҳисоблаш комплекслари таркибига 
кирувчи техник воситаларни таъмирлаш, қоидага биноан, завод технологиялари бўйича ихтисослашган 
корхоналарда амалга оширилиши шарт. 
Таъмирлаш ихтисослашган корхоналарда бажарилган ҳолатда воситаларни таъмирга топшириш ва 
уларни таъмирдан қабул қилиш учун жавобгарликни энергетик объектнинг иссиқлик автоматикаси ва 
ўлчаш (ТАИ) цехи ходимлари олиб бориши шарт. 
 
380. 
Монтаж ёки реконструкция қилингандан сўнг технологик ҳимояларни эксплуатация қилишга 
киритиш энергетик объектнинг бош муҳандиси фармойиши бўйича бажарилиши шарт. 
 
381. 
Доимий эксплуатация қилишга киритилган технологик ҳимоялар улар ўрнатилган 
қурилмаларнинг барча ишлаш вақтлари мобайнида ишга қўшилган бўлиши шарт. 
Соз техник ҳимояларни ишлатишдан чиқариш таъқиқланади. Ҳимоялар қуйидаги ҳолатларда ишлашдан 
чиқарилиши шарт: 
қурилмалар ўтиш (переходной) режимларида ишлаётганда, қачонки асосий қурилмаларни эксплуатация 
қилиш бўйича йўриқномаларда ҳимояларни ўчиришнинг зарурлиги аниқланган бўлса;
55 


ҳимоянинг аниқ кўриниб турган носозлигида, бунда ўчириш электростанция навбатчилар бошлиғи 
фармойиши бўйича бош муҳандисга албатта хабар бериш ва тезкор ҳужжатларда ёзиб қайд этиш йўли 
билан бажарилиши шарт; 
энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган жадвалга мувофиқ даврий текширувдан 
ўтказиш учун. 
Ишга қўшилган ҳимоя занжирларида таъмирлаш ва наладка қилиш ишларини бажариш таъқиқланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling