I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
382. Технологик қурилмалар ҳимояларининг ва заҳирани автоматик қўшиш ускуналарининг бажариш операциялари мувофиқ технологик цех ходимлари ва ушбу воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан қурилма 3 суткадан ортиқ вақтга тўхтатилгандан сўнг ишга қўшишдан олдин ёки 3 суткадан кам муддатда тўхтатилганда, агар ҳимоя занжирларида таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, текширилиши шарт. Агрегатнинг иссиқлик ҳолати билан боғлиқ сабабларга кўра бажариш операцияларини текширишнинг иложи бўлмаса, унда ҳимояларни текшириш бажарувчи органларга таъсир этмасдан амалга оширилиши шарт. Қурилмани ҳаракатга келтириш билан ҳимояларни ишлатиб кўриш (опробования) қурилмада ва унинг ҳимояси ишлашида иштирок этувчи қурилмаларда барча ишлар тўгагандан сўнг бажарилади. 383. Технологик ҳимоя воситаларида (бирламчи ўлчов ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, қисқичлар жамланмалари, калитлари ва қайта қўшгичлари, импульсли линияларнинг ёпувчи арматуралари ва б.) ташқи фарқланиш аломатлари (қизил ранг ва б.) бўлиши шарт. Ҳимоя панелларининг ҳар иккала томонида ва унда ўрнатилган аппаратларда уларнинг тайинланишини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши шарт. Асбобларнинг шкалаларида ҳимоялар ишлаши уставкаларининг белгилари бўлиши шарт. 384. Ҳимояларнинг уставкалари, ишлашида сақланиш вақти миқдорлари ҳам қўшилган ҳолда ишлаш алгоритмлари қурилмани ишлаб чиқарувчи-завод томонидан аниқланиши шарт. Қурилмалар реконс- трукция қилинганда ёки ишлаб чиқарувчи-заводнинг уставкалари ва ишлашида сақланиш вақти миқ- дорлари ҳақидаги маълумотлари йўқ бўлган ҳолатларда синов натижаларига асосан ўрнатилиши шарт. Уставкаларни ўзгартириш учун ускуналар пломбаланган бўлиши шарт (қайд этувчи асбоблардан ташқари). Пломбани ечишга фақат ҳимоя воситаларига хизмат кўрсатувчи ишчиларга бу ҳақда тезкор журналга ёзишлари орқали рухсат этилади. Пломбаларни жойидан олишга фақат ўчирилган ҳимоя воситаларидагина рухсат этилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling