I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
368. 
Бошқарув тизимларига хизмат кўрсатувчи ходимлар: ушбу тизимларни соз ва ишга тайёр ҳолатда 
ушлашни, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўз вақтида ўтказилишини, ишончли ва самарали 
фойдаланишни ошириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини, заҳира асбоблари ва материалларининг 
бўлишини таъминлашлари шарт. 
Технологик қурилмаларга хизмат кўрсатувчи ходимлар бошқарув тизимларини ўз вақтида ишга 
киритишлари ва улардан самарали фойдаланишлари шарт. 
Бошқарув тизимлари ускуналарининг сақланиши ва ташқи қисмларининг тозалиги учун бошқарув 
ускуналари ўрнатилган энергетик объектнинг районлари, участкалари, цехларининг тезкор ходимлари 
жавобгар бўлиши шарт. 
 
369. 
Технологик жараёнларни бошқариш тизимларига меъёрий-техник ҳужжатларда ўрнатилган 
ҳажмда хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва наладка қилишнинг минимум меҳнат харажатларини 
таъминловчи техник воситаларни қўллаш орқали бажарилиши шарт. 
Ҳаракатдаги меъёрий-техник ҳужжатлар жорий этилмайдиган энергетик объектлар учун бошқарув 
тизимлари билан жиҳозлаш ҳажмлари энергетика тизимининг бошқарув органлари томонидан 
аниқланиши шарт. 
 
370. 
Бошқарув тизимлари электр манбалари истеъмолчиларнинг, яъни: технологик ҳимоялар ва 
уларнинг датчиклари, масофадан бошқариш ва блокировка ускуналари, технологик назорат асбоблари ва 
уларнинг датчиклари, авариявий ва огоҳлантирувчи сигнализациялар, ёнғинни аниқлаш ва ўчириш 
тизимлари, автоматик ростлаш воситалари, ҳисоблаш техникаси ва уларнинг датчиклари гуруҳлари 
бўйича амалга оширилиши шарт. Ҳисоблаш техникаларидан ташқари барча гуруҳларнинг 
истеъмолчилари технологик принциплари бўйича: қозон ва турбина қурилмалари учун гуруҳчаларга 
бўлиниши шарт. 
Гуруҳлар ва гуруҳчалар бўйича тақсимлаш шикастланган участкаларни селектив ўчиришни ва асосий 
қурилмаларни тўхтатмасдан электр манбаи тармоғининг элементларини таъмирлашни таъминловчи 
мустақил ҳимоя аппаратлари орқали амалга оширилиши шарт. 
Блок ускуналари учун кучланиши 220/380 В ли тезкор ток манбалари ўзининг ёки қўшни энергоблокнинг 
0,4 кВ ли ўз эҳтиёжи тақсимлаш қурилмалари шиналари бўлиши шарт ва улардан ушбу энергоблокнинг 
0,4 кВ ли ўз эҳтиёжи тақсимлаш қурилмалари (ЎЭТҚ) шиналари, узлуксиз манба агрегатларининг 
инвенторлари, ўзгармас ток щитлари шиналари заҳираланмаслиги шарт. 
Сигнализациянинг ишлаши ҳар қандай истеъмолчилар гуруҳининг ва бирон-бир киришларининг (вводов) 
манбаи тўлиқ йўқолганда таъминланиши шарт. 
Бошқарув ускуналари заҳира электр манбаларини автоматик қўшиш воситаларининг созлиги ва манбада 
кучланиш борлиги ҳақида сигнал берувчи ускуналарнинг созлиги энергетик объектнинг бош муҳандиси 
томонидан тасдиқлаган жадвал бўйича текширилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling