И б о б ўрта осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари. Ибтидоий тарихни даврлаштириш


Download 289.92 Kb.
bet2/5
Sana13.04.2023
Hajmi289.92 Kb.
#1353107
1   2   3   4   5
Bog'liq
ВАТАНИМИЗ ҲУДУДИДА эНГ ҚАДИМГИ ОДАМЛАРНИНГ ИЗЛАРИ

3. ЎРТА ВА ЯНГИ ТОШ АСРИ

Инсоният тарихий тараққиётида Мезолит деб аталмиш давр ўзига хос бир давр ҳисобланади. «Мезолит» юнонча сўз бўлиб, «мезос»—«ўрта», «литос» — «тош» бирикмаларидан ташкил топган ва «ўрта тош» даври маъносини англатади. Бу давр олимларнинг хулосаларига кўра бундан 12—10 минг йиллар илгари бошланиб 7—5 минг йилликгача давом этган, мезолит даврида Ўрта Осиё иқлими иссиқлаша борган, ёғингарчилик кўп бўлган, дарё бўйлари ва ботқоқликларида тўқай ва ўрмонлар вужудга келиб, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси аста-секин ҳозирги замон ҳайвонлари ва ўсимликлари қиёфасини ола бошлаган. Ўрмонларда Бухоро буғулари, лос, айиқ, тўнғиз, чўл ва адирларда эса сайғоқ, қулон, от, ҳўкиз тўдалари юрарди. Бу даврда овчилик ҳаёт манбаи ҳисобланар эди. Бу борада ўқ-ёйнинг кашф этилиши катта аҳамият касб этди. Ўқ-ёй инсон кашф этган биринчи механизмдир. Ўқ-ёй одамнинг табиат кучларига қарши курашда буюк бўрилиш босқичи бўлди, овчилик энди янгича мазмун касб этди ва унинг янги усуллари пайдо бўлди. Овдан келадиган даромад манбаи кўпайди, овда қўлга киритилган ҳайвонларнинг истеъмолдан ортиқчаси қўлга ўргатила бошланди. Инсон қўлига ўрганган ва у билан дўстлашган дастлабки ҳайвон итдир. Ит билан бир вақтда одамлар буғуни ҳам қўлга ўргатганликлари археологияга оид манбаларда қайд этилади.


Мезолит даврининг ўзига хос яна бир хусусияти шуки, бу даврда овчиликнинг аҳамияти ошиши билан бирга термачиликнинг ўрни ҳам ортди. Бу давр термачилиги , қадимги тош даври термачилигадан кескин фарқ қиларди. Бу даврда энди одамлар ўсимликларни илдизи билан бирга истеъмол қилмасдан, балки уларни саралаб, ширин ва мазали ўсимликларни истеъмол қилишни ўргандилар. Бу ҳол одам танасининг сифат жиҳатидан тозаланиши ва камол топишига, инсон ақли ва тафаккурининг ўсиб ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Термачилик билан асосан аёллар шуғулланардилар.
Мезолит даврида Ўрта Осиёпинг деярли барча туманлари, хусусан икки дарё оралиғи аҳоли яшаши учун жуда қулай имкониятларга эга жойлар бўлган. Фарғона водийсининг тоғли ва тоғ олди туманларида, Марказий Фарғонада вужудга келган катта ва кичик кўллар бўйларида мезолит даври аждодларининг жуда кўплаб манзилгоҳлари топилди. Олим Ў. Исломов ва унинг ҳамкасблари бу ҳудудда 1970-1980 йилларда кенг миқёсда археоло­гияга оид қидирув ишларини олиб бордилар ва Сўх яқинида Обишир номи билан аҳоли ўртасида маълум бўлган унгурларда мезолит даври жамоаларининг қароргоҳларини кашф этдилар. Бу жойлар ҳозир тарих фанимизда Обишир -1 ва Обишир - 5 номлари билан аталади. Айниқса Марказий Фарғонада 100 дан ортиқ мезолит даври ёдгорликлари топилди. Уларнинг асосий қисми қадимги кўл ёқаларида жойлашгандир.
Мезолит асрига оид бошқа гуруҳ ёдгорликлар Тошкентнинг Сариқамиш туманида қадимги Бўзсув ҳавзасида ҳам топилди. Бунда ҳам археолог олим Ў. Исломов олиб борган илмий қидирув ишлари ўз натижаларини берди. Булардан ташҳари, Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Айритом, Каттақўргон, Заранчукғут, Дуканхона, эски Термиз, Подахона, Оқтош, Кўҳитонгнинг Мачай сойи устида қад кўтарган қоя остидаги ғорда ҳам мезолит даврига оид археологияга доир маълумотлар топиб ўрганилди.
1970—1971 йилларда Мачай ғорини текширган олим Ў. Исломовнинг фикрича, мачайликлар шоҳли ва майда ҳайвонларни хонакилаштирганлар. Бу ғордан топилган маълумотлар ушбу ёдгорликнинг мезолит даврининг энг сўнгги босқичи ва илк неолит (янги тош) даврига тегишли эканлигини тасдиқламоқда.
Мезолит даври одамларининг диний тасаввурлари ҳақида Қайла, Туткаул ва Мачай қабристонларидан топилган ёдгорликлар маълумот беради. Ҳар учала қабристон ҳам мезолит даврининг сўнгги босқичи - илк неолит даврига тўгри келади. Қайла ғори яқинидаги қабристонда тана суяклари чалқанчасига ётқизилган бўлиб, оёқлари бир оз букилган. Дафина устига қизил ранг (охра) сепилган. Уларнинг ён-верида денгиз чиғаноқларидан қилинган тақинчоқлар, бош томонда эса майда тошмунчоқлар териб қўйилган. Туткаулда 4 та, Мачайда 7 та қабр қолдиқлари очилганда уларда ҳам худди ҳу ҳолат кузатилди.
Мезолит даври одамлари тасаввурида «нариги» дунёга ишониш, оловга топиниш алоҳида аҳамият касб этган. Буни Қайла қабристонидан топилган майитга сепилган қизил ранг бўёғи исботлайди.
Ибтидоий рассомлар одамларнинг табиат кучларига муносабатларини, дунёқарашларини қояларга чизилган рангли суратлари орқали ифодалаганлар. Шу хилдаги манзилгоҳлардан бири Сурхондарёнинг Зараутсой дараси қояларига солинган суратлар ҳисобланади. Бу суратлар орасида «Ёввойи ҳайвонларни ов килиш» деб номланган манзара диққатга лойиқдир. Унда бир пода йирик шоҳли ҳайвонлар орқасидан овчиларнинг ўз итлари билан қувиб кетаётган манзараси тасвирланган. Овчилар устига чайласимон ёпинчиқ ёпиб олиб ўқ-ёй, палахмон тошлари билан қуролланганлар. Яна бир қояда эса икки гуруҳ овчиларнинг ёввойи буқани ўраб олиш манзараси акс эттирилган. Археолог олимлар бу топилмаларни мезолит даврининг сўнгги босқичи ва илк неолит даврига оид эканлигига ишонч ҳосил қилиб, уларнинг Қайла, Туткаул ва Мачай ёдгорликлари билан тенгдош эканлигини асосладилар.
Хуллас, Зараутсой қоя суратлари мезолит даври рассомларининг дунёқараш доирасини, уларнинг диний тасаввурларини, ўша давр мафкураси даражасини тасвирий санъатда қай даражада акс эттира олганликлари ҳақида фикр юритиш учун асос бўлади.
Инсоният ўз тараққиёт ё`лида мезолит давридан сўнг Неолит деб аталмиш даврни ҳам ўтказди. «Неолит» юнонча сўз бўлиб «нео»- янги ва «лит» тош, я`ни «янги тош» даври деган маънони англатади. Неолит даври меҳнат қуролларига ишлов беришда силлиқлаш, пардозлаш, зарралаш ва пармалаш усулларининг ихтиро этилиши эътиборга лойиқдир. Бу нарса ибтидоий ишлаб чиҳарувчи кучларининг олдинги даврларга нисбатан тезроқ ривож-ланишига имконият яратди. Янги меҳнат қуроллари: тош-болталар, поналар, тош-тешалар, исканалар пайдо бўлди. Шу боисдан эвропа олимлари хатто неолит давринИ «болталар асри» деб аташни ҳам таклиф этган эдилар. Тошболталар дарахт кесишда, уй қурилиши ишларида, овчиликда ўзининг тенги ё`қ меҳнат қуроли эканлигини исботлади.
Меҳнат қуроллари анча такомиллашган неолит даврига одамларнинг юқори палеолит, айниқса мезолит сингари дайди ҳаёт кечиришларига зарурият қолмади. Улар ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтдилар. Бу даврга келиб доимий ертўлалар, кулбалар қуриш, лойдан, гуваладан уйлар солиш, қишлоқлар барпо этиш неолит даври одамининг асосий одатига, турмуш тарзига айланиб борди. Ана шу тариқа доимий ўтроқлик хўжалиги вужидга келди. Бу ҳол деҳқончиликнинг келиб чиқишига, чўлли минтақаларда, азим дарё ва кўл бўйларида ўтроқ овчилик ҳўжалигининг қарор топишига сабаб бўлди, чорвачилик қарор топди.
Янги тош даври жамоалари ҳаётида пайдо бўлган яна бир янгилик — бу бўлажак ҳунармандчилик хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланган сопол буюмлар (керамика) ишлаб чиқаришнинг кашф этилиши бўлди. Инсоният ҳаётида катта воқеа бўлган бу янгиликка асосланиб айрим археологлар, ҳатто неолит даврини «сопол асри» деб аташни илгари сурганлар.
Неолит даври кашфиётларидан яна бири ҳунармандчиликнинг вужудга келишидир. Энди ибтидоий одамлар фақат ҳайвон териларидан ясалган кийим-кечакларнигина эмас, балки унинг жунидан ҳамда ўсимликлар толасидан тўқилган матолардан кийим-кечаклар тикиб киядиган бўлдилар. Бу даврда жамоада ҳали ибтидоий уруғчилик «коммунаси» ҳукмрон бўлиб, она уруги давом этар эди. Шу боисдан дунё олимлари неолит даврини матриархат уругчилик тартибларининг гуллаган даври, деб баҳо берадилар.
Бу даврда матриархат уруғ жамоасининг ғуруҳли никоҳ доирасида жуфт оила қуриш вужудга келди. Аёллар туғилган фарзандларининг оталаридан ўз уруғ жамоаси манфаатига ишлаб беришни талаб қиладиган бўлдилар. Ана шу тариқа ичкуёвлик мазмунидаги жуфт оиланинг дастлабки кўринишлари шакилланди. Энди аёллар ўзлари учун аниқ шерик танлаб, жинсий алоқалар асосан ана шу доимий шериклар билан амалга ошириладиган бўлди. Бу оилада аёлнинг ҳуқуқи чекланмаган бўлиб, эркак унга қарам бўлган. Ўрта Осиё ҳудудларида хўжалик милоддан олдинги В минг йилликнинг бошларига келиб икки ё`налишда ривожланиб борган. Жумладан, Туркманистоннинг Копетдоғ этакларида қабилалар маданий ўсимликларни ўстиришга ўта бошлаганлар. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл ҳудудларида яшаган қабилалар эса овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганлар. Деҳқончилик учун жуда қулайликларга бой ҳудудлардан бири Ашҳабоддан 40 км лар чамаси шимоли-ғарбда жойлашган, туркманлар Чақмоқли деб атаган жой эди. Бу ернинг - «Чақмоқи» деб аталиҳининг боиси шундаки, туркман чўпонлари бу жойдан чақмоқтош теришар экан. Чақмоқли асли ўз атрофидан баланд бўлиб, унинг устини 2 -3 метрли кўчма қум босган. 1952 йилда олиб борилган археологияга оид ишлар Чақмоқли тепалиги неолит даври деҳқон жамоаларининг қароргохи эканлигини аниқлашга ёрдам берди. 1956-1957 йиллардан эътиборан археолог В. М. Массон олиб борган бу ердаги изланишлар тарих ва археология фани учун катта натижалар берди. Бу ерда гуваладан ясалган бир хонали, девор ости учоғи ва марказида сандал кулдони — чуқурчали кулбалар топилди. Унинг деворлари сомонли лой билан шувалган, хатто гувалага сомон ҳам қориштирилганлиги аниқланди. Хонанинг тўрт томони супали бўлиб, у ётиш ва дам олиш учун мўлжалланган. Хоналар орасида тор ё`лаклар бор. Бу ё`лак ва хоналардан номи юқорида тилга олинган чақмоқтошдан ишланган юзлаб тош қуроллар топиб ўрганилди. Чақмоқтошлар сочилиб ётган жой кенг тақир жой бўлиб, унда бахорги ёмгирдан сўнг кўлмак суви тўпланган. Ойдин кечада кўлмак суви қоп-қора бўлиб кўрингани учун туркман чўпонлари бу жойни «Жойи- тун», яъни қоронги жой деб номлаганлар. Ана шу тариқа бу жой фан оламига «Жойтун маданияти» номи билан кирди.. Жойтун (Жойтун) маданиятини ўрганиш чоғида бу ерда жуда кўплаб меҳнат қуроллари — қистирма ўроқ, пичоқ, суякдан ишланган игна, бигиз ва бошқа анжомлар топилди. Жойтунни ўрганиш жараёнида унинг атроф туманларида ҳам археологияга оид қидирув ишлари ё`лга қўйилди. Натижада Жойтун маданиятига доир ўнлаб неолит жамоала­рининг қароргоҳлари (Найзатепа, Бами, Чўпонтепа ва бошқалар) очилди ва ўрганилди. Бу ер ахолиси деҳқончилик, чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Чорва ҳайвонлари: қорамол, қўй ва эчкиларнинг суяк қолдиқлари Жойтун ва шу маданиятга дахлдор бўлган барча ёдғорликлардан топилган. Жойтун маданиятининг ёши олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бундан 7—8 минг йил бурун ўтган, яъни унинг ёши милоддан аввалги ВИ—В минг йилликлар билан ўлчанади. Булардан ташҳари, академик олим С. П. Толстов томонидан қадимти Хоразм ерларида, Амударёнинг куйи ҳавзасида «Калтаминор маданияти» номи билан тарихга кирган, маданият ёдғорлиги топилди. Бу маданият Хоразм ҳудудидаги Жонбошқал`а номи билан маълум бўлган 4 та маконни текшириш орқали аниқланди ва ўша макон яқинидаги жой номи билан Калтаминор маданияти номини олди. Бу милодимиздан илгариги ИВ—ИИИ минг йилликда яшаган овчилар ва балиқчилар жамоаси маданиятидир. Калтаминорликлар сопол буюмлар ишлаб чиҳаришда ҳам илғор бўлганлар. Хўжаликнинг учинчи тармоғи термачилик бўлган. Буни манзилгоҳдан топилган жийда уруғлари тасдиқлайди.
Неолит даври маданияти топилмалари Ватанимизнинг Зарафшон, Қашқадарё воҳалари ва бошқа ҳудудларда ҳам мавжуд ва улар олимлар томонидан ўрганилган.



Download 289.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling