И б о б ўрта осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари. Ибтидоий тарихни даврлаштириш
ВАТАНИМИЗДА МИС-ТОШ ВА БРОНЗА АСРИ
Download 289.92 Kb.
|
ВАТАНИМИЗ ҲУДУДИДА эНГ ҚАДИМГИ ОДАМЛАРНИНГ ИЗЛАРИ
4. ВАТАНИМИЗДА МИС-ТОШ ВА БРОНЗА АСРИ
Милодимиздан аввалги ИВ минг йилликнинг охирларига келиб, Ўрта Осиё ҳудудида тош даври тугади, у ўз ўрнини эниолит ва кейинчалик бронза асрига бўшатиб берди. Археологияга оид қазилма манбаларнинг гувоҳлик беришича, ибтидоий одам металл оламига дастлаб мисни иҳтиро қилиш орқали кирган. Одамлар мисдан унча катта бўлмаган пичоқлар, бигиз, игналар, болталар, узуклар, мунчоқлар, сирғалар тайёрлаганлар. Шунинг учун метални қўллашнинг бу илк даври энеолит1 - Мис-Тош даври (мил. авв. 4 - мингйиллик-3- мингйиллик ўрталари) деб аталди. Бу даврда деҳқончилик ва чорвачиликда ҳам бирмунча малака ҳосил қилинган, яшаш учун зарур бўлган ўсимликларни сунъий ўстиришга ўта бошлаганлар. Баъзи ов қилинган ҳайвонларни қўлда боқиш одат тусига кира борган. Енеолит даврида хом ғишт қурилишда ишлатилди, қишлоқларда кўп хонали уйлар ва катта-катта иншоатлар қуриш ишлари амалга оширилади. Миллоддан аввалги 4-мингйилликда Ўрта Осиёнинг жанубида суғорма деҳқончилик вужудга келиб, анҳорлар ва ариқлар очилди, унумдор ерлардан кенг фойдаланиб, турли ўсимликлар арпа, буғдой, жавдар экилди, мевачилик ривожланди1. Мис-тош даври маконлари жанубий Туркманистондаги Анов, Намозгоҳтепа, Ўзбекистондаги Амударёнинг қуйи оқимлари ва Зарафшон воҳаларидан, жумладан, Лавлакон, Бешбулоқ, Зомонбобо, Каптарқуми, Каттатузкон маконлари Саразм кабиларда қазиб ўрганилган2. Кулолчилик анча равнақ топган: идишларга геометрик нақшлар солинган, одам ва ҳайвон тасвирини солиш ҳам одат бўлган. Энеолит даври ёдгорликларидан қазиш пайтида пиширилган лойдан ясалган кўплб аёл ҳайкалчалари маъбудалар топилган3. Секин-аста меҳнат қуроллари такомиллаштирилиб, рудали металлар, мис, қалай, кумуш, олтинни ихтиро қилганлар ва уларни эритиш, қуйиш, улардан фойдаланиш ё`лларини ўрганганлар. Бронза мис ва қалай аралашмасидан иборат бўлиб, у мисга қараганда катта афзалликларга эга. Ишлаб чикаришда бронзанинг ишлатила бошланиши билан жамият тараққиётида Download 289.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling