I-бўлим. ИҚтисодий ривожланишнинг умумий муаммолари. 1- мавзу: ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби
-МАВЗУ: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ. НАРХНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ. РАҚОБАТ ВА НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Download 4.39 Mb.
|
Иқтисодиёт назарияси
4-МАВЗУ: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ. БОЗОР МУВОЗАНАТИ. НАРХНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ. РАҚОБАТ ВА НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
РЕЖА: Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги Меъёрий нафлилик ва унинг пасайиб бориши Таклиф ва унга таъсир этувчи омиллар. Таклиф эластаклиги Рақобат ва унинг шакллари. Мукаммал ва номукаммал рақобат Монополия. Бозорда унинг роли ва ўрни Рақобат усуллари. Рақобат чекланишидан йуқотишлар Нарх турлари Бозор, энг аввало истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчи, харидор билан сотувчи ўртасидаги айирбошлаш олди-сотди муносабати сифатида майдонга чиқади. Харидорнинг бозордаги ҳаракати талаб, сотувчиники эса таклиф шаклида намоён бўлади. Бозор иқтисодиётида «талаб» билан «таклиф» фундаментал, асосий тушунчадир. Талаб - бу пул маблағлари билан таъминланган эҳтиёжнинг бозорда намоён бўлишидир. Бошқача айтганда талаб тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёждир. Кўйлак олгингиз келди, лекин пулингиз бўлмаса, у хоҳишлигича қолади, пул бўлгандагина у талабга айланади. Талаб ўз ичига аҳолининг истеъмол буюмлари ва хизматларга, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий ресурсларга талаби, турли ташкилот, муассасалар талабларини олади. Айрим харидор, турли истеъмолчилар, гуруҳий ёки бутун мамлакат миқёсида харид қилиб олишни хоҳлаётган аниқ турдаги товар ҳажми талаб қилинган товар миқдори дейилади. Истеъмолчилар харид қилишни хоҳлаётган товарлар билан харидорлар томонидан реал сотиб олинган товарлар миқдорини фарқлаш керак. Чунки, улар мос келмаслиги мумкин. Сабаби, хоҳлаганларига қараганда камроқ сотиб олишлари мумкин. Бу шу товарни сотиб олиш учун зарур миқдорда пулга эга эмасликларини кўрсатади. Одатда, талаб деганда энг аввало, аҳоли талаби назарда тутилади. У юқори даражада динамизм - ўзгариши билан ажралиб туради. Аҳоли талабига кўра ишлаб чиқариш талаби шаклланади. Умуман истеъмолчилар талабини иккига бўлиш мумкин: 1. Индивидуал талаб - айрим алоҳида харидорнинг талаби. 2. Бозор талаби - харидорларнинг турли хил товарларни сотиб олишга бўлган талабларининг йиғиндиси. Товарлар ва хизматларга бўлган талабларни характери ва бошқа жиҳатларидан қараб турли гуруҳларга бўлиш мумкин. Жамият миқёсида талабни, ўз навбатида истеъмолнинг мақсадига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин: истеъмол малларига талаб, иқтисодий ресурсларга талаб. Истеъмол моллари аҳолини эхтиёжини қондирса, ресурслар эса ишлаб чиқариш эҳтиёжини қондиради. +андай эҳтиёжларни қондиришларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Физиологик талаб - озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, шунга ўхшашлар. 2. Ижтимоий-психологик талаб – обрў-эътибор, мода ва бошқалар. 3. Иқтисодий талаб - даромад, нарх-наво ва шунга ўхшашлар. 4. Социал талаб - турмуш даражаси, жамиятдаги муҳит ва бошқалар. Товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг қондирилиш даражасига қараб: +ондирилиши кечиктирилган талаб, барқарор қондирилган талаб, нормал талаб, айниган талабларга бўлинади. Кечиктирилган талаб носоғлом иқтисодиёт ва мувозанати бузилган бозорга хос. Унинг ортиб бориши иқтисодий тангликни, инқирозни янада чуқурлаштиради, инфляцияни кучайтиради. Корхона, ташкилот, аҳоли қўлида тўпланган пул бозорга тазйиқ ўтказади. Товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг ўзгаришига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Уларнинг барчасини санаб ўтиш қийин. Лекин асосийларини кўрсатиш мумкин. 1. Талабга, энг аввало нарх таъсир қилади. Талаб билан нарх ўзаро функционал боғланган бўлиб, бирининг ўзгариши, албатта иккинчисида намоён бўлади. Кўп омилларнинг ўзгариши охир-оқибат нарх ўзгариши орқали юзага келади. 2. Ўринбосар товарларнинг нархи. Ўринбосар ёки бир-бирига боғлиқ товарларнинг бўлиш ёки бўлмаслиги талабга катга таъсир кўрсатади. Асосий товарнинг нархи юқори бўлиб, ўринбосар товарларни нархи арзон бўлса, ўринбосар товарларга талаб ортади ёки аксинча. Масалан, сариёғ билан маргарин, қўй гўшти билан мол гўшти ва ҳ.к. Яна шундай товарлар борки, улар бир-бирини тўлдирувчи ҳисобланади. Айтайлик, бензиннинг нархи паст бўлса, машинада кўп юрилади, у ўз навбатида мотор мойига бўлган талабни кўпайтиради. Аксинча, бензин нархининг ошиши мотор мойига бўлган талабни камайтиради. Демак, бензин ва мотор мойига бўлган талаб бир-бирига боғлиқ, бир-бирини тўлдиради. 3. Харидор диди, таъби, мода ўзгариши. Мавжуд товар тури учун истеъмолчилар дидининг ўзгариши ёки афзал кўриш, яъни моданинг харидор дидига мос келиши шу товарга бўлган талабнинг ортишига сабаб бўлади. Ёки аксинча ҳолат юз бериши мумкин. 4. Харидор даромади. Таъкидлаб ўтганимиздек, талаб ҳақида гапирганимизда тўлов қобилиятига эга бўлган талабни назарда тутамиз. Шунинг учун уни ҳажмига таъсир қиладиган муҳим омил аҳоли даромади. Харидорлар даромадининг ўзгариши кундалик эхтиёж молларига қараганда узоқ муддат фойдаланиш мумкин бўлган товарларга кўпроқ таъсир қилади. Бошқача айтганда даромаднинг ўсиши саноат товарларига мебел, гилам, чангютгич, телевизор, мусиқа асбоблари ва бошқаларга бўлган талабни оширади. 5. Кутиладиган ўзгаришлар. Ҳозиргига нисбатан товарларнинг келгуси нархи ва бўлғуси даромад истеьмолчиларнинг талабини ўзгартиради. Келажакда нархлар кўтарилиши кутилса, харидорлар келажакда даромадларини йўқотмаслик учуи товарларни кўпроқ сотиб олишга ҳаракат қиладилар. Талаб ортади. Аксинча, нарх тушиши ёки даромаднинг камайиши кутилса, жорий талаб пасаяди. 6. Демографик омил. Талабнинг нархга боғлиқлиги: 1. Товарнинг нархи қанча юқори бўлса, ҳақиқатан ҳам кишилар камроқ харид қилади. 2. Харидор биринчисини зарур сотиб олади, иккинчисини нархи арзон бўлса, олади. 3. Нархнинг пасайиши харидорни реал харид қобилиятини оширади. Харидор олмоқчи бўлган товарининг биттасини ўрнига иккита олади. Бошқача айтганда юқори нарх истеъмолчиларда харид қилиш хоҳишини сўндиради, паст нарх эса бу хоҳишни кучайтиради. Талаб эластиклиги. Талаб қонуни нарх билан боғлиқ равишда талабнинг ўзгаришини кўрсатади, лекин унинг қай даражада ўзгарганини кўрсатмайди. Иқтисодий вазиятни тўғри баҳолаш учун эса талабни қанчалик ўзгаришини билиш муҳим аҳамиятга эга. Шундай маҳсулотлар борки, нархнинг озгина ўзгариши харид қилинаётган товар миқдорини анча ўзгаришига олиб келади. Баъзи маҳсулотлар эса нархини каттагина ўзгаришидан қатъий назар сотиб олинадиган товар миқдорини ўзгаришига унча таъсир қилмайди. Айрим иқтисодий адабиётларда эластикликнинг ана шу тўрт кўриниши бошқача номланади: 1. Ҳаддан юқори эластик талаб. 2. Юқори эластик талаб. 3. Паст эластик талаб. 4. Ноэластик талаб. Наф деб, товар ва хизматни истеъмол қилишдан олинадиган қониқишга айтилади. Масалан, сигарета фойдали бўлмаса ҳам истеъмол қилинади, демак у чекадиган кишиларни истеъмолини қондиради. Наф умумий ҳамда меъёрий нафга бўлинади. Умумий наф деб, маълум товар ёки хизматлар бирлиги тўпламини истеъмол қилишдан олинадиган қониқишга айтилади. Меъёрий наф эса истеъмолчининг товар ёки хизматнинг қўшимча бирлигидан кўрган нафи, яъни умумий нафга қўшилган нафни билдиради. Иқтисодий назарияда маржинализм мактаби нафлиликка алоҳида диққат-эътибор қаратади (III боб). Маржинализм нафлиликни ўлчаса бўладиган миқдорий кўрсаткич сифатида эътироф этади, ҳатто шартли бирлик ютиль (инглизча нафлилик) тушунчасини ҳам киритишган. Ўтказган тадқиқотлари асосида истеъмол қилинаётган товар қанча кўп бўлса, умумий нафлилик ортади, лекин меъёрий нафлилик камайиб боради деган хулосага келишади. Бошқа товарларнинг истеъмоли ўзгармасдан қолгани ҳолда бирон-бир товар ва хизматга эҳтиёж тўйиниб бориши билан бу неъматнинг кейинги бирлигини истеъмол қилишдан қониқиш пасайиб боради. Ҳаётда умумий нафлиликдан ҳам кўра меъёрий нафлиликка кўпроқ эътибор берамиз. Сарфланган пулимизга тўғри келадиган умумий нафлиликнигина эмас, ҳар бирини алоҳида келтирадиган нафлилигини ҳам ҳисобга оламиз. Тежамкор харидор нафлиликни максималлаштириш принципи асосида харажат қилар экан, турли товарлар миқдорини танлар экан, охирги сумма қандай товар олишидан қатъий назар бир хилда меъёрий наф келтириш даражасига қадар танлайди. Нафлиликни максималлаштириш принципи асосан пул кўп бўлиб, танлаш имконияти мавжуд бўлганда кўпроқ намоён бўлади. Таклиф бозор иқтисодиётининг муҳим категорияси бўлиб, талаб билан чамбарчас боғлиқ. Таклиф талаб билан қарама-қарши туради. Бозорда талаб харидор тарзида намоён бўлса, унга қарама-қарши сотувчи ўз таклифи билан туради. Таклиф бу бозорда мавжуд ёки бозорга олиб келиниши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар йнғиндисидир. Таклиф ишлаб чиқариш билан аниқлансада, айнан унинг ўзи эмас. Товарлар таклифи яратилган маҳсулотлар миқдорига тенг бўлмаслиги мумкин, яъни товарларни таклиф қилиш ва неъматлар ишлаб чиқариш ҳажмлари бир хил бўлмаслиги мумкин. Яратилган маҳсулотни фақат бозорга чиқариладиган қисми товар дейилади, унинг бозорга чиқарилмайдиган қисми таклифни юзага келтирмайди. Масалан, фермер, жамоа, деҳқон хўжаликлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бир қисмини ўзи истеъмол қилади. Масалан, етиштирган картошкасининг бир қисмини ўзи истеъмол қилада, уруғликка ишлатади ва ҳоказо. Агар шу мақсадларга жами етиштирилган картошканинг 20%и сарфланса, 80%и товар бўлиб сотилади, яъни таклифни юзага келтиради. Ундан ташқари, агар уни бир қисми чириши мумкинлигини ҳисобга олсак, яна ҳам кам бўлади. Ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида таклиф талаб билан мувофиқлашган ёки талабга нисбатан кўп бўлади. Бу ўз навбатида товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат курашини кучайтиради. Таклиф қилинган товар миқдорига жуда кўп омиллар таъсир қилади. Таклифга энг аввало, нарх таъсир қилади. Талабни ўрганганинизда бошқа омилларни ўзгармайди деб нархни ўзгариши талабни ўзгаришига қандай таъсир этишини кўриб чиқдик. Энди худди шундай тарзда таклифни кўриб чиқайлик. Худди талаб каби таклифни ҳам хусусий ва умумий таклифларга ажратиш мумкин. Дастлаб, товар нархи ўзгарганда айрим сотувчи қандай иш тутишини кўриб чиқайлик. 1. Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган товарлар ва хизматлар нархининг ўзгариши. Агарда муайян товарни ишлаб чиқариш учун сарф қилинаётган харажатларни камайтиришга эришилса, бундай товарлар бозорга қўллаб чиқарилади. Уларга ҳам ўз навбатвда, қатор омиллар таъсир этади: а) ресурслар нархи. Ресурслар нархининг пасайиши харажатларни камайтириб, товар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга олиб келади. Таклиф кўпаяди. Натижада уруғликнинг ва ўғитнинг, ёнилғининг нархи пасайса (об-ҳаво қулай бўлиб) картошкага бўлган таклифнинг ортишини кутиш мумкин. Темир рудаси, коксланадиган кўмирнинг нархи пасайиши пўлат ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. Бу ўз навбатида таклифни купайтиради. Аксинча, ресурсларнинг нархи ортса, пўлат ишлаб чиқаришни қисқартириб, таклифни камайишига олиб келади; б) ишлаб чиқариш технологияси. Аввалгисига нисбатан такомиллашан технология меҳнат унумини оширади. Товарлар ва хизматлар сифатини яхшилайди ҳамда ресурсларни тежаш имконини беради. Буларнинг ҳаммаси сарф-харажатни камайтириб, маҳсулотни кўпайтиришга олиб келади. Бу товар таклифини кўпайтиради; в) солиқлар ва субсидиялар. Даромадга, мол-мулкка, ресурсларга, харажатларга қўшиладиган солиқларнинг ортиши харажатларни кўпайтиради. Таклифнинг қисқаришига олиб келади. Аксинча, бирор товар ишлаб чиқаришга субсидия имтиёзлари берилса у харажатларнинг бир қисмини қоплаб, тадбиркор учун уларни умумий миқдорини пасайтиради ва товар таклифини кўпайтиради. 2. Бошқа товарлар нархи. Бошқа товарлар нархининг ўзгариши ҳам таклифни ўзгаришига олиб келади. Буғдой нархининг пасайиши фермерни кўпроқ жўхори етиштиришга ундаши ёки аксинча, буғдой нархининг ошиши жўхорига бўлган таклифнинг қисқаришига олиб келиши мумкин. 3. Нарх ошиш эҳтимоли. Келажакда маҳсулот нархининг ўзгариш эҳтимоли ҳам маҳсулот ишлаб чиқаришга таъсир этиши мумкин. Фермерлар жорий йил ҳосилини бозорга чиқаришни нарх ошиш эҳтимолини кутиб тўхтатиб туриши мумкин. Бу жорий таклифнинг қисқаришини келтириб чиқаради. Айниқса, қайта ишлов берадиган саноатнинг кўп тармоқларида нарх ошиши эҳтимоли фирмаларни ишлаб чиқариш қувватини оширишга ундайди ва бу таклиф кўпайишига сабаб бўлади. 4. Товар ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар сони. Муайян турдаги товар ишлаб чиқарувчилар қанчалик кўп бўлса, таклиф қилинадиган товарлар миқдори шунчалик кўп бўлади. Тармоқдаги фирмалар сони ортиб бориши таклифни кўпайтаради, чунки товар ишлаб чиқариш кўпаяди. 5. Фойда олишнинг бошқа манбаи мавжудлиги. Агарда муайнн товар ишлаб чиқаришга қараганда бошқа тармоқ соҳаларида кўпроқ фойда олиш мумкин бўлса, ишлаб чиқариш хизмат кўрсатишга ўтишлари мумкин. Бу ўз навбатида шу турдаги товарлар, хизматлар таклифини кўпайтиради. 6. Фан-техника соҳасида қилинган ихтиролар ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш. Ихтиролар бир томондан умуман янги товарлар, хизмат кўрсатиш турлари таклифини вужудга келтириши, иккинчи томондан, мавжудларини ишлаб чиқаришда туб ўзгаришлар қилиши мумкин. Булар ҳам таклифни ўзгаришига таъсир қилади. 7. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг товарлик даражаси, бозорга етказиб бериш. Помидор ёки балиқни олсак ачитмай, чиритмай, йўқотмай, сифатини бузмай бозорга етказиш ҳам таклифга таъсир этади. 8. Ташқи савдо. Таклифга ташқи савдо ҳам катга таъсир кўрсатади. Иқтисодий ресурсларга талабнинг ўзгарувчанлиги уч омил билан белгиланади: а) пировард маҳсулотга талабнинг ўзгариши; б) ресурслар ўрнини алмаштириш. Бир ресурс нархи ошганда ўрнига бошқасини қўллаш. Масалан, газ ўрнига кўмир, бензин ўрнига дизель ёнилғиси ёки умуман ресурс тежайдиган технология моделларини ишлаб чиқаришга ундайди; в) умумий сарф-харажатларда ҳар бир ресурс ҳиссаси. Ресурсга талаб ўзгарувчанлиги, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш сарф-харажатларида унинг ҳиссаси қанча эканлигига боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари таркибидаги бир ресурс бошқа ресурсларга нисбатан таққосланганда катта ҳисса эгалласа, айни шу ресурс нархининг ошиши харажатларни кўпайтиради. Масалан, пойабзал тикадиган фирма харажатида чарм харажати 50%, бўёқ харажати 10% бўлсин. Чарм нархини 10% ошиши нархни 5% ортишига олиб келади. Бўёқ 10% га ошса, нарх 1% га ортади. Таклиф эластиклиги аҳамияти талаб эластиклигига қараганда иккинчи даражали кўрсаткич. Талаб эластиклигининг устунлиги шундаки, у умумий тушган даромад (тушум) қандай ўзгаришини кўрсатади, лекин таклиф эластиклиги ҳам муҳим бир фактни, унда вақт омили асосий роль ўйнашини, қисқа муддатга қараганда, нисбатан юқори нархга ҳамма ўрганиб бўлгач, узоқ муддатли бозор даврида таклиф эластиклиги юқори бўлишини кўрсатади. Шундай қилиб, талаб ва таклифнинг ўзгариши нархнинг ўзгаришига, ўз навбатида нархнинг ўзгариши талаб ва таклифнинг ўзгаришига олиб келади. Юқорида кўриб ўтганимиздек, бу боғланиш талаб ва таклиф қонунида ифодаланади. Талаб ва таклиф қонунининг амал қилиши асосида бозорда нарх шаклланади: у ёки бу турдаги товар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш рағбатлантирилади; мамлакат миқёсида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини тақсимлашга, ишлаб чиқариш структурасини шаклланиши ва ўзгаришига олиб келади; товар сифатини қандай бўлишини белгилайди, унинг сифати устидан назорат қилади; талаб ва таклифни фақат миқдоран эмас, балки таркиби жиҳатидан ҳам бир-бирига мослаштиради. Талаб ва таклиф бозорда харидор ва сотувчи тарзида учрашар экан, уларнинг боғланиши нарх орқали амалга ошади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабидир, чунки фақат шундай шароитда иқтисодий ўсиш юз беради. Шунга ўхшаш талабнинг ошиб кетиши нархга қуйидан тазйиқ ўтказади. Талаб кўплиги, таклиф қилинган товар етишмаслиги туфайли нарх ўсиб боради. Агар нарх 150 сўм бўлса, талаб қилинган, яъни харидор сотиб оладиган товар миқдори билан таклиф қилингаи товар миқдори тенг бўлади. Бу талаб билан таклифнинг мувозанати дейилади. Бозорда таклиф қилинган товар миқдори билан талаб миқдори тенг бўлган шароитдаги нарх мувозанат нархи дейилади. Шу нарх бўлгани ҳолда талаб қилинган товар хажми миқдорий мувозанатни билдиради. 1. Лаҳзалик мувозанат, одатда жуда қисқа вақт давомида, асосан нархни кўтарилиши ҳисобига юз беради. 2. +исқа муддатли мувозанат. Бундай юқори нарх бозорга қўшимча балиқ келтирилишини рағбатлантиради. Натижада бозорга илгаригига қараганда кўп балиқ олиб келинади. Бунинг натижасида нарх пасаяди. 3. Узоқ муддатли мувозанат. Бунда бозордаги нархга қараб товар ишлаб чиқарувчилар мослашадилар. Янги фирмалар, корхоналар вужудга келади. Таклиф янада кўпаяди. Нарх қисқа муддатли мувозанат нархига қараганда паст бўлади. Нарх юқори бўлганда талаб қисқариши, яъни таклиф талабдан анча ортиқча бўлиши, бозор учун табиий бир ҳолдир. Талаб, таклиф нархининг ва харид қобилиятининг ўзгаришига қараб тебраниб туради. Бу ҳаракат талаб билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач, таклиф ва талаб миқдоран ва таркибан бир-бирига мос тушади. Одатда, бир товарга доир талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатга жузъий мувозанат дейилади. Аммо, товарлар дунёси ғоят бой бўлиб, товарлар бозори ўзаро боғлиқ қисмлардан иборат. Ана шу турли товарлар ва хизматларга бўлган талаб ва таклифларнинг ҳам миқдор, ҳам таркиб жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келиши бозор мувозанати дейилали. Ана шундай мувозанатлар бўлмаса, бозор мувозаната издан чиққан бўлади. Талаб ва таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, бозор ўзининг меъёридаги ҳолатини, қиёфасини йўқотади. Бозорда мувозанатга эришиш биринчидан, нархлар орқали амалга оширилади. Нархларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради. Нархлар ишлаб чиқариш технологиясини танлашга таъсир этади. Нархлар охир-оқибат даромадлар даражасига кўра қайси маҳсулот кўпроқ сотиб олинишини ҳам белгилайди. Иккинчидан, талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат. Талаб билан таклиф ўртасидаги нисбатни ўзгариб туриши бозор нархларини ҳам тебранишига олиб келади. Мана шу тебранишлар орқали шундай нарх белгиланадики, у бозордаги талаб ва таклиф мувозанатига ва охир-оқибат ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги мувозанатга олиб келади. Учинчидан, рақобат кураши. Ҳар бир тадбиркор максимал даражада фойда олишга интилади. Бунинг учун бозорга харидоргир товар ишлаб чиқариш керак. Ишлаб чиқарувчилар ўртасида харидорнинг пули учун кураш борадики, бунинг натижасида бозорда тўкинчиликка эришилади. Бозор иқтисодиётининг муҳим афзалликларидан бири унинг рақоботга асосланганлигидир. Рақобот бўлмаса иқтисодиёт ривожланмайди. Рақобат кишилик жамиятининг барча жабҳаларига хос. Рақобат қайси жабҳада олиб борилишидан қатъи назар унинг марказида инсон манфаатлари туради. Инсон табиатан ўзини, ўз манфаатларини ўйлайдиган қилиб яратилган. Ҳар бир инсон ўз имкониятларини намоён қилиш, фаровон ҳаёт кечириш, кишилар ўртасида обрў-эътибор қозониш (кабилар) учун ҳаракат қилади. Кишилик жамияти ҳаётининг асосини иқтисодий фаолият ташкил этар экан, демак жамият ҳаётида иқтисодий соҳалардаги рақобат асосий роль ўйнайди. Рақобат (конкуренция) лотинча - сапсиго деган сўздан олинган бўлиб, тўқнашув деган маънони билдиради. Ўзбек тилида рақобат ким ўзди, басма-басликка беллашув маъносини англатади. Басма-басликка ким билан беллашилади? Рақиб билан. Рақиблар бир-бирига қарама-қарши турувчилар бўлиб, бирор нарсани талашувчилар маъносини ифодалайди. Демак, рақиб сўзи билан конкуренциянинг маънолари яқин. Иқтисодиётнинг барча иштирокчилари бир-бири билан рақобатлашади. Ижтимоий фаолият жараёнида манфаатлар тўқнашуви юз беради. Ана шу тўқнашувда кучлилар ютиб чиқади, заифлар мағлуб бўлади ёки ҳар икки томон мавжуд шарт-шароитларда келиб чиқиб ўзаро манфаатли битим тузади. Рақобатни иқтисодий нуқтаи назардан қисқа қилиб таърифлайдиган бўлсак, қуйидагича ифодалаш мумкин. Рақобат иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз манфаатларидан келиб чиқиб, юқори даромад олиш имкониятига, нуфузли мавқеига эга булиш учун бошқалар билан беллашуви, курашидир. Бозор иқтисодиётида рақобат ким билан бўлишидан қатъи назар яхши ишлаганларнинг, ишнинг ўзини эмас, балки кўзини билганларнинг ютиб чиқишини билдиради. Рақобат иқтисодий ресурсларни тежамли ишлатиш, товар ва хизматларни кўплаб, сифатли ишлаб чиқаришга ундайди. У хўжалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иқтисодий алоқаларнинг энг маъқулини топишга ундайди. Фан-техника ютуқларини ишлаб чиқариши жорий қилишни тезлаштиради. У фақат ишлаб чиқаришнинг ўзинигина ўсишга ундаб қолмай, иқтисодий муносабатларни ҳам такомиллаштиришга олиб келади. Рақобат иқтисодий ўсишни таъминлайди. У ўз навбатида рақобат доирасини кенгайтиради. Ана шу жиҳатдан қарасак, рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Рақобат кураши жамият тарақиётининг натижаси. У миллий хўжалик доирасидан чиқиб, халқаро миқёсда юз беради. Рақобат, энг аввало бир тармоққа қарайдиган фирмалар ўргтасида юз беради. Ҳар бир фирманинг имконият даражаси, меҳнат унуми турлича бўлиши, улардаги ўртача харажатларнинг хар хил бўлишига олиб келади. Натижада бозордаги мувозанат нархига кўра айримлар харажатларини қоплаб фойда олишлари, айримлари аксинча зарар кўришлари мумкин. Тармоқ ичидаги рақобат кураши фан-техника тараққиётини рағбатлантирувчи куч ҳисобланади. Капитал доимо ҳаракатда бўлар экан, унинг эгалари ўз капиталларини мўмай даромад келтирадиган соҳаларга қўйишга ҳаракат қиладилар, Турли тармоқ фирмалари юқори фойда олиш учун рақобатлашар экан, ҳар бири ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот, хизмат кўрсатишдан ташқари бошқа рақиблари ишлаб чиқараётган маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишга ҳам кўпроқ фойда олиб келадиган бўлса, капитал қўядилар. Капитални фойда кам тармоқдан кўп тармоққа кўчириш ишлаб чиқаришнинг таркибини ўзгаришига олиб келади. Яъни диверсификациялаш амалга оширилади. Рақобатни ҳамма турларида кураш кескин боради. Айниқса, жаҳон бозоридаги рақобат жуда шиддатли юз беради. Рақобат кураши усулига кўра: нарх воситаси ва нархдан фойдаланмай олиб бориладиган рақобат курашига ажратилади. Рақобат курашининг барча турларида ёзилган, ёзилмаган қонун-қоидаларга озми-кўпми риоя қилинади. Рақобатни иқтисодиётдаги аҳамияти беқиёс. Биринчидан, рақобат мавжудлиги сабабли ишлаб чиқариш ва муомалада ижтимоий нормал шарт-шароитлар вужудга келтирилади. Иккинчидан, рақобат доимо янгиликка, илғорликка йўл очади. Учинчидан, бозор саҳнасини самарасиз, қолоқ хўжаликлар тарк этиши таъминланади. Нобель мукофоти лауреати иктисодчи Ф. Хайек таъбирига кўра «рақобат самарали ишлаб чиқаришни ўргатади». Номукаммал рақобатга асосланган бозорнинг биринчи модели монополистик рақобатга асосланган бозордир. Монополистик рақобат деганда қуйидаги бозор ҳолати тушунилади: 1) кўп сонли унча йирик бўлмаган, лекин ўхшаш товарларни харидорларга таклиф этадилар. Уни эркин рақобатдан фарқи шундаки, бу ерда ишлаб чиқарувчилар унчалик кўп бўлмайди, лекин улар ўзаро тил бириктира олмайдилар. Ҳар бир фирманинг бозор нархига таъсири чекланган бўлади. Улар бир-биридан мустақил ҳаракат қиладилар, айрим рақобатчининг кўлланган чора-тадбирлари бозор аҳволига унчалик таъсир қилмайди; 2) фирмалар бозорга бир хил маҳсулотнинг турли кўринишларини олиб чиқадилар. Товарларнинг сифати, шакли, ўралиши, қадоқланиши, сотиш шароити табақалашади. Иккинчи томондан, бир турдаги товарлар, масалан, дорихона, ресторан, ошхоналар каби ўз маҳсулотларини табақалаштирувчи турли рақиблар кўпчиликни ташкил этади. Харидорнинг танлаш имкони бор. Сотувчилар ўртасида шунинг учун харидорни ўзига жалб қилиш мақсадида рақобат кураши кетади. Номукаммал рақобатнинг яна бир тури олигополиядир. Унда рақобат билан монополия ўзига хос тарзда бирлашиб, қўшилиб кетади. Олигополия (юнонча - озчилик, сотаман) ишлаб чиқариш ва бозорда унча кўп бўлмаган, саноқли фирмалар ҳукмронлигидир. Унинг энг муҳим томони рақобат курашида озчилик қатнашиб, нарх устидан назорат ўрната олади. У озчилик ҳукмронлиги ёки гуруҳий монополиядан иборатлиги туфайли корпорациялар раҳбарлари ўзаро музокаралар, телефон қўнғироқлари, биргаликдаги зиёратлар орқали нархни келишиб оладилар ва уни ўзгаришини назорат қиладилар. Монополия сўзи юнонча «моно» - битта, «полис» - сотаман сўзларидан таркиб топиб, иқтисодий фаолиятнинг бирор (ишлаб чиқариш, савдо ва ҳоказолар) соҳасида шахс ёки кишилар гуруҳи, давлатнинг якка ҳукмронлигини ифодалайди. Бу ўз табиатига кўра монополиянинг рақобат билан туғридан-тўғри қарама-қаршилигани билдиради. Мукаммал рақобат ва монополия
Иқтисодий адабиётларда монополия турлари қуйидагича таснифланади: Иқтисодиётни қамраб олиш даражасига кўра - маълум тармоқ миқёсида соф монополия. Бунда сотувчи битта, бозор бошқа сотувчилар учун ёпиқ. У сотиш учун товарлар миқдори ва нарх устидан тўла назорат ўрнатади. Миллий хужалик миқёсида - абсолют монополия. Бу давлат ёки унинг хўжалик идоралари томонидан ўрнатилган монополия. Масалан, ташқи савдо бўйича давлат монополияси. Монопсония (соф ва абсолют) - бунда ресурс ва товарларни сотиб олувчи битта бўлади. Келиб чиқиш сабаблари ва характерига кўра монополиянинг қуйидаги турлари мавжуд: Монополиянинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг турлари
Рақобатнинг дастлабки босқичларида асосий ўринда нарх воситасида рақобат турган. Эркин рақобат даврида рақобат курашининг бош усули товарларни рақибникидан кўра пастроқ нархда сотиш бўлган. Иқтисодиётни монополлашуви рақобат кураши усулларини ҳам ўзгартиради. Нарх воситасида рақобат кураши олиб боришга нисбатан нархдан фойдаланмай рақобат кураши олиб бориш усуллари кенгроқ қўлланила бошлайди. Рақобат курашида товар сифати, уни сотиш шарт-шароитлари, реклама қилишнинг аҳамияти ортиб боради. Кўп фирмалар ўз маҳсулотларини рақиблариникидан яхшилигини кўрсатиш мақсадида ўзларининг товар белгилари, фирма муҳрлари орқали кўрсатишга харакат қилишади. Савдо билан шуғулланадиган кишиларни махсус кўрик, тестлардан ўгказиб, уларни ширинсухан, жозибали, «истараси иссиқ» бўлишига аҳамият берилади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат усулларининг кенг қўлланиши нарх воситасида рақобат умуман қўлланилмайди, дегани эмас. Нарх воситасида рақобат кураши мавжуд, келгусида ҳам бўлади. Фақат уни қўллаш усуллари ўзгариб бормоқда. Айтайлик, нархни арзонлаштиришнинг яширин йўлларидан фойдаланиш. Нарх воситасида рақобат кейинги пайтларда жаҳон бозорида қўлланиляпти. Рақобат кураши «ҳалол» ёки «ғирром» лик билан амалга оширилиши мумкин. Иқтисодий соҳадаги рақобатда ғолиб чиқиш учун; а) мавжуд қонунларни бузмаслик; б) ички ишларга аралашмаслик; в) жисмоний куч ишлатмаслик ва бошқалар талаб этилади. Шунга қарамай, реал ҳаётда «ғирром» усуллар ҳам қўлланиб турилади. Унга саноат жосуслиги (рақибнинг молия режалари, янгилик «ноу хау» лари, бошқа сирларини ўғирлаш), рақибини хом ашё, транспортдан маҳрум қилиш, террорчилик уюштириш, оммавий ахборот воситаларида рақибнинг обрўсини тушириш ва бошқалар киради. Ҳар бир мамлакатда бундай усуллардан фойдаланганлар қонун йўли билан жазоланади. Нарх устидан ҳукмронликни инсонни табиат устидан хукмронлик ўрнатишга уринишига қиёс қилиш мумкин. Масалан, ер унумсиз бўлса, унга ўғит солиш ва мелиоратив ишларни бажариш орқали ўзимиз учун табиатдан кўпроқ инъом олишимиз мумкин. Лекин таъсиримиз маълум чегарадан ўтиб кетса, атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатамиз, мувозанатни бузамиз. Бу эса яхшилик билан тугамайди. Монополизация ҳам худди шундай. Маълум чегарадан ўтгач, у жамият учун салбий оқибатлар олиб келади. Айниқса, монополияларни келишиб, сунъий тақчиллик ҳосил этиши энг хавфли саналади. Бунда атайлаб корхона тўла қувват билан ишлатилмайди. Чунки, фойда олишни кўпайтириши харажатларни пасайтиришдан кўра нархни кўгаришдан ёки, аксинча, рақобат курашини чеклаб, нархни арзонлашувига йўл қўймаслик билан эришиш осонроқ. Шунинг учун талабни таклифга нисбатан устун бўлишини сунъий равишда сақлаб турилади. Тартибга солиш 4 йўналишда олиб борилади: 1.Бозорни монополлаштириш чекланади. Бунда монополлаштириш ишлаб чиқаришни йириклаштириш эмас, савдони жиддий чеклаш нуқтаи назаридан қаралади. Бозорда 60 ва ундан ортиқ улушга эга бўлса, монополлашган деб ҳисобланади. Штатлар ўртасида чет эл билан қилинадиган савдони чеклаш ноқонуний ҳисобланади. 2. Рақобатчи компанияларнинг қўшилиши, бирлашуви тақиқланади. Клейтон қонунида шундай бирлашув монополлаштиришни кучайтириш деб қаралади. Шу асосда бир қанча монополистик бирлашмалар бекор қилинган. Лекин Клейтон қонуни билан иқтисоддаги марказлашув жараёни тўхтатилгани йўқ. А+Ш да ҳар йили 2 мингтача фирмалар бирлашуви юз беради. Уларнинг кам қисмини давлат назорат қилади. 3. Монопол нархларни белгилаш тақикланади. Буни 1914 йилда ташкил этилган Федерал савдо комиссияси назорат қилади. 4. Рақобатни цивилизациялашган ҳолда олиб борилишини қўллаб-қувватлаш. Бундай ҳуқуқий тадбирларни қўллаш зарурлиги ғирром рақобат усулларидан фойдаланишни кучайтиришдан келиб чикди. Бунга рақибларнинг маҳсулотларига ўхшатиб қалбаки маҳсулотлар тайёрлаш, обрўли товар ва фирма белгиларининг нусхасини тайёрлаб истеъмолчиларни алдаш, рақибларни сирларини хоинлик билан қўлга киритиш ва бошқа шунга ўхшашлар киради. Айрим рақиблар эса жиноий ишлардан ҳам қайтмайдилар. Бунга ўт қўйиш, террорчилик қилиш, рақибни жисмонан йўқ қилиш ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Давлатнинг антимонопол сиёсати ҳар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга, лекин умумий тарзда миллий иқтисодиётда рақобат кураши аллақачон шаклланиб бўлган мамлакатларда рақобат муҳитини сақлаш рақобатни такомиллаштиришга қаратилган бўлса, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда рақобатни янгидан шакллантиришдан иборат. Антимонопол қонунлар қабул қилиш ва ҳаётга татбиқ қилиш бозор муносабатларига ўтаётган ҳар бир мамлакат учун ҳаётий за- руратдир, чунки эркин рақобатга йўл бермай туриб, бозорни шакл лантириб бўлмайди. Республикамизда рақобат муҳитини яратиш давлатнинг фаолиятисиз ўз-ўзидан амалга ошмаслигини англаган ҳолда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар амалиётга жорий этилмоқда. Бу, энг аввало, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, турли мулк шаклларини вужудга келтиришни жадаллаштиришда ўз ифодасини топади. Иккинчидан, рақобатни ўзи тақозо этадиган иқтисодий вазият нархларни эркинлаштиришни амалга оширишда ифодаланади. Учинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш, албатта цивилизациялашган рақобатни вужудга келтиришни талаб қилади. У давлатнинг иқтисодий монополизмни чеклаш, умуман олганда антимонопол йўл тутишини зарур қилиб қуяди. Шуни назарда тутиб, Ўзбекистонда монополияга қарши меъёрий-ҳуқуқий асос яратилди. 1992 йили Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» қонуни қабул қилинди. +онунга қўшимча равишда уни амалга оширишни таъминлайдиган бир қатор меъёрий-услубий ҳужжатлар ҳам қабул қилинди. Монополияга қарши сиёсат ўтказиш Молия вазирлигига юкланди. Ўзбекистон Ресггубликаси Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди. Шу қўмита негизида Президент фармони билан 2 август 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. Ўзбекистон монополистик бирлашма (корхона)ларни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаҳон тажрибаси ҳамда ўтиш даврининг ўзига хос томонлари ҳисобга олинди. Сабаби республика иқтисодиётида монопол тармоқлар сони ҳали кўп. Агар корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотни ҳиссаси умумреспублика ёки маҳаллий вилоят миқёсида, товар бозорида, маълум бир турдаги товарлар гуруҳида, ўзаро ўринбосар товарлар ёки бир технологик мақсадлардаги маҳсулотлар орасида 35%дан ортиқ бўлса, бу корхона монополистик бирлашма (корхона)лар Давлат рўйхатига киритилади. Озиқ-овқат товарлари гуруҳи учун бундай мезон даражаси 20% белгиланган. Маданийлашган рақобат курашига асосланган бозорни вужудга келтириш учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан қатор муаммоларни ҳал этиш керак: а) инфляцияни жиловлаш; б) бозорни демонополлашувини амалга ошириш; в) бозор муносабатлари субъектларини критик массасини, яъни миқдорини яратиш; г) бозорни барча турларини ривожлантириш; д) бозор типини тўғри танлаш. Ана шу муаммоларни ижобий ҳал этиш мамлакатимиз келажагини кўп жиҳатдан белгилаб беради. «Иқтисодиётни эркинлаштириш ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш билан узвий боғлиқдир. Рақобат бўлмаса бозор иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг қонунидир». Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling