I-бўлим. ИҚтисодий ривожланишнинг умумий муаммолари. 1- мавзу: ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби
-МАВЗУ: ЯЛПИ ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК
Download 4.39 Mb.
|
Иқтисодиёт назарияси
13-МАВЗУ: ЯЛПИ ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК
РЕЖА: Иш кучи, унинг миқдор ва сифат ўлчами Ишсизлик сабаблари ва турлари Ишсизликнинг иқтисодий ва социал оқибатлари Иш билан таъминлаш ва меҳнат биржалари Филипс эгри чизиғи Иш кучи бу инсоннинг жисмоний ва ақяий қобилияти бўлиб, мазкур қобилиятни амалда ишлатилиши меҳнат ёки иш деб аталади. Иш кучи шундайки, уни инсондан ажратиб бўлмайди. У моддий шаклга ҳам эга эмас, яъни инсоннинг ўзидаги қобилият. Шу сабабли уни ишлаб чиқаришнинг инсон омили деб ҳам аталади. Ишчи кучи бозорда меҳнат омилини таклиф этувчи сифатида намоён бўлади. Иш кучининг миқдорий ва сифат ўлчами мавжуд. Иш кучининг миқдори бу ишлай оладиган, яъни меҳнатга лаеқатли кишилардир. Уларни одатда меҳнат ресурслари деб юритилади. У ўз ичига қуйидагиларни олади: 1. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги, республикамизда: 16 ёшдан 55 ешгача аёллар, 16 ёшдан 60 ёшгача эркаклар; меҳнатга лаёқатли ёшдан (55-60 ёш) катта ёшдаги ишловчилар (пенсиядаги ишловчилар); ишловчи ўсмирлар (16 ёшгача бўлган ёшлар). Шу билан бирга иқтисодиётда иқтисодий фаол аҳоли тушунчаси кенг ишлатилади. Иқтисодий фаол аҳоли таркибига миллий хўжалиқда банд бўлган барча кишилар билан бир қаторда иш қидираётган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам киради. Меҳнат ресурслари (иқтисодий фаол аҳоли) миқдорига икки омил таъсир қилади: 1. Аҳолининг табиий ўсиши 2. Аҳолининг (иш кучи) миграцияси Аҳолининг табиий ўсиши суръатлари турли регионларда турлича. Унга қатор омиллар таъсир этади. Бизнинг республикамизда 20йилларда 4 миллиондан салгина кўпроқ аҳоли яшаган бўлса, ҳозирда 25 миллиондан ортиқ. Шу йиллар давомида қатор саноат корхоналари қад кўтарган Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Навоий, Бекабод, Янгиер каби қатор шаҳарлар барпо этилди. Меҳнат ресурслари (иқтисодий фаол аҳоли) микдорига ишчи кучи миграцияси ҳам катта таъсир кўрсатади. Меҳнат бозори иш кучини юқори даражада сафарбарлик имкониятига эга бўлишини талаб этади. Иш кучи миграцияси иш кучининг кўчиб юришини ифодалайди. Иш кучининг миграциясига кўп омиллар сабаб бўлади, лекин уларнинг асосийлари иккита: а) иш ҳақидаги фарқ; б) ишсизлик. Иш кучи миграцияси икки хил ички ва халқаро миграцияга бўлинади. Ички миграция бир мамлакат миқёсида юз беради. Ички миграция, яъни меҳнат ресурсларининг кўчиши: батамом, тебранувчи, сезонли, эпизодик тарзда юз беради. 1. Иш кучининг батамом миграцияси шаклида аҳоли кўчиб бориб доимий яшаш учун қолади. 2. Тебранувчи шаклида, эса кунлик, хафталик, ойлик тарзида иши билан доимий яшаш жойи ўртасида қатнаб ишловчилар ташкил қилади. Уларнинг иш ва яшаш жойи турли жойларда бўлади. 3. Сезонли иш кучи миграцияси вақтинчалик рўй беради. У ишлаб чиқаришнинг сезонли характери билан боглиқ бўлиб асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, овчилик каби соҳаларда бир неча ойлик вақтинчалик иш жойига кўчиш юз беради. 4. Эпизодик иш кучи миграцияси иш билан командировкага бориш, ишбилармонларни иш билан бордикелди ҳаракати, вақти ва йўналиши гоҳида бўлиши билан характерланади. Иш кучи миграциясининг бош функцияси миллий меҳнат бозорида иш кучи ва унинг таркиби талаб ва таклифини мослаштириш. Иш кучини фақат жисмоний куч билан чеклаб бўлмайди. Иш кучи соҳиблари билим, малака, маҳорат ва иш тажрибасига эга бўлиши керак. Шундагина улар ишлаб чиқаришда маҳсулот ва хизматларни яратувчи куч бўла олади. Иш кучининг сифат жиҳатини айнан унинг билими, малакаси, маҳорати, тажрибаси белгилайди. Жамият тараққиёти натижасида иш кучининг сифат кўрсаткичи тубдан ўзгариб боради. Меҳнат бозоридаги таклиф талабнинг ўзгаришига мувофиқ тамомила ўзгариб борди. Ҳозирги замон бозоридаги таклифни шартли равишда учта категорияга бўлиш мумкин: а) устун даражада жисмоний ишлар билан шуғулланувчи ишчилар; б) турли хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчилар; в) аклий меҳнат билан шурулланувчи инженертехник ходимлар. XX асрнинг иккинчи ярмида юз берган фантехника революцияси меҳнат бозори таркибида сифат ва миқдор жиҳатдан туб ўзгаришлар юз беришига олиб келди. 1. Умумий ишчилар таркибида кам малакали ва малакасиз ишчилар хиссаси камайди. 2. Инженер-техниклар, интеллигенция, хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар хиссаси ўсди. 3. Устун даражада жисмоний ҳамда ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар ўртасидаги катта фарқ қисқарди. Иш кучи ва унинг бандлиги ҳақида тўхтар эканмиз, Мальтуснинг нуфус қонунини четлаб ўтолмаймиз. Чунки, меҳнат омилининг даромади, турмуш даражаси, унинг бандлиги яратилган неъматлар микдори билан боғлиқ. XVIII асрларда аҳолининг қашшоқ яшашига эътиборини қаратган Мальтус унинг сабабини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Аҳолининг табиий ўсиши ва эҳтиёжларини қондириш даражаси ўртасидаги боғланишни статистик маълумотлар асосида ўрганган инглиз иқтисодчиси (руҳонийси) Томас Мальтус (1766-1834) "Нуфус қонуни тўгрисида тажриба" асарини ёзди. Унинг фикрича аҳолининг ўсиши геометрик прогрессия (1,2,4,8,16, . . ., яъни ҳар бир кейинги сон олдингисидан 2 баравар кўп) тарзида юз беради. Аҳолининг яшаши учун зарур бўлган маҳсулотларнинг ўсиши эса арифметик прогрессия кетмакетлигада (1,2,3,4,5,6. . . кўринишида) бўлади. Мальтуснинг энг катта камчилиги ўз далилларини асослаганда жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятларини муттасил кенгайтириб борувчи техника тараққиётининг аҳамиятини инкор этганидир. Унинг нуфус назарияси жамият тараққиётининг тоиндустриал босқичига тўғри келади. Чунки у пайтларда ишлаб чиқаришда асосий ролни табиий ресурслар ўйнаган, техника тараққиёти тасодифий характерда бўлган. Саноатдаги инқилоб Мальтуснинг аҳолини ўсиши, унинг фаровонлик даражаси билан бирга юз бермаслиги тўғрисидаги прогнозини бекор қилди. XIX аср бошидан планета аҳолиси 5 марта ўсди. Техника тараққиёти туфайли ақоли жон бошига тўғри келадиган даромад ундан ҳам кўпроқ бўлди.4 Иш кучи микдори ва муайян сифатига бўлган талаб билан таклифнинг мувозанати бузилиши, талабга қараганда таклифнинг ортиб кетиши, яъни ишлашни хохлаганларни маълум бир қисмини иш билан таъминланмагани туфайли ишсизлик келиб чиқади. Иш кучи таклифининг ишчи кучига бўлган талабдан ортиб кетиши бошқача айтганда иқтисодий фаол аҳолининг маълум бир қисмини иш билан таъминламаслик, яъни ишлашни хоҳлаганларни иш топа олмаслиги ишсизликдир. Иш топа олмасликнинг сабаблари турлитуман бўлиб, уларни асосан қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин: Фрикцион ишсизлик. Бундай шаклдаги ишсизлик иш қидириш ёки иш кутиш билан боглиқлик яъни иш қидирувчи яқин муддатда иш топиши мумкин, Бундай ишсизликка қуйидагиларни киритиш мумкин. ўз хоҳиши билан иш жойини ўзгартирувчилар; ишдан бўшатилганлиги туфайли янги иш жойи қидирувчилар; вақтинчалик, мавсумий ишини йўқотганлар (хаво совуқ бўлганлиги туфайли ишни тўхтатиш, автомобил саноатида янги модел ишлаб чиқаришга ўтиш). биринчи марта ишга жойлашиш учун иш қидириб юрган ёшлар. Бу категориядаги ишсизлар у ёки бу сабабга кўра иш жойини йўқотган бўлиб, бундай шаклда ишсихчик доимо сақланиб қолади ва меҳнат бозорини тўлдиради, Таркибий (структуравий) ишсизлик. Маълум вақт ўтиши билан истеъмол талаби ва таркибида, технологияда муҳим ўзгаришлар юз беради. У ўз навбатида ишчи кучига бўлган умумий талаб структурасини ўзгартиради. Шунинг учун айрим касб эгаларига бўлган талаб камаяди ёки бутунлай йўқолади, бошқа янги касбларга бўлган талаб ошади. Бундай ишсизликнинг келиб чициши сабаби, ишни кучи таркибини секин ўзгариши ва тўла равишда янги иш жойлари структурасининг жавоб бермаслигидир. Бунинг натижасида айрим ишчилар янги иш жойларда ишлай олмайди. Технологиянинг ҳамда истеъмол талабининг ўзгарганлиги туфайли эски касб эгалари кераксиз бўлиб қолади. Яна шуни таъкидлаш керакки, иш жойларини географик тақсимланиши қам ўзгаради. Циклли ишсизлик. Бу турдаги ишсизлик иқтисодиётнинг циклли ўсиши билан боғлиқ. Иқтисодий циклнинг кризистушкунлик фазасида товарлар ва хизматларга бўлган талаб камаяди, бандлилик қисқаради, ишсизлик ўсади. Шунинг учун циклли ишсизликни баъзан талаб тақчиллиги билан боғлиқ бўлган ишсизлик деб аташади. Масалан: А+Шда 1982 йилда кризис даврида ишсизлик даражаси 9,7%га кўтарилган. "Буюк депрессия" даври 1933 йилда эса циклли ишсизлик даражаси 25%га етган. Ихтиёрий ишсизлик. Одатда бу турдаги ишсизликка ўз хоҳиши билан ишламаётганлар киритилади. Иш ҳақининг пастлиги сабабли ёки уй хўжалиги билан шуғулланиши, бола боқиш ва бошқа сабабларга кўра ихтиёрий равишда ишламасликлари мумкин. Яширин ишсизлик. Бу ишлаб чиқаришда керагидан ортиқча ишчини банд бўлишидир. Бунда меҳнат унуми ҳам, даромад ҳам паст бўлади. Бундай ишсизлик жуда кўп мамлакатларда айниқса қишлоқ хўжалиги учун характерлидир. Мавсумий ишсизлик. Бу аниқ тармоқларнинг ишлаб чиқаришдаги мавсумий тебранишлари билан боғлиқ. Масалан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги. Институцион ишсизлик. Меҳнат бозорини самарали ташкил этилмагани натижасида келиб чиқадиган ишсизлик. Айтайлик вакантли жойлар ҳақида тўлиқ ахборотнинг йўқлиги. Кўп мамлакатларда қабул қилинган қонунга кўра ишсиз деб, меҳнатта лаёқатли бўлиб иш топа олмай, меҳнат биржаларида рўйхатда турган кишиларга айтилади. Бозор иқгасодиёти маълум даражада ишсизлик бўлиши, яъни меҳнат омили резерв армиясининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Сабаби, бозор иқшсодиётида харидорнинг изми устун туради. Бунинг учун харидор танлаб олиш имкониятига эга бўлиши керак. Шундай имконият иш кучи таклифи талабга қараганда кўп бўлгандагина вужудга келади. Ишсизлик ишчиларнинг касаба уюшмалари билан биргаликда иш ҳақини оширишни талаб қилишларини чеклайди. Бу тадбиркорлик фаолияти стимулини кучайтиради. Ишсизликнинг мавжудлиги туфайли иш билан банд бўлган1 лар меҳнат интизомини бузмасликка, сифатли меҳнат қилишга ] интилишади. Ишсизлик кишиларни зарур малакага эга бўлишга, ўз устиларида кўпроқ ишлашга ундайди. Ишсизлик қатор иқтисодий ва социал йўқотишларга олиб келади. 1. Ишсизлик даражасининг табиий ишсизлик даражасидан юқори бўлиши натижасида жамият маълум миқдорда ЯММни "йўқотади". 2. Узоқ муддат давом этган ишсизлик оқибатида иш топа олмаётган ишчи ўз малакасини йўқота боради, натижада ишловчи ишга ўрнашган тақцирда нормал даражада меҳнат унумдорлигига эришиши учун камида ярим йил вақт керак. Демак, шу вақт мобайнида ишчи бошқа малакасини йўқотмаган ишчиларга қараганда кам маҳсулот ишлаб чиқаради. 3. Медицина тадқиқотлари кўрсатадики, ишсизликнинг ўсиши кишининг психикруҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, соғлигини йўқотади. Ишдан бўшатилгани тўғрисидаги хабар, яқин кишисининг ўлими ёки жиноятда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилингани тўғрисидаги хабар билан тенг даражада стрессга олиб келар экан. 4. Ишсизликнинг кўпайиши жиноятни ўсиши учун қулай шароитни вужудга келтиради. 5. Ишсизлик жамиятни қандай йўқотишларга олиб келиши ҳақида тўхтаганда аввал кўрсатиб ўтилган: харид қувватининг пасайиши; жамғарманинг камайиши; инвестицион талабнинг пасайиши; аклифнинг қисқариши, ишлаб чиқаришнинг тушкунликка тушиши каби иқтисодий беқарорлик омилларини ҳам эслатиб ўтиш зарур. Буларнинг барчаси охир оқибат турмуш даражасини пасайишига олиб келади. Социал маънода айниқса сурункали ишсизлик хавфли ҳисобланади (40 ва ундан ортиқ ҳафта). А+Шда бу гуруҳ 0,3-0,4 % ни ташкил этади, лекин 1 йилдан ортиқ вақт мобайнида иш билан таъминланмаганлар ишсизлар ўртасида 4-5% ни ташкил этувчи мамлакатлар ҳам мавжуд. 80йилларда ғарб мамлакатларида кейнсчилик ғояларига асосланган социал ислоҳотлар ўтказишга қаратилган иқтисодий сиёсатдан чекиниш юз берди. Меҳнат биржаси ишчи, хизматчи ва корхона, фирма-ташкилотлар ўртасида иш кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича келишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган махсус муассасадир. Ҳозирги пайтда меҳнат биржаси функциясини асосан давлатнинг меҳнат биржалари бажаради. Уларнинг асосий вазифаси биринчидан, ишсиз қолганларни рўйхатга олади, ишини ўзгартирмоқчи бўлганларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилади. Иккинчидан, ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни ўрганади, учинчидан, қандай ихтисосликлар бўйича ишчилар зарурлиги ҳақида ахборот беради. Тўртинчидан ёшларни касб, ихтисосликлар бўиича йўналтиради, янги касбҳунарга ўргатишни ташкил қилади. Биржаларнинг фаолияти фақат иш билан таъминлаш эмас, балки ишлаб чиқариш тармоқпари структурасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган меҳнат бозори эҳтиёжини қондиришдан иборат. Ишловчининг эркин тарзда иш ҳақи тўлаш, социал тўловлар, иш вақти давомлилиги, бандлик шаклини танлашдаги роли ортади. Меҳнат бозорини тартиблашни камайтириш доирасида, рақобатни кучайтириш мақсадида социал кафолатларни камайтириш, меҳнат бозорини тартибга солувчи қонунқоидаларни қайта кўриб чиқиш, айримларини бекор қилиш талаб қилинади. Бу ерда асосий диққат меҳнат бозорининг фаолияти иқтисодий самарадорлик билан, жамиятнинг социал тараққиётини қўшиб олиб боришнинг оптимал даражада бўлишини таъминлаш механизмини топишга қаратилган. Меҳнат бозорини ташкил этиш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси республикамизда алоҳида диққатэътиборни қаратишни талаб этади. Ҳозирги пайтда республикамизда меҳнат ресурслари аҳолининг 49%ини ташкил этади. 2015 йилга бориб ҳисобкитобларга кўра меҳнат ресурслари йилига 200 минг кишига кўпаяди десак, 16 миллионга етиши мумкин. Республикамизда меҳнат бозори ҳақида тўхталар эканмиз, "ёлланма ишчилар бозори"ни ҳам эслаб ўтиш керак. Узбекистонда, умуман Марказий Осиёда «ёлланма ишчилар бозори» ҳам мавжуд бўлиб, у одатда нолегал ҳрлда амал қилади. Ҳозирги пайтда республикамизда ана шу бозорни легаллаштириш муаммоси турибди. Уни ечишни шароитимизга мос келадиган йўлини топиш, назарий жиҳатдан асослаб амалга ошириш керак. Демак жамиятда доимо ишчи кучи таклифи билан талаби ўртасида мувозанат бузилиши сабабли ишсизлик мавжуд бўлади. Бу бозор иқтисодиёти шароитида харидорни танлаб олиш имкониятини кенгайтиради. Иш кучини талабга мослашишга ундайди. Лекин ишсизликни маълум, табиий чегарадан ортиб кетиши жамият учун салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Айниқса, ЯИМ ҳажми, аҳолининг турмуш даражаси пасаяди. Иқтисодчилар кўпроқ таркибий, айниқса циклли ишсизликка диққат қаратишади. Сабаби, бунда ишсизлар сони тез ортиб кетиши ва узоқ муддат чўзилиш хавфи мавжуд. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда меҳнат бир.жалари муҳим рол ўйнайди. Ишсизлик даражасини Филлипс фикрича инфляция суръатини тезлаштириш эвазига камайтириш мумкин. Лекин у нисбатан қисқа ва инфляция даражаси паст бўлган шароит учун мос келади. Узоқ муддатли ва инфляция юқори даражада бўлса, ҳар бир мамлакат ўзидаги мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳодда чоратадбирлар ишлаб чиқиши керак. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling