I бўлим Томошабин бўлманг


Биринчи: Кофирлар диёридан мусулмонлар диёрига хижрат қилиш. Шаръий сабаблар билан хижрат қилишга кодир бўлмаган ва заиф кишилар бундан мустасно. Иккинчи


Download 117.44 Kb.
bet23/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Биринчи: Кофирлар диёридан мусулмонлар диёрига хижрат қилиш. Шаръий сабаблар билан хижрат қилишга кодир бўлмаган ва заиф кишилар бундан мустасно.
Иккинчи: Мусулмонларга жони, моли ва тили билан ёрдам бериш ҳамда уларнинг қувонч ва қайғуларига шерик бўлиш.
Учинчи: Ўзи учун яхши кўрган яхшилик ва ёмонликни даф этишни мусулмонлар учун хам севиш, уларни масхара қилмаслик. Уларни севишга, улар билан бирга ўтиришга ва маслахатлашишга интилиш.
Тўртинчи: Беморни бориб кўриш, жанозаларда иштирок этиш, мусулмонларга мехрибон бўлиш, улар учун дуо-ю истиғфорлар қилиш, уларга салом бериш, муомалаларда хиёнат қилмаслик ва уларнинг молларини нохақ емаслик каби хуқуқларини адо этиш.
Бешинчи: Мусулмонлар ичида жосуслик қилиб, уларнинг хабарлари ва сирларини душманларга етказмаслик. Мусулмонлар ўртасини ислох қилиш ва уларга озор бермаслик.
Олтинчи: Мусулмонлар жамоатига қўшилиш, улардан ажралмаслик, улар билан тақво, эзгулик, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш (амр-маъруф ва нахйи-мункар) ишларида хамкор бўлиш.
Ахлуссунна вал-жамоа”: Аллоҳ йўлида душман бўлиш қуйидаги нарсаларни тақозо қилади — деб эътиқод қиладилар.
Биринчи: Ширк, куфр ва унинг ахлини ёмон кўриш ва уларга нисбатан қалбда адоват сақлаш.
Иккинчи: Кофирлар билан дўстлашмаслик, уларни яхши кўрмаслик, улардан гарчи яқин қариндошлари бўлса-да, тўлиқ ажралиш.
Учинчи: Куфр диёрини тарк этиш ва куфр диёрига Ислом анъаналарини изхор этишга қудрати етсагина сафар қилиш, бўлмаса сафар қилмаслик.
Тўртинчи: Кофирларга диний — яъни, уларнинг диний маросимлари, анъаналари — ва дунёвий — яъни, ейиш тарзи, ичиш, кийиниш каби одатлар — уларга хос бўлган ва мусулмонлар ичида одат бўлиб тарқалмаган нарсаларда ўхшамаслик (тақлид қилмаслик). Чунки, бу ишлар одамнинг қалбида дўстлик ва мухаббатни вужудга келтиради. Қалбдаги мухаббат эса ташқи қиёфада ўхшашликни келтириб чиқаради.
Бешинчи: Кофирлар билан ўзаро кўмаклашмаслик, кофирларга Мусулмонларга қарши ёрдам бермаслик, уларга мойил бўлмаслик, мухим вазифаларни топширмаслик, уларни мақтамаслик, сирдош тутмаслик, уларнинг сухбатлари ва мажлисларини тарк қилиш.
Олтинчи: Кофирларнинг байрам ва қувончларига шерик бўлмаслик ва бу байрамлар билан табрик этмаслик. Кофирларга “саййид” ёки “мавло” дея улуғлаб хитоб этмаслик.

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling