I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet1/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78


I бўлим
Томошабин бўлманг
Дунё шундай тузилганки,
Бир эшикдан қанча кирса.
Иккинчидан шунча чиқар,
Алам шундай битилганки.

Вужудингга бирдан кирса,


Балки чиқмас, балки чиқар.
Аламларим тухматданки,
Кемирса ҳам, ичим кирса.

Умиддаман охир чиқар,


Комил имон ишонганки.
Бу бошимга синов тушди,
Қолган дўстдир, душман қочар.

Булар баъри маълум гаплар,


Танангизга ўйлаб кўринг.
Отим менинг ёлғизмасдир,
Курашда сиз ахил бўлинг.

Кураш фақат мен учун мас,


Авлодлар чун, дўстлар учун.
Азиз ёрим, фарзандларим,
Ор-номусин сақлаш учун.

Дадил бўлинг жигарларим,


Жўраларим, шогирдларим.
Жигарингиз, устозингиз,
Сизга содиқ улфатингиз.

Бу кўчага кирган эмас,


Ёмонлик ҳеч қилган эмас.
Илтижойим четга чиқманг,
Бирлашингиз, хато қилманг.

Бу кунлар ҳам ўтиб кетар,


Томошабин бўлиб қолманг.
Июнь 1995 йил
Тақдир синови
Марҳумларим эслаб бот-бот,
Ҳаёлларга чўмиб кетдим.
Имкон борча ўқиб оят,
Ризоликлар тилаб ётдим.

Кўз олдимдан саф-саф бўлиб,


Бувиларим, онам ўтди.
Отажоним чеккан дардлар,
Кўзларимни намлаб ўтди.

Отам кучин, онам сутин,


Олдини мен олган эдим.
Улар меҳри гиёҳларин,
Мевасига қонган эдим.

Лекин улар ризолигин,


Кўнглим тўлиб олганмидим?
Ота-онам пойларини,
Кўзларимга сурганмидим?

Ҳамма оғир юкларини,


Бир учуни тутганмидим?
Ёки ўздан ҳаволаниб,
Истакларин билмабмидим?

Қай гуноҳим бошим узра,


Қора булут ташлаб кетди?
Нега мени тақдир шунча,
Синовларга дучор этди?

Азиз ёрим оқ кўнглингни,


Ҳеч хиралаб ўтганмидим?
Муҳаббатинг, Садоқатинг,
Топтаб, четга боққанмидим?

Укаларим, сингилларим,


Жондан азиз фарзандларим.
Айтинг қандай дилозорлик,
Мен туфайли бўлган эди?
Сон-саноқсиз бу синовлар,
Фикрим, ўйим чулғаб ётар.
Дилда қолган кўп армонлар,
Юрагимни тирнаб ётар.

Бир кўришдан ҳолим аниқ,


Ранг зафарон кўнглим синиқ.
Ўлик бўлиб ўликмасман,
Тириклардан йироқдирман.

Қай гуноҳим тирик, ўлик,


Бўлишимга лойиқ этди?
Нега мени тақдир шунча,
Синовларга дучор этди?
Декабр 1995 йил


Имон кетмасин
Кўп нолиманг дунё ишидан,
Яхши ёмон бор ташвишидан.
Иш ҳам битар, ташвиш ҳам кетар,
Истак, ҳоҳиш, ғайрат кетмасин.

Етти ўйлаб, бир марта айтинг,


Айтар сўзиз малол бўлмасин.
Гина-қудрат олимга хосмас,
Тилни тийинг, инсоф кетмасин.

Миннат қилманг хизматингизни,


Кушандаи савоб бўлмасин.
Яхшилигингиз отмай дарёга,
Зиқналикка ақл кетмасин.

Жойнинг файзи одами билан,


Хуш суръати, меҳнати билан.
Юзсизликка кетгай фаросат,
Ўзни тутинг имон кетмасин.
Абдуллахўжа
11 февраль 2018 йил

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling