I бўлим Томошабин бўлманг


Тохир Малик. “Одамийлик мулки” асаридаги


Download 117.44 Kb.
bet9/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Тохир Малик. “Одамийлик мулки” асаридаги
Ибодат — илмда” номли бўлимидан.

Суқрот Ҳаким: “Ўқиб ўрганмай туриб хам фойда ва зарарнинг фарқига ета оламан, деган одамни тентак деб билмоқ керак”.


Аллоҳ таборак ва тало Иброҳим (а.с.) га “Эй Иброҳим, мен олимман ва олимларни яхши кўраман” деб марҳамат қилган. Аллоҳ таъоло илмни фақат инсониятга раво кўрди.
Шайтон илмли одамни, айниқса илмга амал қилганни йўлдан оздира олмайди. Илмдан юз ўгириш инсонийликдан юз ўгириш демак. Чунки илм инсонийлик тожи ҳисобланади. Инсон илм билан шараф топади. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: “Кимки одамларга ўргатиш учун илмдан бир бобни ўрганса, унга етмишта сиддиқнинг савоби берилади”. Ҳар қандай бақувват одамнинг кучи бир кун тугайди. Аммо илм мангу яшайди.
Илм битмас-туганмас хазинаки, уни хеч ким тортиб ололмайди. Ҳар нарса кўпайса қиймати тушади, аммо илм ва одоб бундан мустаснодир. Илм эгаллаш инсоний бурч, юксак масъулиятдир.
Абудардо ривоят қиладилар: “Ким илм ўрганиш учун йўлга отланса, Аллоҳ таъоло унга жаннат йўлини осонлаштиради”. Яна ривоят қилинадики: “Бир соат илм ўрганиш бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзалдир”. Бунда нафл ибодатлари инкор этилаётгани йўқ, балки ҳосил бўлувчи савоблар миқдори қиёсланяпти. Инсон Яратган розилигига кандай эришиши мумкин деган саволга Қуръони Каримнинг “Алақ” сураси оятларида жавоб берилиб “фақат ўқиш ва ўрганиш билан” дейилади. Шунинг учун хам Расулуллоҳ (с.а.в.) “Илм исташ ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир” деб марҳамат қилганлар (бу ерда қизларнинг ҳам ўқиб, билимли бўлиши шарт дейиляпти!!!).
Муҳтарам Пайғамбаримиз (с.а.в.) илм олаётиб ёки илм бераётиб вафот этган кишини шаҳид деганлар. Буни мазмунини англаб етиш илм олиш ёки бериш машаққати мукофотлидир деган келиб чиқади.
Илм инсонийлик тожидир. Илм туфайли қолдирилган ёдгорлик шу илм кишисининг вафотидан кейин хам номаи аъмолига ёзилиб турадиган савобни ёғдириб туради. Илм ўз соҳиби билан охиратга қадар боради. Бойлик, молу- давлат инсонни қўриқлай олмайди, у бу дунёда қолади. Мақсадлари фақат бойлик бўлганлар унутмасинларким, Сулаймон (а.с.) га илм, мол ва мулкдан биттасини танлаш таклиф қилинганда, ул зот илмни танладилар. Сўнг илмни сабабидан молга хам, мулкка хам эга бўлдилар.
Исломнинг асослари намоз, рўза, ҳаж, закот одам балоғат ёшига етгач фарз ҳисобланади, лекин билим олиш муддати бешикдан то қабргачадир.
Қуръони Каримнинг 752 жойида “илм” калимаси зикр этилиши, бу мажбуриятни бажармоқлик ниҳоятда зарур эканлигини таъкидлайди.
Қудсий ҳадисда Аллоҳ таборак ва таоло марҳамат қиладиким: “Эй одам боласи! Билгилки, саломатлик - бирликда, ихлос — тақвода, художўйлик — тавбада, ибодат - илмда, бойлик - қаноатдадир”. Дейилмоқчиким, ибодатдан олдин илм ўрган. Билмасдан ибодат қилган билан савоби тегмас.
“Қутадғу билиг”даги бир байтнинг мазмуни — илмсизлик билан ибодат қилгандан кўра, илм билан ухлаганнинг савоби кўпдир.
Унутмайликким, хаётнинг чегараси бор, илмнинг эса чегараси йўқ. Аллоҳ таборак ва таоло Мужодала сурасининг 11-оятида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларни юқори даражага кўтаради”.
Бадр урушида асир олинганларни маблағ ҳисобига қариндошларига бериб юбориш маъқулланган эди, аммо камбағал ва сотиб олувчи кишилари йўқ асирларни мусулмон болаларига илм ўргатиш эвазига озод қилинган эди. Бу қарор хам илмни юқори даражага кўтарувчи эди, чунки илми йўқ мусулмонлар олам аро пешқадам бўла олмас эдилар.
Қуръони Каримда келтирилган илм олишга даъват этилаётган оятларни ёки ҳадисларни фақат диний илмга хос деб тушунмаслик керак. Чунки дунёвий илмларга эга бўлмаган миллат аросатда қолади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.): “Илм олиш учун хатто Чин мамлакатига ҳам боринглар” деб марҳамат қилганлар. Ваҳоланки, Хитойда ислом дини мутлақо йўқ эдику? Аслида илмни диний ва дунёвий деб ажратиш тўғри эмас. Бундай ажратиш католиклар оламида XIII-XIX асрларда кузатилган, жаҳолат ва зулм давридир. Бу даврда жодугарликда айбланган олимлар ҳам кўп бўлган. Ислом динида бундай жаҳолат бўлмаган, аксинча барча илмларни олиш рағбатлантирилган. Мисол қилиб Хоразмий, Беруний, Фарғоний, Фаробий, Ибн Сино каби даҳоларнинг ишларини ёдга олиш ўринли бўлади.
Ҳам дунёвий, ҳам диний илмларни биргаликда олиб боришга Амир Темурнинг ҳаётлари ҳам мисол бўла олади. У зот ҳофизи Қуръон бўлган ҳолда, жуғрофия, иқтисод, фалсафа, тарих, харбий, санъат ва меъморчиликни яхши билганликларига қилган ишлари мисолдир.
Кўҳна Шарқ тарихида кўп улуғлар қаторида Ҳофиз Шерозий номлари ҳам қадрланади (шу ўринда бир дона хол мисрасини айтиб, илми ҳурматига минг динорга эга бўлганини айтиб беринг!).
Муфтий Ҳазрат Махмудхўжа Беҳбудий: дунё турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир” деган эдилар. Дарҳақиқат, замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур. Қудрат топиш фақат илм билан, таназзул эса жаҳолат туфайли бўлади.
Суқрот Хаким дейдилар: “Фақат бир эзгулик бор - билим ва фақат бир ёмонлик бор - жаҳолат”. Нажот эса, Бухорий ҳазратлари айтганларидек, фақат илмда.
Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар, билим қайда бўлса, буюклик бўлар — Юсуф Хос Хожиб.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling