I бўлим Томошабин бўлманг


Илм ўрганиш ва илм ўргатиш ҳақида (214)


Download 117.44 Kb.
bet10/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Илм ўрганиш ва илм ўргатиш ҳақида (214)

Илмнинг барча турини ўрганишга ҳамма ҳам қодир эмас. Илмнинг турлари кўп, одамлардаги зеҳн даражалари ҳам хар хил. Шунинг учун дунёвий илмларни эгаллаш фарзи кифоя саналади. Илм ўрганишга келганда хар бир одамнинг лаёқатини ҳисобга олиш лозим бўлади.


Шу ўринда бир гапни айтиб ўтсак. Болаларимиз, набираларимиз мактабда ўқиб юрган вақтидан бошлаб, унинг иқтидори, зеҳни, истагини яхшилаб ўрганмаймизда, ўзимизнинг истагимизга қараб уларни ўқишга киришларини ҳаракатини қиламиз. Боланинг шу фанга иқтидори етарли эмаслиги туфайли хар ҳил йўлларга кирамиз (таниш-билиш, пора,) ...
Ҳозир хорижда ўқишга интилиш кучайди. Лекин хорижда ўқиб келганларнинг ҳаммаси ҳам билимли бўлиб келмаяпти, ҳаётда ўз ўрнини тополмаяпти. Бунга сабаблар турлича... Шунинг учун гaп қаерда ўқишда эмас, қандай ўқишда. Хар қандай ўқиш ва ўрганишда ихлос бўлиши керак. Ихлос билан илм эгаллаб, унинг маъносини чуқур тушуниш керак.
Саҳл Тустарий ҳазратлари ажойиб фикр баён қилган эканлар: Илмнинг ҳаммаси дунёдир. Охират эса, унга амал қилишдир. Ихлос билан қилинганидан бошқа ҳамма амал беҳудадир”:
Сўфий Аллоҳер айтибдилар “-Қоронғи кечада йўлга чиқсанг адашарсан”. Кўзи йўқ кимса йўл юрса ҳам адашади. Илмсиз киши ҳам шундай. Ихлос билан ўрганиладиган илмнинг чегараси йўқ.
Тохир Малик одамларни икки тоифага ажратиб шундай деган эканлар. “Билувчилар, яъни илм олганлар, билмовчилар, яъни илм олмай жоҳил бўлиб қолганлар”.
Билим олганларни илмларига қараб даражага ажратадилар:
Чала билимли - яъни худо берган зеҳн ва идрокка хиёнат қилиб ўқиш ўрганишни давом эттирмаганлар.
Ўртача билимли идрокни ва имкони кўтарганча ўқиб ўрганган, лекин илмни тўла қамровли эгаллай олмаганлар.
Олимлар — юқори даражадаги мукаммал илмлилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) “Олимларнинг бир кунлик ибодати обиднинг қирқ йиллик ибодатига тенг”.
Олим ҳақида гап кетганда албатта илмига амал қилишни таъкидлаб ўтамиз.
Илмли инсон ўз илмидан аввало ўзи баҳра олиши керак. Агар илмидан наф кўрмаса, у сувидан барча фойдаланадиган, лекин ўзи бебаҳра булоққа ўхшаб қолар экан.
Икки нарсадан: илм ва мол-дунёдан одам аввал ўзи фойдаланиб, сўнг бошқаларга улашиб бериши керак, дейдилар.
Илмли инсон илмидан баҳраманд бўлиши учун илмига амал қилиши керак. Илмига амал қилувчи олим - олам нурдир. Илмига амал қилмаган, уйқусираган одам кабидир. Агар илм тилда қолаверса, қалб тирилмайди. Илмни оғзида қолдириб, ёмон амаллар қилганлар Қуръони Каримда китоб юклаган эшакка ўхшатилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдиларким: “Мендан кейинги умматим учун уч нарсадан қўрқаман: ҳою-хавас бобида янглишишдан; меъда ва хотин шаҳватига эргашишдан; илмдан кейин ғафлатга тушишдан”. Саҳл Тустарий таъкид этмишларким: “Илмига амал қилувчилардан бошқа барча олимлар сарҳушдир”.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) деганлар: “охиратда ёмонларнинг ёмонроғи — илмлардан фойда олмай, амал қилмаган олимлардир...”
“Охиратда яхшиларнинг яхшироғи яхши олимлардир”.
Демак, илм олмоқлик афзал, илмга амал қилмоқлик зарур.
Илм ўргатувчи ҳақида гап кетганда, устоз - шогирд муносабатларини назарда тутишимиз керак. Бу борада доно устоздан сабоқ олмоқ ва бу сабоққа амал қилмоқ янада мухимроқ масала. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобурларнинг устозларига кўргазган меҳр-илтифотлари маълумдир. Мирзо Улуғбек ёшлик чоғларида устозлари Қозизода Румий этагини ўпган бўлсалар, Мирзо Бобур Самарқандга лашкар тортиб келганларида Хўжа Ахрор Валий ўгитларига (беҳуда қон тўқилмаслик) амал қилиб, жанг қилмай изларига қайтган эканлар.
Искандар Румий (Александр Македонский) устози ҳақида шундай деган экан: Отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди, устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимни ортмоғига сабаб бўлди” ва ... Бу хикоятларга Хазрат Навоийнинг бир ранж ила харф ўргатган устознинг ҳақини дунё ганжи билан адо этиб бўлмайди, деган хикматлари айнан мос келади.
Шундай қилиб, устозга ҳурмат ва меҳр кўрсатишни билган ўрганувчи бир умрга бахтли бўла олади. Ўзга илм урфон ўргатувчи устозининг қадрини билмаган одам, ватан, миллат учун фойдали одам бўла олмайди.
Устознинг шогирдига ўргатадиган биринчи галдаги хулқи камтарликдир. Буни ўргатиш учун эса устознинг ўзи камтар ва кибрсиз бўлмоғи керак. Хақиқий олимнинг билими мукаммаллашган сайин кибри ўлиб борса, у тўғри йўлда синалади ва бундай устозлар ўргатишга лойиқдирлар.


Тайёрлади: Хожи Абдуллахўжа. Июл-август 2015 йил.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling