I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet18/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Омадингиз бор экан



  • Агар бугун эрталаб соғ - саломат уйгонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

  • Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!

  • Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, хаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толероқ экансиз!

  • Музлатгич ва жавонларингизни озиқ - овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга хавас қилади!

  • Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!

  • Ушбу мақолани ўкий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!

  • Ота - онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз! Шундай экан, нега жимсиз?!

Шукур қилмайсизми?!


Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунчалар

Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.


Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.


Аллоҳнинг неъматларига шукр қил!

Оиланг билан ўтирганингда шукр қил, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.



  • Ишга кетаётганингда шукр қил, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

  • Соғ-омон, офиятдалигингда шукр қил, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

  • Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга шукр қил, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

  • Шукр қил, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғиниб юрибди.

  • Шукр қил, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

  • Шукр қил, чунки сен Ўзбек фарзандисан. Ўзбекистонда дунёга келгансан... дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч давлатда яшайдиган инсонлар бор.

  • Ва яна бир бор шукр қилиб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!




Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling