I бўлим Томошабин бўлманг
Улфатчилик давомида, дўстлик ришталарини мустаҳкам боғлайлик
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
Абдуллахўжа 29.04.2001 йил.
Улфатчилик давомида, дўстлик ришталарини мустаҳкам боғлайлик Дўстлик ҳақидаги сухбатимизни Эркин Воҳидовнинг тўртликларидан бошлайлик: Дўст қидир, дўст топ жаҳонда, Дўсти юз минг бўлса оз. Кўп эрур бисёри душман, Бўлса ул бир дона ҳам. Кишининг ҳаётида турли хил муаммолар кўплаб учрайди. Шулардан бири айнан дўст топиш, дўст танлаш ва дўстни сақлаш муаммоларидир. Киши умри давомида кўп қоқилишларга учрайди ва энг кўп қоқилиш дўст кўчасида бўлар экан. Одам ўлгунга қадар кўп дўст топмас экан, аммо кўп дўст йўқотар экан. Нега шундай? Бунга ким айбдор? Кишининг ўзими ёки дўстими? Кўнглимиз ҳамиша яхши, яхши бўлганда ҳам энг яхши, вафоли дўстни Аллоҳдан тилайди. Биз дўст деб юрганимиз хиёнат қилса, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда бепарволик қилса азиятлар чекамиз. Буларнинг сабабини ҳар ким ўзидан қидирмоғи тўғри бўлади. Эҳтимол ўзимиз ёмондирмиз, балки дўстлик бурчи нима эканини яхши англамагандирмиз. Эҳтимол дўст тарбиясини четлаб улғайтиргандирмиз? Имонли инсон борки бугунги ўтган кунига шукур қилиб яшайди ва эртанги кунини бунданда яхшироқ бўлишига интилади. Ҳудди шундай дўстларига шукур қилиб, уларни энг яхши дўст бўлишларини тилайди. Расуллуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганларки, Аллоҳ наздида энг яхши дўст деб одамларга доимо ҳайрли ишларни қилиб юрувчи кишига айтилади яъни дўстларнинг яхшироғи ҳамдамларини ўз шавқати соясида тутади ва карам эшигини уларнинг юзларига очиб қўяди, тилакларини ва ҳожатларини юзага чиқаради. Савол туғилади: биз шундаймизми? Ёки бир гуруҳ кишиларгагина-улфатларга, қўни-қўшниларга яхшилик қилиш билан чекланамизми? Дўстликнинг аввали танишмоқлик бўлиб, дўстлик манзилига олиб борувчи бир йўлдир. Бу йўлда тўғри юриб, пойинтар-сойинтар, эгри-бугри қадам ташланса, ғийбат, иғво, ҳасад каби иллатлардан ҳоли бўлсагина бундай дўстликнинг охири яхши бўлади. Дўстликни мустаҳкамлаш омилларидан бири – дўстнинг қилган яхшилигини эътироф этишдир, яъни яхшиликни очиқчасига тан олишдир. Агар бу ерда қилинган яхшиликни миннат қилинса кўрсатилган яхшилик кушандага дучор бўлади – дўстликка путур етади. Яхшилик қил, дарёга от… шу ерда эътироф этиш керакки, яхшиликнинг боғи жуда кенг. Дўст кўнглини обод қилиш, уни тўғри йўлга бошлаш, моддий ва маънавий далда бериш ва бошқалардан тортиб очиқ чеҳра билан бир табассум бахш этиш ҳам яхшилик деб қаралади. Дўстликни мустаҳкамлаш омилларидан яна бир – дўстга ёрдам бериш ёки йўл беришдир. Ҳар қандай аҳил дўстлар орасида ҳам бирон бир масалада тергашув бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда майда-чуда нарсаларга ўралашмасдан бир-бирига йўл бериш, кибрланмаслик, дўстликка путур етказишини олдини олади. Дўстликни мустаҳкамлашдаги яна бир омил ҳушмомалалик. Ҳушмомалаликка ширин сўзлик, очиқ юзлик, гўзал ифода, тавозе, мулойимлик, тилни маъносиз сўзлардан тийиш каби гўзал хулқлар киради. Тавозе ҳақида гап кетганда Саъдий Шерозийнинг бир тўртлигини ёдга олайлик: Тавозе пеша қилгин, Бешикасталик боғинда сайр айла. Мабодо косаи заррин синса, Асло баҳоси кам бўлмас. Дўстликни мустаҳкамловчи яна бир омил – дўстлар ўртасидаги меҳр-муҳаббатдир. Икки дўст орасидаги муҳаббатдан мақсад – бир-бирларига манфаат етказиб, ёрдамлашишдир. Агар икки дўстдан бирининг кўнглидан бу чиқиб кетса, унинг муҳаббати фақат мунофиқлик, риёкорликдан иборат бўлиб қолади. Мисол: бир киши дўстини уйига пулга муҳтож бўлиб келиб, ундан қарз сўради. Шунда дўсти унга сўраган маблағини бериб, қарз сўровчининг кўнглини кўтарадиган, ҳижолатдан қутқарадиган оқил сўзларни айтдида кузатиб қўйди. Уйига киргач қарз берган дўст йиғлай бошлади. Йиғлашининг сабабини сўралганда шундай деган экан: “Йиғлаётганимнинг сабаби – ғафлат босибди, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмабман”. Дўстлар икки хил бўладилар дейилади: биринчилари – ўз ихтиёрлари билан самимий дўст бўлганлар, иккинчиларига эса мажбурият ва зарурият юзасидан аҳду-паймон боғлаганлар. Иккинчи тоифадаги дўстларда фойда кўрмоқ ва зарардан қочиш мақсади бўлади. Лекин, самимият ва садоқатга асосланган дўстлик ҳамиша ва ҳар шароитда ишончли бўлади. Ҳаёт ҳеч қачон текис кетмайди. Унинг ўнқир-чўнқирлари, таҳликали ва мусибатли кунлари бўлади. Шундай вақтларда бир-бирини илгаридан танимаган одамлар ўзаро танишиб, дўстлашиб кетадилар. Бошга қийинчилик, мусибат тушганда дўстлар садоқати синалади. “Дўстнинг ҳақиқий дилини билмоқчи бўлсанг, синаш учун унга тилингда ғазаб қилиб ёки қовоғингни солиб кўр” дейилади, дўстингнинг сенга қанчалик муҳаббати борлигини билмоқчи бўлсанг, унинг энг яхши кўрган нарсасини сўра. Шунда у қовоғини солмаса бундай дўстни бошга кўтариш тўғри бўлади. Бир куни тасаввур илмининг улуғларидан бири Шибхий хазратлари ҳузурларига бир жамоат келиб “Бизлар сизнинг дўстларингизмиз” дедилар. Шунда Шибхий ҳазратлари уларга қараб тош отдилар, улар эса қоча бошладилар. Шунда Шибхий ҳазратлари дедиларки – “Нега қочябсизлар? Агар ҳақиқий дўстлар бўлсайдингизлар мендан келган балодан қочмас эдингизлар”. Тилимизда “Қиёматли дўст, охират биродари”, “Аллоҳ розилиги йўлида дўстлашганлар” деган иборалар бор. Буларнинг маъноси: Аллоҳнинг ризолиги учун бу дунёда бир-бирларига чин, вафоли, садоқатли дўст бўлганлар қиёматда Арши Аълонинг соясида сояланиб туришар экан. Аммо банда хато ва камчиликлардан ҳоли эмас. Ҳақиқий дўст биродарининг айбини дарров кечира олиши шарт. Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилган эканлар: “Ҳеч бир киши ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас”. Иккаласи тўқнашиб, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир. Дўстларни бир-бирига яқинлаштирадиган нарса, албатта бир-бирларини зиёрат қилишдир. Юрилмаган йўллар устини тикан ва буталар қоплагани сингари зиёратдан ҳоли дўстлик йўллари ҳам беркилиб қолади. Суҳбатимиз аввалида дўстликни сақлаш ҳақида ҳам сўз юритган эдик. Хўш бу ҳусусида нима дейиш мумкин? 1. Ким айбсиз дўст қидирса, дўсти камайиб бораверади. 2. Дўсларни ранжитса душманлари кўпайиб бораверади. 3. Ҳар гулнинг тикони бўлгани каби ҳар бир дўстнинг ҳам нуқсони бўлиши табиий. Кимки дўстининг тавба ва узрларини севинч билан қабул қилса дўстлигини мустаҳкамлайди. 4. Яхши ва вафодор ва чин дўст оғир кунларда ҳам ўз дўстини ташлаб қўймайди. 5. Шубҳа ва гумонга асосланиб, алоқаларини узмаган дўст ҳақиқийдир. Суҳбатимизни яна Эркин Воҳидов тўртлиги билан якунласак: Дўст бўлиш осон, уни сақлаш қийин, Тилда дўстингман деб оқлаш қийин. Узма дўстлик ипини боғлаш қийин, Дўст бўлиш осон, уни сақлаш қийин. 10.11.02.2021 йил. Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling